«ШЎртаннефтгаз» ушк


Ускунани тўхтатиш ва таъмирлашдан кейин, уни қабул қилиш ва ишга тушириш


Download 0.83 Mb.
bet16/24
Sana30.04.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1404793
TuriРегламент
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   24
Bog'liq
Перевод-Шуртан-АСО 1

9.3 Ускунани тўхтатиш ва таъмирлашдан кейин, уни қабул қилиш ва ишга тушириш

Таъмирлашдан сўнг технологик қурилмани ишлатишга қабул қилиш, хавфсизлик техникаси бўйича бош муҳандис ўринбосари, ўт-ўчириш ва санитар назорати органлари вакиллари қатнашган, корхона бошлиғи тайинлаган комиссия томонидан амалга оширилади. Цех раҳбарияти, таъмирлаш ишлари тугагандан кейин комиссияга қуйидагиларни синаш далолатномларини тақдим қилиши шарт:


- босим остида ишловчи аппаратларнинг;
- кўтариш-транспорт механизмларининг;
- эҳтиёт-сақловчи клапанларнинг;
- капитал таъмирлаш олиб борилгандан сўнг ёрдамчи қурилмаларнинг;
- таъмирланган ва янгидан таъмирланган қувурўтказгичлар ҳужжатларининг;
- технологик ускуналар ертуташтирилишининг.
Бундан ташқари цех раҳбарияти қуйидагиларни тақдим этишга мажбур:
- барча хизмат кўрсатувчиларга хавфсизлик техникаси бўйича карточкалар;
- хавфсизлик техникаси бўйича йўриқномалар рўйхати;
- НЎМваА воситаларини кўрсатган ҳолда, қурилманинг технологик схемаси;
- ерости қувурўтказгичлар схемаси;
- учқунданхавфсиз асбоблар тўплами;
- камида 2 та учқунхавфсиз ёритгичлар;
- филтрловчи ва шлангли противогазлар, қутқарув белбоғлари ва арқонлари тўплами.
Таъмирлаш ишларининг тугалланиши ва қурилмани ишга туширишга рухсатнома белгиланган далолатнома билан расмийлашитрилади. Қурилмани ишга тушириш рухсатнома – далолатномасини имзолаш пайтида комиссия қуйидаги талаблар бажарилганлигини текшириши шарт:
1. Портлашёнғинхавфли маҳсулотларнинг ковшларда, траншеяларда, қудуқларда йўқлиги ва ҳудуд юза қисмига тўкилмаганлигини.
2. Аппаратлар ва коммуникациялардан оқиб ва сизиб чиқишлар йўқлиги.
3. Ковшлар, траншеялар, қудуқлар, поллар, насос хонасининг ўтиш жойларини қопламалари созлиги.
4. Аппаратлар, қувурўтказгичлар изоляцияларининг созлиги, вақтинчалик мосламаларнинг йўқлиги.
5. Ускуналар, этажеркалар, нарвонлар, ўтиш жойлари ва майдончалардаги тўсиқларнинг созлиги.
6. Ҳимоя воситалари: кўзойнаклар, қўлқоплар, диэлектрик қўлқоплар ва бошқаларнинг мавжудлиги.
7. Электр ёриткичлар, дераза ойналари, фонарлар созлиги ва уларнинг тозалиги.
8. Ҳудудда, маиший хоналардаги қурилмаларда тартиб, озодалик, ишлаб чиқаришнинг умумий маданиятига риоя қилиш.
9. Ўт-ўчиришнинг бирламчи воситаларининг соз ҳолатда мавжудлиги.
10. Хавфсизлик техникаси бўлимининг, «Саноатконтехназорат» Давлат инспекциясининг, ЎзР ИИВ Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг, Давсанназоратнинг аввал берган ёзма кўрсатмаларининг бажарилиши.
Блокни, қурилмани ишга туширишга, фақат юқорида кўрсатилган талаблар ва кўрсатмалар бажарилганда ва далолатнома имзоланганда рухсат этилиши мумкин.



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling