Шукуров рустам уткурович омонов камол худоймуродович


ДРЕНАЖ - (зах қочириш зовурлар мажмуаси) -


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet42/140
Sana17.06.2023
Hajmi5.03 Kb.
#1546782
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   140
Bog'liq
ҚУРИЛИШ МАШИНАЛАРИ ФАНИДАН GLOSSARIY OQUV QOLLANMA

ДРЕНАЖ - (зах қочириш зовурлар мажмуаси) - I) қишлоқ хўжалик 
экинларининг ўсишига мўтадил шароит яратиш мақсадида сугориладиган 
майдонда сизот сувлари сатхини пасайтириш. Зах қочириш зовурлар 
мажмуасининг қуйидаги турлари мавжуд: қуритилаётган майдонда 
зовурларнинг жойлашиши бўйича бетартиб (мунтазам), танланган (айрим-
айрим) ва аралаш, ер юзасига нисбатан жойлаштирилиши бўйича — 
горизонтал ва вертикал, зовур 1-ўрин бўйича — материалли (новли, шох-
шаббали, тошли, ходали) ва бўшлиқли (ўйиқли, тирқишли) зовур 
қувурининг материали бўйича сополли, пластмассали, ёғочли, қуриш усули 
бўйича — хандакли, энсиз хандакли ва хандаксиз. 2) сунъий очиқ канал (очиқ 


56 
зовур) ёки табиий сув оқизгичлар ёрдамида ер ости сувларини кетқазиш 
жараёни. Сизот сувлари сатхини пасайтириш ёки уларни маълум меъёрда 
ушлаб туришини таъминловчи қуритиш-зах қочириш усули. 
ДРЕНАЖНЫЕ МАШИНЫ (ДРЕНОУКЛАДЧИКИ) - зовур машиналари 
(зовур ётқизгичлар) — горизонтал ёпиқ зовур қуриш машиналари. Улар 
зовур ётқизгичлар (комбайнлар), думалоқ бўшлиқли (кротли) зовурлагичлар 
ва тирқишли зовурлагичларга бўлинади. 
ДЕМПФЕР — тинчлантиргич тебранишни пасайтирувчи асбоб (машина ва 
механизмларнинг кийими бўлиб, тебранма харакат зарарини камайтиради 
ёки йўқотади, натижада харакатни тинчлантиришга олиб келади). 
ДЕНДРИТ — дарахтсимон тузилиш (қотишмалардаги) макротузилиш тури. 
Масалан, пўлат қуймаларида, ёки мис қотишмаларида ана шунака йирик 
тузилишларни оддий кўз билан кўриш мумкин). 
ДЕСТРУКЦИЯ – туз и л и ш н и н г бу з и л и ш и , п а р ч а л а н и ш ( ю қ о р и
молекулага эга бўлган полимерларни паст молекулаларга ва мономерларга 
парчаланиши умуман муайян, тузилишга эга бўлган модда структурасининг 
парчаланиши). 
ДЕСУБЛИМАЦИЯ – қаттиқ жисмни газ ҳолатидан қаттиқ ҳолатига 
қайтиши (сублимацияга тескари жараён). 
ДЕФЕКТ — нуқсон, номукаммаллик, камчилик (борлиқ у ёки бу нарса ўзига 
хос нуқсонларга эга. Масалан, қаттиқ жисмлар кристалл тузилишида 
нуқтавий, чизиқли ва хажм нуқсонларга эга). 
ДЕФОРМАЦИЯ --ташқи таъсир остида шакл ўзгариши (ташқи таъсир 
иситиш, совитиш, намлик механик куч ва бошқа омиллар бўлиши мумкин. 
Каттиқ жисмларда ташқи таъсир остида шакл ўзгариш, таъсир тўхтагандан 
кейин аввалги холга қайтиши-эластик ва қайтмаслиги-пластик бўлиши 
мумкин. Шунингдек ташқи таъсир иатижасида чўзилиш, сиқилиш, эгилиш, 
бурилиш-шакл ўзгаришининг турларига киради). 


57 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling