Щзбекистон республикаси олий ва щрта махсус таoлим
Ҳаракатли ўйинларни ташкил қилиш ва ўтказиш методикаси
Download 291 Kb.
|
Ўқув материаллари1 (маъруза матн)
Ҳаракатли ўйинларни ташкил қилиш ва ўтказиш методикаси
Т Муаммоли вазият: Ъаракатли щйинларни ташкиллаш ва щтказишда ъар хил жиъозлардан фойда-ланиш ва дарс щтказишда вужудга келган ъар хил вазиятларни ижобий ъал ыилишни щргатиш арбиячилар ва ўқитувчилар ҳаракатли ўйинларнинг ташки-лотчиси ва раҳбарларидир. Ҳара-катли ўйинлар болаларни жисмоний жиҳатдан яхши униб ўсишига, саломатликларини яхши-ланишига, чиниқишларига, организмларнинг ва умумий иш қобилиятларининг янада мустаҳкамланишига ёрдам беради. Болаларга ҳаракат фаолиятининг хилма-хил шароитларидан эркин ҳаракат қила олиш имконини берадиган зарур билимларни Бера олиш ва уларда керакли ҳаракат малакалари ҳосил қилиш лозим. Уларда турмуш фаолиятига ёрдам берадиган ақлий ва иродавий ҳислатларни тарбиялаш зарур. Бундан ташқари, болаларда турли ўйинларга жисмоний машқларга, шунингдек, кун тартибига риоя қилишга қизиқиш уйғотиш, ҳаракатли ўйинларни мустақил равишда ташкил қилиш ва ўтказиш учун зарур билим ва малакалар ҳосил қилиш шарт. Таълим-тарбия жараёнида бундай вазифаларни амалга ошириш билан бир қаторда ўқувчиларда ахлоқ нормаларининг таркиб топишига, шунингдек, эстетик ва меҳнат тарбияси вазифаларининг ҳам бажарилишига эришиш лозим. Ҳаракатли ўйинларни ўтказишда тарбиячи ўқитувчининг ташкилотчилик ва тарбиявий роли жуда масoулиятлидир. Ўйинни ўрганиш жараёнини шундай уюштириш керакки, унда болалар ўртоқларча муносабатда бўлишни, коллективлик, ватанпарварлик, ижтимоий фойдали меҳнатга тўғри муносабатда бўлишни ўргансин. Ўйинни тўғри танлаш ва болалар билан тўғри ўтказиш жуда муҳим аҳамиятга эга. Аммо турини танлашнинг ўзи ҳам вақт ҳам тарбиявий вазифани бажаравермайди. Бундан ҳаракатли ўйинлар ташкил қилиш ва ўтказишнинг тарбиявий аҳамиятга эга бўлиши жуда муҳим. Ўйин раҳбари болалар коллективини яхши билган, ҳар бир ўтказиладиган ўйиннинг мазмун ва қонунлари билан муфассал танишган, ўқитиш жараёнида эса юксак педагогик маҳоратни намойиш қила олган тақдирдагина ҳар бир ўйинни таълим-тарбия нуқтаи назаридан тўғри йўлга қўйиши мумкин. Ўқитувчи ўйинларни ўргатиш жараёнида совет педагогикасининг дидактик принципларидан фойдаланиши ва уларнинг доимо амалга оширилишига эришиш лозим. Ўқитувчи ҳар бир ўйинни ўргатиш пайтида унинг мазмуни, вазифалари ва қоидаларини тушунтириб беради. Ўйинга онгли муносабатда бўлиш, уни тўғри ўрганиш, ўз ҳатолари ва мувоффақиятларини тўғри тушуниш ҳаракатларини ўртоқларининг ҳаракатларига таққослаб таҳлил қилиш имконини беради. Ўқитувчи ўргатадиган ва ўқувчилар тушуниб қоладиган ҳаракатлар болаларда ташкилотчилик кўникмаларини тарбиялашга ёрдам бериш керак. Ўйинни ўтказиш учун ўқувчилардан ҳакамлар ва ҳакамларнинг ёрдамчиларини тайинламоқ лозим. Ўқитувчи болалар ўйинини қийинчиликларни енгиш билан боғланган сергакликка ўргатади, иродасини мустаҳкамлайди. Ўқитувчи ўйинни ўтказишга киришишдан олдин ўйиннинг аниқ вазифаларини белгилаб чиқади. Бу вазифалар болаларнинг ёшига яраша, яoни уларни бажаришга қурби етадиган бўлиши керак. Ўйинни ташкил қилиш ва ўтказишда имкони борича ўқувчиларнинг ташаббускор бўлиши, фаол иштирок этиши учун уларни рағбатлантириш жуда муҳим. Болалар ижодий фаоллик кўрсатиб ўйин ўйнар эканлар, ташкилотчилик қобилиятига эга бўлиб тарбияланадилар. Бир мақсад йўлида ўртоғига ёрдам бериш, мустақил равишда ёки ўртоқлари билан бирга бирор масала юзасидан қарор қабул қилиш ижодий ташаббускорлик намунаси ҳисобланади. Агар болалар ўйинни илгарироқ ўзлаштириб олган бўлсалар, ўйин пайтида уларнинг фаоллиги яна ҳам ортиши мумкин. Ўйин пайтида болаларнинг фаол бўлиши ўқитувчининг ўйинни ўтказишга қанчалик тайёрлаганига боғлиқ бўлади. Маoлумки, ҳар бир ўйиннинг ўзига хос хусусиятлари ва қийинчиликлари бўлади. Тўсиқ ёки қийинчиликларни енгиш билан боғлиқ бўлмаган, яoни анча-мунча куч-қувват сарфлашни талаб қилмайди, ўйинлар болаларда қизиқиш ғотмайди. Жуда осон ёки аксинча, ҳаддан ташқари оғир ўйинлар ҳам қизиқарли ўтмайди. Ўқитувчи ўйинларни ўргатишда дастлаб осонларидан бошлаб, аста-секин қийинларига ўтиш лозим. Оддий ва командаларга бўлинмасдан ўйналадиган ўйинлар оддий ўйинлар ҳисобланади. Бундай ўйинларни ўйнаш осон бўлади. Командаларга тенг бўлиниб ўйналадиган ўйинлар сал мураккаб ва жуда мураккаб ўйинларга киради. Бундай ўйинларнинг қоидалари бошқа ўйинларнинг қоидаларига қараганда қийинроқ бўлади. Шу боисдан ҳам ўқитувчи ҳамма вақт енгил ўйинлардан мураккаб ўйинларга, таниш ўйинлардан нотаниш ўйинларга ўтишни кўзда тутиш керак. Шунда болалар ўйинга бўлиши керак. Аммо бундай ўйинларга ҳали болаларга номаoлум бўлган қоидалар ва баoзи бир ҳаракатлар киради. Шундай қилиб ўйинлар аста секин мураккаблашиб боради. Бу эса болаларда янги ҳаракат кўникмаларини ҳосил қилишга ва илгари ўрганилган техника элементларини такомиллаштиришга ёрдам беради. Ҳаракат кўникмаларининг, шунингдек, ўйинда илгари орттирилган билимларнинг пухта ўзлаштиришга эришиш учун материалларни доимо такрорлаб ва мустаҳкамлаб бориш зарур. Аммо бунда ҳар хил деб бир хил ўйинларни такрорлайвериш керак, деган маoно чиқмайди. Ўқитувчи болалар ўйинини доимо текшириб бориши лозим. Шунда ўйиндаги камчиликлар ва хатоларни аниқлаш ҳамда уларни ўз вақтида тўғрилаш мумкин бўлади. Болаларнинг ўйинларини пухта ўзлаштиришлари уларга ўйинлардан куни узайтирилган группаларидан пионер лагерлари ва бошқа жойларда мустақил равишда фойдаланиш имконини беради. Download 291 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling