Шукуров рустам уткурович омонов камол худоймуродович


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet100/140
Sana17.06.2023
Hajmi5.03 Kb.
#1546782
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   140
Bog'liq
ҚУРИЛИШ МАШИНАЛАРИ ФАНИДАН GLOSSARIY OQUV QOLLANMA

 
СТРОП - (голл. Strop-сиртмоқ)-юкларни юк кўтариш машиналарига осиш 
ёки бошқаларга хизмат қиладиган мосламалар-илмок, скоба, трос ёки занжир 
бўлаги. Юкни қамраш ёки бўшатиш учун мўлжалланган автоматик мослама 
автостроп дейилади. 
СТРУГ — 1) грунтни қатламлаб кесишга мўлжалланган узлуксиз ишловчи 
ер қазиш машинаси. Ағдаргич кўприк, конвейер ёки тупроқ итаргич билан 
биргаликда ишлайди. Ўзи юрар ва тракторга тиркаб ишлатиладиган хили 
бўлади. Каналлар қазишда, катта хажмли текислаш ишларида ишлатилади. 2) 
Карьерлардаги юпқа қатламларни ўйиш учун мўлжалланган қурилиш 
эксковатори иш ускунасининг тури. 3) Ер ости қазилма бойликлари қазиб 
олинадиган струг установкасининг иш органи. 
СТРУКТУРА МЕТАЛЛА –металл тузилиши (масалан металларнинг 
микротузилишидан кристалл доначаларининг таркиби, ўлчамлари ва шакли 
ҳамда уларнинг миқдори, ўзаро жойлашиши ўрганилади. Умуман 
металларнинг структура тузилиши тадқиқоти ашёшунослик фаннинг асосий 
қисмини ташкил қилади).
СТРЕЛА – кранинг юк кўтарадиган хартумсимон қисми. 
СТРЕЛКА- кўрсаткич.
СУПЕСЧАННАЯ ПОЧВА – (қумлоқ тупроқ) - таркибида 0,01 мм дан кичик 
механикавий бирикмалар (табиий лой) миқдори 20 % гача бўлган тупроқ. 
СЛОЙ ИЗНОСА –кўп қатламли қопламанинг устки қатлами.
Т
 
ТАВОТ – тавот, қуюқ мой 
ТАВОТНИЦА – мойдон 


128 
ТАКТ – такт, иш жараёни қисми 
ТАЛЬ (голл.talie)-дастаки, электр ёки пневматик харакатлантириладиган 
осма юк кўтариш қурилмаси чиғир ва телешкадан иборат. Юк
кўтарувчанлиги 0,1-10 т ли дастаки тальнинг стационар ёки кўчма хиллари 
бор. Электр тальнинг юк кўтарувчанлиги, одатда, 0,25-10 т юк кўтариш 
баландлиги 4-30 м, кўтариш тезлиги 8-20 м/мин ва харакатланиш тезлиги 20-
30 м/мин. Электр таллар харакатланадиган осма йўлларда бир ёки икки рельс, 
стрелкалар, кайрилишлар ва кичик қияликлар бўлиши мумкин. Бир рельсда 
харакатланадиган тележкали таль тельфер деб аталади. Сиқилган хаво бериш 
имкониятига кўра пневматик тальнинг харакатланиш йўли узунлиги 
чекланган.  
ТАНДЕМ (инг. tandem) — бир хил қурилмалар (поршенли машиналар 
цилиндрлари, насослар, кўп ўринли велосипед ўриндиқлари ва 
бошқалари)нинг битта геометрик ўқда кетма-кет жойлашиши. Mac., тандем 
— машина — бажариладиган процесс икки ёки уч ўқдош цилиндрларга 
бўлинадиган поршенли машина. Барча поршенлар битта умумий шток ва 
шатун билан боғланган бўлади ва бир умумий кривошипни ишлатади. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling