6 маъруза: Металларни болғалаш


Download 108.71 Kb.
bet1/3
Sana28.03.2023
Hajmi108.71 Kb.
#1304270
  1   2   3
Bog'liq
6-Ma\'ruza.Metallarni bolg’alash

6 - маъруза: Металларни болғалаш.


Режа.
10.1. Эркин болғалаш.


10.2. Асосий операциялари.
10.3. Болғалаш усуллари, Пресслар.
10.4. Болғалаш йўли билан поковка олиш технологиясининг хусусиятлари.

Таянч иборалар:болға лаш, ургич, сандон, болға , кувалда, Болғалаш коэффициенти, Чўктириш , тешиш, эгиш, кесиш, пайвандлаш, Болғалаш дастгохлари, штамплаш пресси, заготовкани киздирилиши, фундамент.



10.1.Эркин болғалаш.
Метални болға билан уриб, зарур шаклга келтириш Болғалаш деб аталади. Болғалашда металл ҳар томонга қараб оқади. Болғалаш натижасида буюмни механик хоссалари яхшиланади, чунки уни структурасидаги денюрит структурали толали структурага айланади.




10.1-расм. Болғаланган металл структурасини ўзгариши.


а) қирқиб ишланган буюм структурасида толаларни жойлашиши.
Б) болға лангандан сўнг толаларни жойлашиши.
Болға лашда болғаланиш коэффициенти.

бунда: F1- болғалангунча заготовка кесимини юзи, мм2


F2-болға лангандан сўнги кесимни юзи, мм2
Буюмнинг заготовкасини қиздириш температураси ўтган дарслардан маълум ва ҳолат диаграммасидан олинади. (1-расм)


10.2-расм.Болға лашда заготовканинг қиздириш чегаралари.(углеродли пўлатлар учун)


Юмшок металларни баъзан совуқ ҳолда ҳам болғалаш мумкин. Ҳозир икки хил болғалаш усули – қўл билан ва машина билан болғалаш мавжуд.
Қўл билан болғалаш кичик ва оз микдордаги буюмларни тайёрлашда қўлланилади. Қолган ҳамма ҳолларда машина билан болғаланади. Одатда, қўл билан сандонларда оғирлиги 0-10 кг бўлган буюмлар болғаланади. Бунда заготовкани махсус омбирлар билан ушланиб оғирлиги 10-20 кг кувалдалар билан деформацияланади.
Машинада болғалаш пневматик, буг-ҳаволи болғалаш дастгохлари ва гидравлик прессларда бажарилади.
Бунда заготовкани болғалаш ёки прессни ургичига қўйилиб, буюмни деформациялаш юқорги ҳаракатланувчи ургич ёрдамида бажарилади.
Ургичлар (баёк)ни шакли ҳар хил бўлиши мумкин.
Теккис юзали ва шаклдон юзали

10.2.Асосий операциялари.




10.3-расм. Ургични шакллари.


Болғалашда асосий операциялар қуйидагилар:








10.4-расм. Болғалаш операцияларини эскизлари.


Чўзиш, чўктириш, қисман чўктириш, эгиш, тешиш, қирқиш, бураш, шакл бериш ва бошқалар.
Чўзиш операцияси натижасида металл бўйича чўзилади, уни кўндаланг кесимлари камаяди.
Чўктириш операциялари чўзиш операцияларини тескариси бўлиб, бунда метални кўндаланг кесими ошади, буйи кискаради.
Қисман чўктириш да буюмни маълум қисми чўктирилади.
Заготовкани тешиш операцияси қуйидагича бажарилади.
Тешиш зарур бўлган загатовка ургич устига ўрнатилиб асбоб ёрдамида заготовка қалинлиги яримигача ўйиқ ҳосил килинади. (5-расм а-ҳолат)
Сўнг заготовкани 1800 буриб асбоб билан урилиб иккинчи томонидан ўйиқ ҳосил килинади. (5-расм б-ҳолат)
Шундан сўнг заготовка махсус тешикли мослама устига ўрнатилиб, пробка ёрдамида урилиб ўйиқлардан тешик очилади. (5-расм в-ҳолат)


10.5-расм. Заготовкани тешиш жараёни.




Тешиш охирида заготовка текис ургич устига қўйилиб теккисланади.
Болға ланиш керак бўлган буюмга шакл бериш бўйича болғалашда заготовкага уриш билан зарб билан берилиб уриладиган машина қисмини уриш қисми оғирлиги G билан танланади. Бу оғирлик, болғаланадиган материал турига, оғирлигига, температураси ва мураккаблигига қараб, махсус жадваллар ёрдамида аниқланади ёки ҳисоб билан топилади.



Бунда, К-шартли солиштирма қаршилик қиммати, кг/см2
F- поковкани болғаланиш охирида ургич проекция майдони, кг2/см2 .



Download 108.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling