Шукуров рустам уткурович омонов камол худоймуродович


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet106/140
Sana17.06.2023
Hajmi5.03 Kb.
#1546782
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   140
Bog'liq
ҚУРИЛИШ МАШИНАЛАРИ ФАНИДАН GLOSSARIY OQUV QOLLANMA

ТРАМБУЮЩАЯ МАШИНА - (шиббатлаш машиналари) — тупроқли 
иншоотларни тиклашда грунтни зичлайдиган қурилиш машинаси. Ишлаш 
принципига кўра иш органи юқоридан эркин тушадиган (болтали машиналар, 
цилиндрсимон юкли, эксковатор, кўтариш крани, тракторга ўрнатилган 


135 
шиббалаш плиталари) ва мажбурий тушадиган (дизель-шиббалагич, электрик 
ёки пневматик юритмали машиналар) хиллари бўлади. Шиббалаш 
машинасининг ўзиюрар, тиркама ва осма хиллари бор. Уларнинг иш органи 1 
минутда 3 дан 50 гача (паст частотали) ва 400 гача (юқори частотали) зарб 
беради. 
ТРАНСПОРТАБЕЛЬНЫЙ – ташишга қулай 
ТРАНСМИССИОННЫЙ – трансмиссия вали 
ТРАКТОР (лат. tractor, traho — тортаман) — ўзиюрар машина ўзига 
тиркалган ёки ўрнатилган машина - қуроллар (қурилиш, йўл қурилиши ва 
бошқалар)ни ташийди ва харакатлантиради, стационар машиналарни ишга 
туширади, шунингдек прицепларни шатакка олади. Умумий ишларга 
мўлжалланган тракторлардан ташқари ер хайдайдиган, боғ-томорқаларга 
ишлов берадиган, ботқоқлик, конларда ишлатиладиган ва бошқа махсус 
тракторлар ишлатилади. Ўрмон хўжалигида ёғоч ташувчи трактордан 
фойдаланилади, саноат тракторлари кўпинча тракторлари модификацияси 
(керакли иш жиҳозларини ўрнатиб) кўринишида ишлаб чиқариш тракторлар 
гусеницали ёки ғилдиракли бўлади. Гусеницали тракторнинг афзаллиги 
тортиш кўрсаткичи, ўтувчанлигининг юқорилиги, тупроқ билан яхши 
тишлашишидадир. Камчилиги — оғир ва нархи баланд, гусеницасининг 
ейилишга чидамлилиги анча пастлиги. Ғилдиракли тракторга нисбатан енгил
тузилиши анча содда ва ишлатилиши осон, осма машиналар билан ишлашга 
яхши мослашган. Ғилдиракли тракторлар барча ишлаб чиқариладиган 
тракторларнинг 70% дан ортиғини ташкил қилади . Тракторларга, асосан, 
дизеллар ёки карбюраторли ички ёнув двигателлари (камдан-кам) 
ўрнатилади. Тракторларда трансмиссия сифатида механик ва гидромеханик 
узатмадан фойдаланилади. Тракторнинг максимал қуввати 255 кВт гача 
етади. 
ТРЕЙЛЕР (инг. trailer, trail — ташимоқ) — яхлит оғир юкларни ташийдиган 
тиркама. Юк баланд бўлмаслиги учун трейлерда поғонали пастки рама 
бўлади. Йўлга тушадиган солиштирма нагрузкани камайтириш учун трейлер 


136 
кўп ўқли қилиниб, хар бир ўқига кичик диаметрли бир неча (6-8) ғилдирак 
ўрнатилади. Трейлернинг юк кўтариш имконияти 20-60 т гача, аммо баъзи 
турдаги энергетик ускуналар (катта қувватли генератор, турбина ва 
бошқаларнинг қисмлари)ни ташиш учун 100 т ва ундан ортиқ юк 
кўтарадиган қилиб ҳам ясалади. Трейлер платформаси металл тўшама ва ёғоч 
тўсинли бортга эга, кўтарма трап баъзан, ортиш ва тушириш механизмлари 
билан жиҳозланади.

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling