119
тўқимачилик ва бошқа машиналар узатмасида қўлланилади.
РЕМОНТ - (франц. remonter — тўғрилаш, тўлдириш, қайта йиғиш) техника
қурилмалари (махсулотлар) нинг ишга яроқлилигини тиклаш учун
ўтказиладиган ташкилий ва техника тадбирлари мажмуи. Ремонтнинг жорий,
ўртача ва капитал хиллари бор. Жорий ремонтда
машина ва ускуналарнинг
ишлаш процессида уларда содир бўладиган ишламай қолишликлар ва
камчиликлар бартараф этилади, ўртача ва
капитал ремонтда ишлаш
имкониятини қисман ёки тўла йўқотган машина ва ускуналар тикланади.
РЕМОНТОПРИГОДНОСТЬ – (таъмирлашга яроқлилик)- машина (агрегат,
узел) нинг техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш йўли билин ишламай
қолиши ҳамда нуқсонларнинг
олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этишга
мослашганлигидан иборат бўлган хусусияти.
РОЛИКЛИ КОНВЕЙЕР (роликовый конвейер) — рольгангнинг бошқача
номи.
РОЛЬГАНГ- (нем. Bolle - ғалтак ва Gang — юриш), роликли конвейер —
оғир донали ва идишли юкларни роликларда ташийдиган қурилма роликлар
таянч станинада бир-бирига яқин жойлашган. Рольганг юритмали ва
юритмасиз бўлади. Юритмасиз рольгангда доналик қўлда силжитилади ёки
(қия рольгангда) юк ўз оғирлик кучи таъсирида сурилади. Юритмали
рольгангда роликлар чексиз занжир ёки ленталар воситасида айланади ёинки
хар қайси ролик индивидуал электрик юритмадан айланма харакат олади.
Юритмасиз рольгангда саноат
корхоналари ва омборхоналарда, юритмали
рольганг эса металлургия заводларининг прокат цехларида ҳамда қурилиш
материаллари корхоналарида ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: