76
КОМПОЗИЦИОННЫЕ МАТЕРИАЛЫ — мураккаб таркибли ёки кўп
таркибли ашёлар (асосан металл ва металл бўлмаган ашё бўлиб, унга асосан
мустахкамликни оширувчи ўзга бир ёки бир неча турдаги қўшимчлар
қўшилган бўлади. Ана шу ўзга қўшимчалар толасимон, майда, кукун ёки
қатламли бўлиши мумкин. Масалан, полимер
асосидаги мураккаб таркибли
ашёлар хар хил толалар, каноп чиқиндилари, тўқимачилик чиқиндилари
билан зўриқтирилган бўлиши мумкин).
КОМПОНЕНТ-таркиб, таркиб моддалари (масалан,
икки таркибий
моддадан иборат бўлган қотишма).
КОНФИГУРАЦИЯ — шаклли, шаклланиш, геометрик кўриниш, бичим.
КОНЦЕНТРАЦИЯ - қиём, таркибий қисмини
ташкил этувчи моддалар
нисбати (масалан, пўлатларда углерод қисми 2,144 % дан кам бўлади).
КОНСОЛ-тузилмадан чиқиб, осилиб турувчи ва айрим холларда юк қабул
қилувчи қисми.
КОРД-арқон, чилвир, тола ўрами(кўпинча кимёвий толалардан олинадиган
пишитилган ип
авиация, автомобиль ва қишлоқ хўжалик машиналарининг
резина ғилдиракларида ишлатилади).
Do'stlaringiz bilan baham: