Шукуров рустам уткурович омонов камол худоймуродович
КОМПАУНД- таркиби мурракаб тизим, аралашма. КОМПЛЕКНАЯ МЕХАНИЗАЦИЯ
Download 5.03 Kb. Pdf ko'rish
|
ҚУРИЛИШ МАШИНАЛАРИ ФАНИДАН GLOSSARIY OQUV QOLLANMA
КОМПАУНД- таркиби мурракаб тизим, аралашма.
КОМПЛЕКНАЯ МЕХАНИЗАЦИЯ — ишлаб чиқариш процессидаги барча асосий ва ёрдамчи ишларда машина ва механизмлардан фойдаланиш. Ишлаб чиқаришдаги поток методларнинг ривожланишига, янги конструкциядаги машиналардан фойдаланишга аосланади, технологик процесслар даражасининг юқорилиги билан характерланади. Комплекс механизациялаш асосида барча имкониятлардан фойдаланиб ишлаб чиқариш интенсивлаштирилади, уни автоматлаштириш учун зарур шартлар яратилади, мехнат шароити яхшиланади, ишчи кучига талаб камаяди. КОНВЕЙЕР (ингл. conveyer, convey — ташимоқ); транспортёр — сочилувчан. донали ёки бўлак-бўлак юкларии узлуксиз ташийдиган машина. Тортиш ва кўтариш органларининг тури конвейрни классификациялашнинг асосий белгиларидир. Конвейернинг лентали, занжирли, канатли ва бошқа тортиш органи бўлаги ҳамда тортиш органи бўлмаган (винтли, инерцион, вибрацион, роликли) хиллари бор. Конвейер кўтариш органининг турига қараб, конвейер лентали пластинкали, куракчали, аравачали ва бошқалар бўлиши мумкин. Энг кенг тарқалган конвейерлар 1-5 м/сек тезлик билан харакатланадиган юк кўтариш органи резина ёки пўлат лентадан иборат лентали юк кўтариш органи алохида шарнирли бириктирилган 71 пластиналардан иборат пўлат полотноли ва 1м/сек гача харакатланадиган пластинкали, нов ёки трубада 1 м/сек гача тезлик билан харакатланадиган куракчали занжирдан иборат куракчали, занжирга бириктирилган кареткали осма юк ташигичлар, кареткалари занжирдан юк билан бирга ажралиб, стрелка бўйича бошқа йўлга ўтказиладиган ва иш жойида тўхтайдиган турткичли (улар маълум программа бўйича автоматик тарзда адресга йўналадиган кареткаларга эга бўлиши мумкин); кареткаларнинг тезлиги 45 м/мин гача, конвейрнинг узунлиги бир неча км гача: оғир якка юклар ташиладиган аравачали (бунда аравача тортиш занжирига уланган бўлиб, рельсда 1,2-7,5 м/сек тезлик билан харакатланади); 0,16-0,4 м/сек тезлик билан харакатланадиган занжирлара осилган ковши ёки кажаваси бўлган ковшли ёки кажавали, ташиладиган юк труба ичида айланувчи винт (шнек) бўйлаб силжийдиган винтли, юкнинг тури (сочилувчан ёки суюқлиги)га қараб, айланиш частотаси 6-300 айл/мин, сочилувчан ва донали юкларни тез орқага қаратадиган илгариланма-қайтма харакат билан силжитадиган тебранма-инерцион, ташийдиган нови ёки трубаси катта частотада илгарилама қайтма харакат қиладиган бир ёки икки трубали, вибрацион (чангли, захарли, ёниб турган юкларни ташишда ишлатилади); 2- 5° қияликда жойлашган роликли (рольганглар) — гравитацион (бунда роликлар юкнинг оғирлик кучи таъсирида айланади) ва роликлари харакатлантириладиган (группавий харакатлантиргичли) хиллари бор. Баъзи ихтисослаштирилган типдаги конвейерлар, мас., стакерлар (тахлайдиган), элеваторлар, эскалаторлар, харакатланувчи тротуарлар ҳам маълум. Конвейер саноатнинг турли тармоқларида юк ортиш-тушириш ишларида, технологик процессларнинг узлуксизлигини таъминлашда, поток усулда ишлаб чиқаришда, йўловчилар ташиладиган транспорт воситаси сифатида ишлатилади. Ишлаб чиқаришни комплекс механизациялаштириш ва автоматлаштиришни амалга оширишнинг асосий воситаларидан бири конвейер ҳисобланади. КОНВЕКЦИЯ - иссиқликни ҳаво оқими орқали кўчиши, тарқалиши. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling