Шукуров рустам уткурович омонов камол худоймуродович


ТЕХНОЛОГИЯ КОНСТРУКЦИОННЫХ МАТЕРИАЛОВ


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet105/140
Sana17.06.2023
Hajmi5.03 Kb.
#1546782
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   140
Bog'liq
ҚУРИЛИШ МАШИНАЛАРИ ФАНИДАН GLOSSARIY OQUV QOLLANMA

ТЕХНОЛОГИЯ КОНСТРУКЦИОННЫХ МАТЕРИАЛОВ - маҳорат ёки 
уддалаш усули, иш бажариш тартиб мажмуи (ишлаб чиқариш жараёнида 
тайёр маҳсулот олиш учун ишлатиладиган хомашё, ашёлар ва ярим тайёр 
буюмларнинг ҳолати хоссаси ва шаклларини ўзгартириш, уларга ишлов 
бериш, тайёрлаш усуллари мажмуи хомашё, ашёлар ва ярим тайёр 
буюмларга мос ишлаб чиқариш қуроллари таьсир этиш усуллари хақидаги 
фан. Ҳар бир ишлаб чиқариш тармоқлари учун алоҳида маҳорат ёки уддалаш 
усуллари мавжуд. Масалан, машинасозлкда, асбобсозликда, пойафзал ишлаб 
чиқаришда ва ҳ.к.). 
ТОРМОЗ - (юнонча tormos - ғилдиракнинг айланишини тўхтатувчи мих 
ўйиладиган тешик) — машина тезлигини камайтирадиган ёки бутунлай 
тўхтатадиган механизм ёки қурилма. Транспорт машиналари (мас., 
автомобиллар, локомотивлар)да тормоз, одатда, ғилдиракка камдан-кам 
трансмиссия валларидан бири (марказий тормоз) га таъсир қилади. 
Транспорт машиналарида колодкали, дискли ва лентали тормозлар 
ишлатилади. Тормознинг юритмаси механик, гидравлик, пневматик ва 
электрик бўлади. Бу тормозлар билан амалга ошириладиган тормозлашдан 
ташқари электр ва аэродинамик тормозлаш ишлатилади. Мас., учиш 


134 
аппаратлари махсус парашютлар, қанот элементлари ёрдамида, транспорт 
машиналари двигатели ёки бошқа агрегатлар уларнинг иш режимини 
ўзгартириш йўли билан тормозланади. Ички ёнув двигатели, буғ машинаси 
ва бошқа синаладиган, уларнинг қуввати ва бошқа параметрлари 
аниқланадиган установкалар ҳам тормоз деб аталади.
ТОРСИОН - (франц. torsion — бураш, эшиш), торсион вал — эгилувчан вал; 
айлантирувчи моментларни узатади. Торсион пружинасимон бўлиб 
буралишга ишлайди. Конструктив сабабларга кўра бикр вал тайёрлаш қийин 
холларда, мас., бошқариш системаларини асбоблар билан, иш органларини 
бошқариш ричаглари билан улашда, шунингдек торсион осмалар (енгил 
автомобиль ғилдирак осмаси) ва бошқаларда ишлатилади. 
ТОЧНОСТЬ — аниқлик даражаси (кесиб ишлов беришда, умуман 
буюмларни ясашда уларнинг қисмлари ўлчамларини аниқлик даражасини 
таъминлш мухим ахамиятга эга. Буюмларнинг ўлчамларини аниқлигини 
ошириш, уларнинг таннархини оширади, лекин ишлаш муддати ҳам ошади). 
ТРАВЕРС — траверс — 1) дарё ўзанини тўғрилаш учун солинган 
кўтармаларни қирғоқ билан бирлаштириш мақсадида қурилган кўтарма. 
Траверс дарё қирғоқларини тошқин вақтида ювилишдан ҳам саклайди; 2) 
теодолит ёки нивелир билан план олишда асосий йўлга кўндаланг қилиб 
тортилган теодолит ёки нивелир йўли; 3) бирор нарсани мустахкамлаш ёки 
осиб қўйиш учун унга кўндаланг тарзда ўрнатиладиган мослама. 
ТРАВЕРСА- тик таянчга таянадиган кўндаланг балка. Турли конструкциялар 
ва машиналар (асосан станина) қисми ҳисобланади. Траверсаси поперечина 
деб аталади. Мас., гидравлик прессда, бўйлама-рандалаш станогида. ЭУЛ ёки 
симли алоқада таянчлар юқори қисмидаги кўндаланг брус ҳам, шунингдек 
мачтадаги кўндаланг тахтача ҳам траверса деб аталади.

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling