А
АБРАЗИВ — (абразив) (лот. abrasio - кирмок, киртишламок) — 1) сувда
муаллақ сузиб юрувчи қаттиқ жисм зарраларининг ўзаро ишқаланиш
натижасида ўлчами (диаметри)нинг кичрайиши; 2) тўлқин таъсирида денгиз,
кўл, сув омбори ва канал қирғоқлариниг емирилиши.
АБРАЗИВ (абразив қурол) - металл, шиша ва бошқа материаллардан
ясалган буюмларга абразив ишлов бериш учун қўлланиладиган асбоб.
Боғловчи моддалар билан қовуштирилган майда (донадор) абразив
материаллар асосида тайёрланади. Асосий абразив асбоблар: жилвирлаш
доираси жилвирлаш ва ўлчамига ётқазиш брусоклари каллаклар, сегментлар
жилвир қоғоз ва ундан ясалган дисклар, ленталар, силлиқлаш кукунлари,
ўлчамига етказиш пасталари ва бошқалар.
АБРАЗИВ - ж и л в и р ( ўткир қиррали кесиш хусусиятига эга бўлган, кукун
холдаги жисм. У жуда катта қаттиқликка эга бўлиб, бириктирилган холда
буюм ларга жилвирлаш усули билан ишлов берищда ва кесишда
қўлланилади. Табиийлари – олмос, корунд, гранит, кварц ва бошқалар:
суньийлари - электрокорунд, карборунд, бор карбиди, эльбор, сунъий олмос
ва х.к.)
АБРАЗИВНАЯ ОБРАБОТКА (абразив ишлов) — материалларга кесиб
ишлов бериш; абразив асбоб ёрдамида юпқа қатлам (майда қиринди)
олишдан иборат. Абразив ишловнинг асосий хиллари: жилвирлаш,
хонинглаш, чархлаш, бир-бирига ишқалаб мослаш, ўлчамига етқазиш,
жилолаш ва бошқалар.
АБРАЗИВНЫЕ МАТЕРИАЛЫ (абразив материал), абразивлар —
металлар, қотишмалар, тоғ жинслари, шиша, қимматбахо тошлар ва
бошқаларга механик ишлов беришда ишлатиладиган қаттиқ тоғ жинслари ва
минераллар (табиий ва сунъий). Табиий абразив материаллар — олмос,
корунд, гранит, кварц (чақмоқтош) ва бошқалар сунъийси — электр корунд,
карборунд, синтетик олмос, бор карбиди ва бошқалар. Булар абразив кесиш
6
асбоблари, ўтга чидамли буюмлар ва бошқалар ишлаб чиқаришда
қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |