Оксидланиш кайтарилиш реакциялари


Оксидланиш-кайтарилиш реакциялари тенгламаларини тузиш


Download 117.5 Kb.
bet2/4
Sana30.04.2023
Hajmi117.5 Kb.
#1404896
1   2   3   4
Bog'liq
oksidlanish qaytarilishi

Оксидланиш-кайтарилиш реакциялари тенгламаларини тузиш
Оксидланиш-кайтарилиш реакциялари тенгламаларини икки усулда тузиш мумкин.
I. Электрон баланс усули: Бу усул оксидланиш-кайтарилиш реакцияларида кайтарувчи берган электронлар сони оксидловчи кабул килган электронлар сонига тенгдир, деган коидага асосланади.

Куйидаги реакцияни куриб чикайлик;


Zn + HNO3 Zn(NO3)2 + NO + H2O
а) Энг аввал реакцияда иштирок этаетган хар бир атомнинг оксидланиш даражаларини уларнинг устиги ёзиб чикамиз ва оксидланиш даражалари узгарган элементларни аниклаб оламиз (ости чизилган);
ZnО + H+NO3+ Zn+2(N+5O3-2)2 + N+2O-2 + H2+O-2
б) Бу элементларнинг оксидланиш даражалари узгаришини курсатувчи электрон тенгламаларни тузамиз;
Zn0 - 2e- Zn+2 │ 2│ │ 3 оксидланиш
N+5 + 3e- N+2 │ 3│ │ 2 кайтарилиш
в) Берилган (2 та) ва кабул килинган (3 та) электронлар сонини унг томондаги чизикдан кейин езамиз ва бу иккала соннинг энг кичик колдиксиз булинувчисини топамиз. Бу сон 6 га тенг. Энди шу 6 ни 2 га ва 3 га булиб, чиккан сонларнги иккинчи чизикдан кейин езамиз. Бу охирги сонларни реакциянинг тулик тенгламасини тузишда коэффициентлар холида езамиз:
3Zn + 8HNO3 3Zn(NO3)2 + 2NO + 4H2O
Куйидаги мураккаброк реакция билан танишайлик.
Fe+2S2-1 + O20 Fe2+3O3-2 + S+4O2-2
куриниб турибдики бу реакцияда Fe+2 ва S-1 ионлари Fe+3 ва S+4 холатига утаяпти. O2 молекуласи O-2 ионларига айланаяпти. Бу узгаришларга асосан реакциянинг электрон тенгламасини тузамиз:
Кайтарувчи. Fe+2 - 1е- Fe+3 │ 1 │ │ 4 оксидланиш
2S-1 - 2*5е- 2S+4 │11е-│44 │
Оксидловчи. O20 + 2*2е--2 │ 4е- │ │11 кайтарилиш
Коэффициентлар (4 ва 11) ердамида реакциянинг тулик тенгламаси:
4FeS2 + 11O2 = 2FeO3 + 8SO2 езилади.
Шундай килиб, берилган ва кабул килинган электронлар сонини узаро тенглаштириб, яъни электронлар сонини "баланс"килиб оксидланиш-кайтарилиш реакцияси тенгламасини туздик.
II. Ион - электрон усули. Бу усулда оксидланиш-кайтарилиш реакциялари эритмада ионлар уртасида боради, деб каралади. Бу усулда оксидланиш-кайтарилиш реакциялари тенгламалари тузишни бирор реакция мисолида куриб чикайлик.
Куйидаги оксидланиш-кайтарилиш реакция тенгламасини ион -электрон усули билан тенглаштириб курайлик;
KMnO4 + KNO2 + H2SO4 KNO3 + MnSO4 + K2SO4 + H2O
а) Реакция тенгламасини ионли холда ёзиб оламиз ва оксидланиш даражалари узгарган ионларни (ости чизилган) аниклаб еламиз;
K+ + MnO4- +K+ + NO2- +2H+ + SO4-2 K+ + NO3- +Mn+2 + SO4-2 + 2K+ + SO4-2 + + H2O
б) Энди оксидланиш даражаси узгарган ионлар учун оксидланиш - кайтарилиш реакцияларининг электрон тенгламасини тузамиз.
Реакция тенгламасидан куриниб турибдики MnO4- иони Mn+2 холига утаяпти. Агар реакция натижасида ион таркибидаги кислород атомлари сони камайса ёки мутлако чикиб кетса, бу ион эритмадаги Н+ ионлар билан таъсирлашади ва бир вактнинг узида электрон бириктириб кайтарилади (баъзи холларда электрон чикариб оксидланиши хам мумкин);
MnO4- + 8H+ -5e- Mn+2 + H2O (кайтарилиш).
Агар реакция давомида ион уз таркибидаги кослород атомлари сонини оширса, яъни NO2- дан NO3- га утса, ион эритмадаги сув молекулалари билан таъсирлашади ва узидан электрон чикариб оксидланади; NO2- + H2O -2e- NO3- + 2H+ (оксидланиш)
в) Оксидланиш ва кайтарилиш реакциялари доимо бир вактда содир булади. Шу сабабли бу иккала реакция тенгламаларини биргаликда ёзиб тенгламанинг чап томонидаги чизикдан кейин берилган (2 та) ва кабул килинган (5 та) электронлар сонини ёзиб оламиз:
2 │ │ 5│ MnO4- + 8H+ + 5e- Mn+2 + 4H2O
│10│ │
5│ │ 2│ NO2- + H2O - 2e- NO3- + 2H+
Тенгламанинг юкори кисмини 2 га ва пастини 5 га купайтириб иккаласини кушамиз. Кушаетган пайтда тенгламаларнинг иккала тоионида бир хил молекула ва ионлар булса, улар узаро кискатирилади. Бу кискартириш шу молекула ёки ион олдида турган коэффциентларни айирмаси холида езилади. Урганаетган реакциямизда реакциягача 16 та Н+ реакциядан кейин 10 та Н+ бор. Уларни узаро кискартирсак реакциягача 6 та Н+колади, реакциядан кейин эса Н+ ионлари колмайди. Худди шу сингари сув молекулалари хам кискаради. Булардан ташкари берилган ва кабул килинган электронлар сони хам кискартирилади ва кейин умумий ион тенглама тузилади:
2MnO4- + 16H+ + 10e- 2Mn+2 + 8H2O
5NO2- + 5H2O + 10e- 5NO3- + 10H+
_____________________________________________________
2MnO4- + 6H+ + 5NO2- 2Mn+2 + 5NO3- + 3H2O
г) Бу ион тенглама асосида реакциянинг охирги - асосий тенгламаси тузилади:
2KMnO4 + 5KNO2 + 3H2SO4 5KNO3 + 2MnSO4 + K2SO4 + 3H2O
Тенгламанинг тугри ёки нотугрилиги реакциягача ва реакциядан кейинги кислород атомлари умумий сонини солиштириш билан текширилади. Агар иккала томондаги кислород атомларии сони узаро тенг булса, тенглама тугри тузилган хисобланади.
Бу усулнинг афзаллик томони шундаки, купчилик холларда студентлар реакция натижасида кандай моддалар хосил булиши мумкинлигини билмайдилар. Ана шундай холларда бу усулдан фойдаланиб реакциянинг ион - электрон тенгламаси тузилса, реакция натижасида хосил буладиган барча моддалар осонлик билан топилади. Амалий машгулотлар ва уй орширикларида сизларга тавсия этилган реакция тенгламаларнинг купчилиги "чала" езилган. Бу реакцияларнинг оксидланиш-кайтарилиш тенгламаларинии бехато тузиш учун ион - электрон усулидан фойдаланиш максадга мувофикдир.



Download 117.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling