54
ювилади. Шунинг учун турли материал ва заминлар учун сув оқиминниг
хавфсиз тезликлари белгиланади.
ДОРОЖНЫЕ БИТУМЫ – асосан углеводлар ёки улар ҳосиласидан иборат
бўлган суюқ, нимқаттиқ ёки қаттиқ махсулот, углерод сульфид, кларофом ва
бензолда тўлиқ эрийди, боғловчи хусусиятга эга. Йўл қурилишида ишлатиш
учун нефтни хайдаш йўли билан ёки конлардан олинади
ДОРОГА – ҳаракатланадиган қисмга эга ва рельссиз ҳаракатланадиган
транспорт учун мўлжалланганмухандислик иншооти.
ДРОБИЛКА (майдалагич) — бўлак-бўлак материаллар (асосан, минерал хом
ашёси)ни майдалайдиган машина. Майдалаш органининг шаклига қараб,
жағли, конусли (доиравий майдаловчи қисмлари эксцентрик жойлашган);
валли (юмалоқ айланувчи вали бор); зарбий (харкатланувчи қисмлари билан
ўрувчи ротор, болғали); стерженли (дезинтеграторлар) хиллари бор. Зарбий
стерженли майдалагичлар шунингдек-қуруқ озуқаларни майдалашда, ширали
озуқаларни турп—холига-келтиргунга қадар қайта ишлайди, таркибига бир
нечта компонентлар кириши мумкин бўлган озуқаларни аралаштиради.
Do'stlaringiz bilan baham: