Шукуров рустам уткурович омонов камол худоймуродович
Download 5.03 Kb. Pdf ko'rish
|
ҚУРИЛИШ МАШИНАЛАРИ ФАНИДАН GLOSSARIY OQUV QOLLANMA
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТЕХНОЛОГИЧЕСКИЙ ПРОЦЕСС
- ТЕХНОЛОГИЧЕСКАЯ ОСТНАСТКА
- ТЕХНОЛОГИЯ
ТЕХНОЛОГИЧЕСКАЯ КАРТА - (технологик харита)-технологик
хужжатларни бир кўриниши унда буюмга ишлов беришнинг барча жараёнлари ёзилади, операциялар ва уларнинг таркибий қисмлари, материаллар ишлаб чиқариш жиҳозлари, асбоблар, технологик режимлар, буюмларни тайёрлаш учун керакли вақт, ишчи малакаси ва бошқалар кўрсатилади. ТЕХНОЛОГИЧЕСКИЙ ПРОЦЕСС - (технологик жараён) — махсулотларни вақт ва фазо бўйича планли, маълум кетма-кетликда ишлаб чиқариш процессининг бир қисми ёки технологик операциялар мажмуи. Мас., пайвандлашдаги технологик процесс деталларни тайёрлаш, ўрнатиш, пайвандлаш ва пайванд узелни тозалашдан иборат бўлиши мумкии. Технологик процесс технологик хужжатлар таркибига кирувчи технологик ёки маршрут карталарида баён қилинади. Маълум типдаги буюмлар учун типовой ёки группавий технологик процесслар ишлаб чиқилади. Бу технологик процесслар бир вақтда бир қанча корхоналарда янги махсулотларни ишлаб чиқаришни тезлаштириш имконини беради. ТЕХНОЛОГИЧЕСКАЯ ОСТНАСТКА- технологик жихоз (технологик жараённи бориши учун зарур бўлган асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариш қуроллари - асбоб-ускуналарни дастгоҳнинг ишчи қисмларига нисбатан керакли вазиятда ўрнатиш ва маҳкамлаш, шунингдек тайёрланаётган хом ашё ва буюмларни ташиш ва йиғиш ишларини бажариш учун хизмат қилади.Бундан ташқари текширувчи, созловчи, иш турларини боғловчи ва ҳар хил ҳимоя турлари ҳам технологик жихозга киради). ТЕХНОЛОГИЧЕСКАЯ ОСТНАСТКА — технологик жиҳоз (технологик жараённи бориши учун зарур бўлган асосий ва ёрдамчи ишлаб чикариш қуроллари — асбоб-ускуналарни дастгохнинг ишчи қисмларига нисбатан керакли вазиятда ўрнатиш ва махкамлаш, шунингдек тайёрланган хомашё ва 133 буюмларни ташиш ва йиғиш ишларини бажариш учун хизмат қилади. Бундан ташқари текширувчи, созловчи, иш турларини боғловчи ва хар хил химоя турлари ҳам технологик жиҳозга киради). ТЕХНОЛОГИЯ - (юнон. techue — санъат, махорат, уддалаш ва ... логия) — ишлаб чиқариш процессида тайёр махсулот олиш учун ишлатиладиган хом ашё, материал ёки ярим фабрикатларнинг холати, хоссаси ва шаклларини ўзгартириш, уларга ишлов бериш, тайёрлаш методлари мажмуи хом ашё, материал ва ярим фабрикатларга мос ишлаб чиқариш қуроллари таъсир этиш усуллари хақидаги фан. Хар бир ишлаб чиқариш тармоқлари учун алохида технология ишлаб чиқилади (машинасозлик технологияси, асбобсозлик технологияси, қурилиш технологияси, пойабзал ишлаб чиқариш технологияси ва бошқалар). Download 5.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling