Шундай =илиб, янги конни фойдаланишга тайёрлашда беш-етти йил керак былади, сынгги 15 давомида эса ишлаб чи=аришга янги очилган конлардан эмас, балки фа=атгина амал =илиб келаётган конлардан =азиб олинаётган нефть келтирилган
Download 1.83 Mb. Pdf ko'rish
|
НЕЙРОМАРКЕТИНГ ВА ПСИХОЛОГИК ТАФАККУР
1.2. Хотира ва инсон мияси фаолияти Болалигида Ибн Сино онасидан “Нега осмон олдин катакчалардан иборат эди-ю, ҳозир ўша катакчалар йўқ?” деб сўраган экан. Бундай деб сўрашига сабаб гўдаклигида онаси ҳар хил ҳашаротлардан сақлаш мақсадида унинг юзини элак билан ёпиб қўяр экан. Кейинчалик ўша манзарани бўлғуси табиб кучли хотираси ёрдамида хотирлай билган экан. Ҳақиқатан ҳам хотиранинг имкониятлари жуда кенг. Инсон 20 мингдан 100 минггача сўзни эслаб қолиши мумкин. Масалан, машҳур компьютер дастурчиси Билл Гейтс минглаб кодларни ёддан билади, дейилади. Саркарда Александр 17 Македонский эса аскарларини номма-ном санаб бергани ҳақида ривоятлар бор. Ўз навбатида киши хотираси жуда кўп омилларга боғлиқ эканини ҳам унутмаслик лозим. Кимдир кўрганини, кимдир эшитганини яхшироқ эслаб қолади. Шунингдек, киши хотирасида қизиққан нарсаси тезроқ ўрнашади. Баъзан эса маълум ҳиссий кечинмалар унутилган воқеаларни қайта жонлантирган ҳолатлар учраб туради. Ҳатто тил ўрганишга қобилияти йўқ, деб ҳисобланган кишилар бегона мамлакатга тушиб қолганида, хотираларидаги янги қирралар кашф этилгани ҳам тажрибаларда ўз исботини топган. Ишламаган теша занг босади! Ёши қирқдан ошган кишилар гап орасида «Хотира чатоқ-да, қаричилик энди!» деб қўшиб кетиши одатий ҳол. Аслида эса бундай эмас. Ана шу баҳонага таянадиганлар кўпинча фаол ўрганиш даври тугаганидан кейин ўрганишга иштиёқни йўқотишади ва хотирани зўр бериб ишлатмасликлари натижасида шу кўйга тушиб қолишади. Ваҳоланки, хотирани чархлаш кундалик ишига айланиб қолган, ёши етмишга етган актёрлар бутун бошли матнларни қийналмасдан ёдлай олишлари барчага маълум. Германия ва АҚШ каби бир қатор хориж мамлакатларида эса, нафақага чиққандан кейин талабага айланадиган қариялар кўплаб топилади. 18 Улар одатда ижтимоий-гуманитар факультетларга ўқишга киришади ва ёш ҳамкурслари билан баравар машғулотларни ўзлаштириб, имтиҳонлар топширишади. Демак, хотира заифлашувига ёшни сабаб қилиб кўрсатиш асоссиз баҳона. Калифорния университети тадқиқотчиси доктор Марион Даймонд мия фаолияти устида изланишлар олиб бориб “Инсоннинг қариши хотирадаги ҳужайра боғларини йўқотмайди”, деган хулосага келди. Бошқа тадқиқотлар натижаси ҳам бу фикрни қўллаб-қувватламоқда. Ҳатто, агар мия давомли равишда ишлаб, таълимга йўналиб турса, ҳужайралараро боғлар зичлиги янада мустаҳкамланиши хусусида қарашлар мавжуд. Хотира қандай шаклланади? Фанда хотиранинг табиий имкониятлари уч қисмга бўлиб ўрганилади. Булар таассурот, қайтариш ва ассоциациялар. 1. Таассуротга кўриш ва эшитиш орқали эга бўлинади. Инсондаги кўриш ҳисси бошқа ҳиссий аъзоларга нисбатан кучлироқ саналади. Чунки кўздан мияга борадиган нервлар қулоқ нервларига нисбатан 20 марта қалинроқ. Масалан, Марк Твен саҳнада ўйнаши керак бўлган ролни қайдлар ёрдамида яхши эслаб қола олмагач, расмлар билан ишлаган ва бу қийинчиликларни осонликча енгиб ўтолган экан. 2. қайтариш. қадимда кўпчилик олимлар кичик ёшлигидаёқ бутун бошли китобларни айнан қайтариш орқали ёд олишган. 3. Ассоциация - ўхшашлик. Бирор фактни бошқа нарса билан қиёслаш орқали эслаб қолиш. Мисол учун танишингизнинг телефон рақамини уй номерингиз, туғилган йилингиз ёки кундалик юрадиган автобусингиз рақами билан қиёслаб, ассоциация қилишингиз мумкин. Такрорлаш яхши, аммо... Халқимизда «юз мартада ёд бўлади, минг мартада муҳр» деган нақл юради. Бу мақол 19 асосли, фақат қачонки унга тўғри амал қилинган тақдирда шундай. Чунки, мия маълумотни муҳрлаши учун унга вақтинча бошқа маълумот юкланмай туриши лозим. Тадқиқотчи Мюллер ва Пильцекерлар бирор матнни ёд олгач, мияни дам олдириш кераклигини таъкидлашади. Тин олиш жараёнида мия маълумотларни ўз-ўзидан такрорлар экан. Бу жараён маълумот ёдланганидан кейин ўринсиз қайтарилаверса ҳам бузилади. Натижада мияда ҳеч қандай «муҳрланиш» жараёни юз бермайди. Хўш, маълумотни ёдлаш билан мустаҳкамлаш орасида мия қанча вақт тин олиши керак? Бу саволга руҳшунос олим Пьерон жавоб топган. У бир неча кишилар устида тажриба ўтказиб, уларга 18 та нотаниш сўзларни ёдлашни ва қуйидаги жадвал асосида такрорлаб туришни буюради: Тажрибада сўзлар 30 сониядан кейин 14 марта қайтарилганда яхши самара берган. Танаффус 10 дақиқани ташкил қилганда эса 4 марта такрорлаш кифоя қилган. 10 дақиқадан 24 соатгача бўлган танаффусда маълумотлар қисқа муддатли хотирада мустаҳкамланган. 24 соатдан ортиқ танаффусларда такрорлаш миқдори кўпайиб боради ва 48 соатга етганида 8 марта қайтариш талаб қилинади. Чунки, бу вақт ичида хотирага ўрнашган қўшимча маълумотлар хотира қувватини сусайтиради. Шунинг учун ҳар 24 соатда ёдланган сўзларни қайтариб туриш мақсадга мувофиқ. Матннинг кўп жиҳатлари бир-бирига ўхшашлиги ёдлаш жараёнини қийинлаштиради. Агар сўзлар мажмуаси ҳар хил қилиб тузиб чиқилса, иш осонлашади. Мисол учун рўйхат тартибида ёзилган бирор сўзни эслаганингизда ақлингизга нима келади? Табиийки, унинг рўйхатда жойлашган ўрни. Бу хотиранинг кучига далолат 20 қилмайди. Ўша сўзни эслаш учун бундан аҳамиятлироқ жиҳат йўқлигини англатади холос. Шундай экан, ёд олинаётган ҳар бир сўз ўзига хос тарзда бошқалардан ажралиб туриши керак. Уларни ёзганда бир хилликдан қочиб, ранг ёки ҳарф шакллари турлича қилиб тузилса, ёдлаш жараёнида ижобий натижаларга эришиш мумкин. Одамда мия пўстлоғи олти қаватли бўлиб, қалинлиги 2—3 мм, таркибида ўртача 18 млрд. нейронлар мавжуд. Пўстлоқнинг умумий юзаси ўртача 2200 см 2 , ҳажми эса 600 см 3 га тенг. Унда асосан, икки хил яъни юлдузсимон ва пирамидасимон ҳужайралар фарқланади. Шундан юлдузсимон ҳу-жайралар рецептор юзаларидан импульслар қабул қилади ва уларни қўшни ҳужайраларга ўтказади. Пирамидасимон ҳужайралар иккига яъни катта ва майда турларга бўлиниб, катталаридан чиққан аксонлар оралиқ нейронларга ва орқа миянинг ҳаракатни бошқарувчи мотонейронларига етиб боради. Бу нейронларнинг ҳар бири 2—5 минг синапсга эга ва шу боис улар фаолияти ахборотлар қабул қилиш ва уларни таҳлил қилишда хилма- хилдир. Майда пирамидасимон ҳужайралар пўстлоқ ости ядроларига импульслар бериб туради ва улар орқали ҳаракат аппарати билан боғланади. Мия пўстлоғи тузилиши ва ҳужайравий таркибига кўра бирламчи, иккиламчи ва учламчи пайкалларга, яъни майдонларга бўлинади. Бирламчи пўстлоқ пайкалларидаги нейронлар тегишли сезги рецепторлари билан боғланган, масалан, энса қисми кўриш, пешона қисми ҳаракат қилиш аъзолари билан, кейинги марказий эгат атрофида оғриқ, ҳарорат, тактил ва мускул сезгисини қабул қиладиган майдонлар мавжуд. 21 Бирламчи пўстлоқ майдонлардаги марказлар томонидан айрим қитиқланишлар дастлабки таҳлил қилинади, масалан, мия пўстлоғининг энса қисми олиб ташланган ит кўзи соғ бўлса да, нарсаларни кўриниши, шакли, рангига қараб фарқлай олмайди. Маълум сабабларга кўра миясининг энса қисми шикастланган одамлар ҳам кўрган нарсасининг фарқига бормайди. Иккиламчи пўстлоқ майдонлари тана аъзолари билан бирламчи майдонлар орқали боғланган бўлади ва улар маълумотларни кенгроқ таҳлил қилади, умумлаштиради. Учламчи пўстлоқ майдонлари фақат одамларгагина тегишли бўлиб, бу жойда асосан, юлдузсимон ҳужайралар мавжуд бўлади. Улар қабул қилинган маълумотларни олдингилари билан таққослаб таҳлил қилади, фикрлайди, қарор қабул қилади, ҳаракат фаолияти режалаштирилади, нутқнинг юзага келиши ҳам айнан шу майдонлардаги нерв марказлари фаолияти билан боғлиқ. Мия яримшарлар пўстлоғининг фаолиятини ўрганишда ҳозир турли-туман усуллар мавжуд бўлиб, улардан энг муҳими пўстлоқ биопотенциалларини махсус асбобларда (электроенсефалограф) ёзиб олиб ўрганишдир. Бу усул (электроенсефалография) физиология ва тиббиёт амалиётида кенг қўлланилмоқда. Унинг ёрдамида машқ қилишнинг, мусобақаларда иштирок қилишнинг бошқа усуллар билан ўрганиш қийин бўлган томонларини тадқиқ қилиш самарали натижалар бермоқда. Электроенсефалография ёрдамида иш олиб борилганда одам ҳеч бир зарар кўрмайди, қайд қилинадиган кўрсаткичлар спортчи шуғулланаётган пайтларда ҳам бемалол регистрация қилинаверади. Бу ерда асосий нарса пўстлоқ электр 22 ритмларининг (альфа, бета, тетта ва дельта ритмлар) организм ақлий ва жисмоний фаолиятига қараб турли хил бўлишидир. Одам хотиржам бўлиб, кўзларини юмиб турганда альфа ритм (8- 13 гтс) қайд қилинса, кўзлар очилиши билан маълум маълумотлар келиб у фаоллашади ва бета ритм(14-30 гтс) пайдо бўлади. Киши ухлаганда тетта (4-7 гтс) ва дельта (0,5-3,5 гтс) ритмлар кузатилади. Яримшарлар пўстлоғи киши амалга оширадиган ҳаракатларнинг юзага келишида дастлабки қарор қабул қилади. Бундай қарор ҳаракат аппаратида ҳали бирор сезиларли ўзгариш кузатилмаганида қабул қилинади ва у мия ритмларининг фаоллашувида ўз аксини топади. Гимнастикачи ёки акробат бевосита бажарадиган мураккаб комбинациялар дастлаб мия пўстлоғининг тегишли нуқталарида хаёлан гавдаланади, кейин ҳаракат аъзоларида амалга оширилади. Бундай кетма-кетликни мия электроэнцефаллограммасини машқ қилиш жараёнида радиотелеметрик йўл билан ёзиб олиб намойиш қилиш мумкин. Download 1.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling