56
зовур) ёки табиий сув оқизгичлар ёрдамида ер ости сувларини кетқазиш
жараёни. Сизот сувлари сатхини пасайтириш ёки уларни маълум меъёрда
ушлаб туришини таъминловчи қуритиш-зах қочириш усули.
ДРЕНАЖНЫЕ МАШИНЫ (ДРЕНОУКЛАДЧИКИ) - зовур
машиналари
(зовур ётқизгичлар) — горизонтал ёпиқ зовур қуриш машиналари. Улар
зовур ётқизгичлар (комбайнлар), думалоқ бўшлиқли (кротли) зовурлагичлар
ва тирқишли зовурлагичларга бўлинади.
ДЕМПФЕР — тинчлантиргич тебранишни пасайтирувчи асбоб (машина ва
механизмларнинг кийими бўлиб, тебранма харакат зарарини камайтиради
ёки йўқотади, натижада харакатни тинчлантиришга олиб келади).
ДЕНДРИТ — дарахтсимон тузилиш (қотишмалардаги) макротузилиш тури.
Масалан, пўлат қуймаларида, ёки мис қотишмаларида
ана шунака йирик
тузилишларни оддий кўз билан кўриш мумкин).
ДЕСТРУКЦИЯ – туз и л и ш н и н г бу з и л и ш и , п а р ч а л а н и ш ( ю қ о р и
молекулага эга бўлган полимерларни паст молекулаларга ва мономерларга
парчаланиши умуман муайян, тузилишга эга бўлган модда структурасининг
парчаланиши).
ДЕСУБЛИМАЦИЯ – қаттиқ жисмни газ ҳолатидан қаттиқ ҳолатига
қайтиши (сублимацияга тескари жараён).
ДЕФЕКТ — нуқсон, номукаммаллик, камчилик (борлиқ у ёки бу нарса ўзига
хос нуқсонларга эга. Масалан, қаттиқ
жисмлар кристалл тузилишида
нуқтавий, чизиқли ва хажм нуқсонларга эга).
ДЕФОРМАЦИЯ --ташқи таъсир остида шакл ўзгариши (ташқи таъсир
иситиш, совитиш, намлик механик куч ва бошқа омиллар бўлиши мумкин.
Каттиқ жисмларда ташқи таъсир остида шакл ўзгариш, таъсир тўхтагандан
кейин аввалги холга қайтиши-эластик ва қайтмаслиги-пластик бўлиши
мумкин. Шунингдек ташқи таъсир иатижасида чўзилиш, сиқилиш, эгилиш,
бурилиш-шакл ўзгаришининг турларига киради).