77
газ алангаси ёки плазма ёрдамида пуркаб, газ фазасидан ўтқазиб ва бошқа
усуллар билан ҳосил қилинади. Турбина кураклари, ички ёнув двигателлари
поршенлари, цилиндр каллаклари ва бошқа
деталларнинг сиртларига
қоплашда ишлатилади.
КЕРНЕР – чилангар асбоби (асбобсоз пўлатдан тайёрланган, учи ўткир қаламсимон
буюм, металл буюмларни ясашда механик ишлов бериш учун белгилар қўйишдаа
- бичишда, улар сиртига нуқталар қўйишда яьни кернлар қўйишда ишлатилади.
Масалан, ишлов берилаётган буюмда олиниш керак бўлган тешик марказини
аниқлаб, у билан нуқта қўйилса, парманинг бўлажак тешик марказидан
қочишини камайтирилади, натижада тешикнинг геометрик ўлчам аниқлиги ортади).
КРАН-БАЛКА (голл. kranbalk) — кўприк типидаги кўтариш кранининг бир
тури; бунда электр таль (тельфер) ёки дастаки таль кўндаланг (тележкали)
балкалар билан жиҳозланган пролётли юриш балкалари бўйлаб силжийди.
Тележкалар, одатда, колонналарга таянган кран
ости балкаларининг устки
токчаларига ёткизилган рельслар бўйича ёки стропил фермаларга осилган
балкаларнинг пастки белбоғи бўйича (осма кран балка)
силжийди, кран
балканинг юк кўтарувчанлиги 5 т гача. Кемалардаги кран балкалар ёки
катабалка — стан (тумшуқдаги) лангарлар (якорлар)ни кўтарадиган ёки
туширадиган оддий бурилма кўтариш крани. Учида блоки бўлган эгик балка
ёки тиргакли стрела кўринишида бўлади. Лангар дастаки усулда ёки
брашпиль ёрдамида кўтарилади. Баъзи кемаларда кран балка ролини
2 та
қўзғалмас кронштейн крамбол бажаради.
КРАСНОЛОМКОСТЬ – юқори хароратдаги мўртлик (масалан,
ашёлардаги
кристалл доначалар чегарасида, эриш ҳарорати асосий металга
нисбатан анча паст бўлган механик аралашмалар ва ўзга қўшимчалар бўлса
юқори хароратда мўртлик содир бўлади. Пўлатлардаги
олтингугурт, худди
шундай таьсир кўрсатади).
Do'stlaringiz bilan baham: