8-лаборатория иши
Алюмийнийнинг кислота ва асос эритмалари билан ўзаро таъсири
Кутилаётган натижа
Билим: Алюминийнинг амфотерлигини ўзлаштирадилар
Кўникма: Алюминийнинг амфотерлигини исботловчи тажрибаларни бажарадилар
Малака: Алюминийнинг амфотер металларга киритади.
Иккита пробиркага алюминий бўлакчаларидан солинг.
Биринчи пробиркага хлорид кислота эритмасидан қуйинг.
Иккинчи пробиркага ўювчи натрий эритмасидан қуйинг.
Мустақил хулоса учун топшириқ
Содир бўлган жараёнларни кузатинг ва реакция тенгламаларини ёзинг.
9-лаборатория иши
Алюминий ва унинг қотишмалари билан танишиш
Кутилаётган натижа
Билим: Алюминий ва унинг қотишмаларидан нималар олинишини ўзлаштирадилар
Кўникма: Алюминий ва унинг қотишмаларидан олинган буюмларни кўради.
Малака: Алюминий ва унинг қотишмаларидан олинган буюмларни ажрата олади.
Алюминий ва алюминий қотишмаларидан тайёрланган буюмлар тўплами билан танишинг ва хоссалари ҳамда ишлатилиш соҳалари юзасидан ўз фикрларингизни баён этинг.
10-лаборатория иши
Алюминий гидроксидни олиш, унинг кислота ва ишқорлар билан ўзаро таъсирланишини ўрганиш
Кутилаётган натижа
Билим: Алюминий гидроксидни амфотерлигини ўзлаштирадилар
Кўникма: Алюминий гидроксиднинг амфотерлигига оид тажрибаларни бажарадилар
Малака: Алюминий гидроксид амфотер гидроксидлар жумласига киритади.
1. Иккита пробирканинг бирига алюминий нитратнинг 0,5 М эритмасидан 3 томчи ва иккинчисига ўювчи натрийнинг 1 М эритмасидан 3 томчи қуйинг. Сўнгра уларни ўзаро аралаштиринг. Алюминий гидроксид чўкмаси ҳосил бўлади. уни иккита пробиркага бўлиб, бирига хлорид кислотанинг 1 М эритмасидан 6 томчи, иккинчисига эса ўювчи натрийнинг 1М эритмасидан шунча ҳажмда қуйинг. Чўкманинг эришини кузатинг.
Мустақил хулоса учун топшириқ
Ҳосил бўлган маҳсулотларнинг реакция тенгламаларини молекуляр, ионли ва қисқартирилган ионли кўринишида ёзинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |