Оксидланиш кайтарилиш реакциялари


Download 117.5 Kb.
bet1/4
Sana30.04.2023
Hajmi117.5 Kb.
#1404896
  1   2   3   4
Bog'liq
oksidlanish qaytarilishi


Оксидланиш кайтарилиш реакциялари

Режа:
1. Оксидланиш-кайтарилиш реакциялари хакида умумий тушунча.


2. Асосий оксидловчи ва кайтарувчилар.
3. Оксидланиш-кайтарилиш реакциялари турлари.
4. Оксидланиш-кайтарилиш реакция тенгламаларини тузиш.

Маълумки деярли барча технологик (терини кайта ишлаш, нон ва кандолатчилик махсулотларини ишлаб чикариш, уларни назорат килиш) жараёнлари оксидланиш-кайтарилиш реакциялари килиш билан амалга оширилади. Шу сабабли оксидланиш-кайтарилиш реакцияларини чукуррок урганиш зарур.


Оксидланиш-кайтарилиш реакциялари деб, элементларнинг оксидланиш даражалари узгариши билан борадиган реакцияларга айтилади.
М: BaCl2 + H2SO4 2HСl + BaSO4
Mg + H2SO4 MgSO4 + H2
Реакциялаpдан иккинчиси оксидланиш-кайтиpилиш pеакциясидиp:
Чунки юкоридаги таърифга кура I-реакцияда бирорта элементнинг оксидланиш даражаси узгармай II-да Mg ва Н-элементларнинг оксидланиш даражасида узгарган.
Оксидланиш даражаси нима? Элемент (ёки ион)нинг оксидланиш даражаси деб, шу элементни уз таркибида саклаган молекуула факат ионлардан иборат, деб фараз килинса ва молекула умумий зарядининг йигиндиси нолга тенг булиши учун хар бир элемент атомининг (ионинг) айни пайтдаги (эффектив) заряди кийматига айтилади.
Шуни унутмаслик керакки, элементнинг оксидланиш даражаси унинг валентлигидан фарк килади. Бу фаркни куйидагича тушунтириш мумкин.
Валентликнинг ишораси (мусбат ёки манфий) булмайди. Маълумки валентлик бирор элементнинг иккинчи элемент билан нечта богланиш хосил килиш кобилияти. Шунга кура биз бу богланиш мусбат, кейингиси манфий деб айта олмаймиз;
- валентлик нолга тенг булмайди;
- оксидланиш даражасининг ишораси (мусбат ва манфий) булади;
- оксидланиш даражаси нолга, баъзи холларда каср сонга тенг
булиши мумкин;
- оддий моддаларнинг оксидланиш даражаси доимо нолга тенг;
H20; Cl20; Fe0; Na0; K0; O20;
Даврий система 1 группа асосий группачасигида элементларнинг бирикмаларида оксидланиш даражаси доимо +1 га тенг, II группа асосий группачаси элементлариники +2 га тенг; водороднинг оксидланиш даражаси металл гидрbдлари (NaH, CaH2, AlH) да - 1 га, бошка хамма холларда + 1 га тенг; кислороднинг оксидланиш даражаси фторли бирикмаларда +2 га, бошка бирикмаларда - 2 га тенг;
Умуман элементнинг оксидланиш даражаси икки холда узгаради Биринчиси: электрон кабул килганда унинг оксидланиш даражаси камаяди. Бу жараённи кайтарилиш дейилади ва у куйидагидек езилади: Э0 + nе- Э-n
Электрон берувчи атом (ион) кайтарувчи, электрон кабул килувчи атом (ион) оксидловчи дейилади. Кайтарувчилик ролини одатда барча эркин холдаги металлар: Na, K, Li, Ca, Mg, Fe, Cu, Zn, Al водород гази ва хлор иони -Cl, иод иони -J, олтингугуртнинг S-2 - иони (сульфид иони), аммиак молекуласи – NH3, "ис гази"- СО, углерод С кабилар бажаради.
Иккинчи холда элемент электрон берганда унинг оксидланиш даражаси ошади. Атом ёки ионнинг электрон бериш жараёни оксидланиш дейилади ва буни шундай ёзиш мумкин: Э0 + nе- Э+n
Оксидловчилар электрон етишмайдиган молекула ёки ионлар, металлмасларнинг атомлари булиш мумкин. Буларга: О2, Cl2, F2, Fe3+, KMnO4, H+, HNO3, H2SO4, H2O2, O3, Na2CrO4, K2CrO4, PbO2 кабилар мисол булади.



Download 117.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling