Шукуров рустам уткурович омонов камол худоймуродович
Download 5.03 Kb. Pdf ko'rish
|
ҚУРИЛИШ МАШИНАЛАРИ ФАНИДАН GLOSSARIY OQUV QOLLANMA
- Bu sahifa navigatsiya:
- СТАБИЛИЗАТОР
СПРЕДЕР - (инг. speader — керги), борт кенгайтиргич — автомобиль
покришкаларининг бортларини текшириш ва пайтида уларни кериш станоги. 125 Спредер электр, пневматик ёки гидравлик юритмали бўлади. Унча катта бўлмаган покришкаларни текшириш ва дастаки спредер ҳам қўлланади. СТАБИЛИЗАТОР –турғунлаштирувчи, ҳолат сақловчи (масалан электр токи кучланишини маълум даражада турғунлаштирувчи асбоб ёки полимернинг ташқи таъсир натижасида эскиришини тўхтатувчи модда ва ҳ.к.). СТАНДАРТ- (инг. standarт-норма, намуна- ўлчам)-кенг маънода бошқа объект (махсулот)ларни таққослаш учун дастлабки объект деб қабул қилинган ўзига ўхшаш намуна, эталон модель. Стандарт норматив-техник хужжат сифатида махсулотларга ҳам ташкилий-методик характерга эга бўлган стандартланадиган объектларга ҳам таъллуқлидир. Стандарт бажарилиши лозим бўлган бир қанча шартлардан иборат хужжат холида, катталиклар бирликлари (мас., ампер, келвин) ёки физик константлар холида ёинки таккослаш учун бирон предмет холида бўлиши мумкин. СТАРЕНИЕ -(эскириш) — 1) қотишмалариинг эскириш— металл қотишмалари уй температурасида узоқ вақт сақланганда ўз-ўзидан (табиий эскириш) ёки қиздирилганда (сунъий эскириш) уларнинг тузилиши ва хоссаларининг ўзгариши. Эскириш одатда, қотишмаларнинг пухталиги ва қаттиқлигининг ошишига ва шу билан бир вақтда уларнинг пластиклиги ва зарбий қовушоқлигининг пасайишига олиб келади. Қатор холларда эскириш қотишмаларининг хоссаларига салбий таъсир кўрсатади (мас., деформацион эскириш), шунинг учун котишмаларнинг эскиришга мойиллигини камайтириш мақсадида баъзан махсус чоралар қўрилади. Эскириш турли қотишмалар, мас., дуралюминийнинг мустахкамлиги ва иссиқ бардошлигини оширишда қўлланилади. 2) Полимерларнинг эскириш— кислород, озон, нефт, ёруғлик, радиация ва бошқа омиллар таъсирида полимер хоссаларининг кимёвий жихатдан қайтмас ўзгариши. Эскириш натижасида полимер материалларнинг зарур техник хоссалари йўқолади. Полимерларга стабилизаторлар киритиш эскиришдан сақлашнинг энг самарали усулидир. Download 5.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling