121
аралашмаси)ни олов ёки қизиган жисм таъсирисиз
аланга олдирадиган
кимёвий реакциянинг ўз-ўзидан жадаллашиши. Ўз-ўзидан алангланиш
системада реакция актив оралиқ махсулотларининг тўпланиши (занжир уз-
ўзидан алангланиш) ёки юқори температура таъсири (иссиқлик уз-ўзидан
алангланиш) натижасида содир бўлиши мумкин. Ўз-ўзидан алангланиш
температура (ўз-ўзидан алангаланиб, жадалланиш содир бўладиган минимал
температура) ва ўз-ўзидан алангланиш индукция даври (портлашдан олдинги
ўз-ўзидан жадаллашиш вақти) билан характерланади. Ўз-ўзидан алангланиш
назарияси миқдорий
натижаси оксидланиш, жумладан ёниш процесслари
билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқаришда ҳисоблар
учун мухим амалий
ахамиятга эга.
САМОВОЗВРАТ КОЛЕС – ғилдиракларни ўз-ўзидан қайтиши
САМОСВАЛ – ўзиағдаргич
САМОСИНХРОНИЗАЦИЯ – ўз-ўзидан синхронланиш
САМОСЛИПАНИЕ – ўз-ўзидан ёпишадиган
САМОСМАЗЫВАЮЩИЙСЯ – ўз-ўзидан мойланадиган
САМОХОДНЫЙ ШАССИ - (ўзи юрар шасси) — шассига турли осма
машина ва қуроллар ёки тележка ўрнатиладиган ғилдиракли ёки гусеницали
трактор.
САМОУПЛОТНЯЮЩИЙСЯ – ўзи зичловчи
СНЕГООЧИСТИТЕЛЬ - (қор тозалагич) темир йўл, автомобил йўллари
майдон ва йўлакларни қордан тозалайдиган машина. 1) Темир йўл қор
тозалагичнинг плугли, таранли ва роторли хиллари бўлади. Иш
органи
вагонинг олд қисмига ўрнатилади, плугли хилида эса раманинг икки ён
томонига жойлаштирилади. Қор тозалагич локомотив ёрдамида харакатга
келтирилади. Қор тозалагичнинг реактив двигателли авиация хили ҳам
бўлади. Темир йўллардаги қорни тозалаб олишда қор тозалагичлардан
ташқари, қор сургичлар, қор йиғиш
машиналари, излардаги қорни суриш
машиналари, қор эритгич, чўткали барабан ўрнатилган автодрезиналардан
фойдаланилади. 2) Автомобиль йўллари майдон ва йўлкалардаги қорни
122
йиғиб олиш учун қор тозалагич автомобиль ёки махсус шассига ўрнатилади.
Иш органининг тузилишига кўра қор
тозалагич плугли, чўткали, фрезерли,
роторли, комбинациялашган хилларга бўлинади. Қорни
транспорт
воситаларига ортиш учун қор ортгичлар ва универсал қор ортгичлардан
фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: