Шукуров рустам уткурович омонов камол худоймуродович


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet17/140
Sana17.06.2023
Hajmi5.03 Kb.
#1546782
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   140
Bog'liq
ҚУРИЛИШ МАШИНАЛАРИ ФАНИДАН GLOSSARIY OQUV QOLLANMA

ВИБРАЦИОН КОНВЕЙЕР - (вибрационный конвейер) — сочилувчан ва 
бўлак-булак материаллар, заготовка ва деталларни 0,5 дан 100 м гача 
(баъзида ундан ката) масофага горизонтал, қия ва вертикал йўналишда 
тебраниш (вибрация) таъсирида жилдирадиган транспорт нови ёки труба. 
ВИБРАЦИЯ- (алт. vibratio — тебраниш) — механик тебранишлар. Фойдали 
вибрация — вибраторлар билан ҳосил қилинади ва турли технологик 


25 
операцияларни бажаришга хизмат қилади. Зарарли вибрация транспорт 
воситалари харакатида машиналар ишлаганда пайдо бўлади. Зарарли 
вибрация кучли бўлганда иш режими ёки қурилмаларни бузади, кишиларни 
тез толиқиш ва касалланишига олиб келади. Шунинг учун зарарли вибрация 
пайдо бўлиши ва таъсирининг олди олинади ёки камайтирилади. 
ВИБРОПЛИТА - вибрацион зичлаш машинасининг иш органи ёки 
қовушмайдиган грунтлар, шағал-тош материаллар ва бошқаларни 
зичлайдиган мустақил вибрацион установка, ички ёнув двигателидан 
харакатланувчи, ўзиюрар виброплита кенг тарқалган. 
ВИБРОМОЛОТ (вибро тўқмоқ зарба ва вибрациянинг биргаликдаги 
таъсирида грунтга қозиқ, шпунт, труба ва бош қоқадиган, шунингдек 
музлаган материалларни юмшатадиган грунтларни зичлайдиган зарбавий 
вибрацион машина. 
ВИБРОГРОХОТ - (виброғалвир), титрама ғалвир — вибрация таъсирида 
ишлайдиган ғалвир. Элакларни титратиш усулига қараб, инерцион
электромагнитли ва эксцентрикли бўлади. Виброғалвирнинг иш органлари 
рессора ё пружиналарга ўрнатилган, ё бўлмаса, осилган харакатланувчи 
кутичага махкамланган бир ёки бир неча элак ёки ғалвирдан иборат. 
ВИНТОВОЙ КОНВЕЙЕР - (винтли конвейер), шнек — горизонтал 
текисликда ва 20° гача қияликда сочилувчан юкларни узлуксиз ташийдиган, 
конвейер. Иш органи — новда жойлашган винт. Юк винтнинг айланиши 
туфайли нов бўйлаб силжийди. Винтли конвейер қурилиш материаллари 
саноатида (цемент ва бошқа), электр станцияларда (кўмир чанги), кимё 
сноати ва бошқаларда чангланувчи, захарли ва иссиқ материалларни 
ташишда қўлланилади. Винтининг диам. 100-800 м ли винтли конвейер 
тайёрланади. Уларнинг айланиш частотаси 6-300 айл/мин. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling