117
бажарадиган иши. Биринчи таъмирлашгача бўлагн ресурс, таъмирлашлараро
ресурс, белгиланган ресурс ва бошқа ресурслар фарқ қилинади
РЕЗЕРВУАР — (лот. reserva — саклайман) — суюқлик ёки газ сақланадиган
нисбатан катта идиш. Резервуар асосан, металл ва темир-бетондан қурилади.
РЕЗЕЦ - (кескич)-кесувчи асбоб кесувчи қисми
маълум геометрик шакл ва
бурчакларга эга ҳамда қаттиқлиги юқори (ишлов берилаётган материалдан
анча қаттиқ) материалдан ишланадиган тўғри тўртбурчак, квадрат, доиравий
кесимли стержень. Кесгич каллак (асосий кесувчи қисм) ва тана (тутқич) дан
иборат. Станокларнинг технологик группасига кўра (токарлик, рандалаш,
ўйиш) бажарадиган ишига кўра, суришлар йўналишига кўра (ўнақай,
чапақай, бўйлама, радиал, тенденциал) ишлов
бериладиган материал турига
кўра (металл, ёғоч, полимер ва бошқа материалларга мўлжалланган)
конструкциясига кўра (яхлит, таркибли,
пайвандлаш, қаттиқ қотишма
пластинаси ёпиштирилган таркибли ва бошқа материаллардан тайёрланган);
кесувчи қисмининг материалига кўра (углеродли, легирланган,
тез кесар,
қаттиқ қотишмали, минерал керамикали, композицион ва бошқа)
хилларга
бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: