Шуни айтиш керакки, Номозгох


II да лазурит (кўк рангли минерал)


Download 24.41 Kb.
bet2/3
Sana08.11.2023
Hajmi24.41 Kb.
#1756312
1   2   3
Bog'liq
Энеолит

II да лазурит (кўк рангли минерал) лардан ҳам маржонлар қилиш кенг тарқалган. Лазуритлар шимолий Афғонистонда кўп бўлгани учун лазуритлар ўша ердан келтирилган ва уларга ишлов бериш маржонлар ясаш Марказий Осиёда бўлган деган фикрлар мавжуд.
Энеолитни сўнгги даврлар Номозгоҳ III комплекс (Номозгох III га мансуб ёдгорликлардан топилган барча топилма) лари билан характерланади. Шуни айтиш жоизки мутахассис олимларимиз томонидан ҳозиргача Номозгох II билан III орасидаги вақтли бўлсада чегара асосли равишда аниқлаб берилгани йўқ. Аммо Номозгох III ни охири эрадан аввалги 2750 йил билан белгиланган. Номозгох III даврида ғарбий ва шарқий орасидаги тафовутлар вужудга келиб, булар сопол идишларда яққол намоён бўлади. Бу худудларда Номозгох тепа ва Олтин тепа каби йирик марказлар шаклланади.
Шуни айтиш жоизки нафахат Номозгох ва Олтин тепалар балки кўплаб асосий энеолит даври ёдгорликлари Марказий Осиёни Копетдоғ тоғ олди билан сахролари орасида жойлашган бўлиб, улар узоқ йиллар давомида устма- уст қурилишлар туфайли тепаликларга айланганлар. Бу тепаликлар туркий тилларда «тепа», «депе»; арабларда «телл»; грузинларда «гора», яъни тоғ; арманларда эса «блур» деб аталган. Номозгох жанубий Туркманистондаги Қаахқа темир йул бекатидан 7 км узоклиқда жойлашган бўлиб, уни маданий қатламини қалинлиги 34 м га етади. Майдони эса 70 га ни ташкил қилади.
Номозгох Ш даврида одамлар яшайдиган қишлоқларни хажми хар хил бўлиб, улар орасида кичиклари ўртачалари ва йириклари хам мавжуд бўлган. манзилгохлар кўп хонали бўлиб, уларни хоналари 20 тага етган. Деҳқончиликда жуда катта ютуқлар қўлга киритилиб, сунъий ховузлар ва илк каналлар вужудга келди. Сунъий ховузларни сатхи 1100 м3 ни ташкил этиб, чуқурликлари 3 м гача бўлган. Шунинг учун хам улар далаларни бир неча бор суғориш имконига эга бўлганлари туфайли бир йилда икки маротаба хосил олишлар мумкин бўлган. Пода боқишда ва уни таркибида айтарли даражада ўзгаришлар бўлгани йўқ. Подани асосий қисмини ҳамон қўйлар ташкил қилган. Аммо, лойдан ясалган отларни эгар жабдуқлари билан ғилдиракли аравага қўшилган холатини акс эттирувчи ўйинчоқларни топилиши Номозгох III даврида хайвонларни кучидан юк ташишга ўтилганини билдиради. III-II чи минг йилликларда туялар ҳам хонакилаштирилади.
Металлургия сохасида ёпиқ шаклларда, эритилган материаллардан қуйма буюмлар ясаш вужудга келади. Юмалоқ шаклдаги металл ойналари (юмалоқ шаклдаги мисдан ясалган ойнани бир томони силлиқланиб, ялтиратилади, ундан хозирги замон ойнасига ўхшаб тиниқ бўлмасада, унга қизиққан одам ўз аксини кўради) искомалар, тўғноғичлар хатто билак узуклар ясаш юқори даражага кўтарилади. Шундай қилиб металга ишлов бериш ва заргарлик ишлари жамоа хунармандчилиги даражасига кўтарилади. Геоксюрдан кулолчилик ўчоғи (сопол идишларни пиширувчи махсус мосламани кулолчилик ўчоғи дейилади). Сопол идишлар қаторида кам бўлсада мраморлардан ясалган идишлар ҳам учрайди. Энг мухими энеолитни охирларида тошдан ясалган мухрлар хам учрайдики, бу холат шахсий мулкларни пайдо бўла бошлаганидан далолат беради. Аввалги даврлардагидек аёлларни хайкалчалари кўплаб учрайди. Аммо соқолли эркаларни хам хайкалчалари хам пайдо бўла бошлайди. Оз булсада эркакларни хайкалчаларини вужудга келиши ота
Download 24.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling