Щзбекистон республикаси олий ва щрта махсус таoлим


Download 291 Kb.
bet1/19
Sana16.06.2023
Hajmi291 Kb.
#1514376
TuriСеминар
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Ўқув материаллари1 (маъруза матн)


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ
ВАЗИРЛИГИ


ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ


Спорт ўйинлари кафедраси
Бакалавриатнинг «Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият», «Чақириққача ҳарбий таълим»
йўналишлар учун


ХАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР
ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ
фанидан


МУАММОЛИ МАЪРУЗА
МАТНИ


Фарғона

Спорт кафедраси


Миллий ҳаракатли ўйинлар фанидан маъруза матни

Йўналиш ЖТ ЧХТ


Ўқиш семестри: 7 6


Умумий соат: 60 72
Маъруза: 12 12
Амалий машғулот: 32 48
Семинар : 16 12

Тузувчи: катта ўқитувчи Маматов А.А


Тақризчи: Фарғона вилоят малака ошириш ва
қайта тайёрлаш институтининг жисмоний тарбия
кафедраси катта методисти Ғ.Усмонов.
Кафедра мудири: А.Азимов
1-МАВЗУ: Ҳаракатли ўйинлар тарихи ва қисқача тушунча, туркумлари, ривожланиш босқичлари ва педагогик аҳамияти (2 соат)
РЕЖА:

  1. Ҳаракатли ўйинларни қисқача тарихи ва тушунчаси.

  2. Ҳаракатли ўйинларнинг миллий қадриятларимиздаги ўрни.

  3. Ҳаракатли ўйинларни тарбиявий, соғломлантирувчи ва билим бериш аҳамиятлари.

  4. Ҳаракатли ўйинлар ўтказишда болаларни ёш хусусиятларини ҳисобга олиш.

Ҳаракатли ўйинларни қисқача тарихи ва тушунчаси.
И
Мавзуни маысади:
Харакатли ўйинлар пайдо бўлиши,ўқувчи-ёшлар хаётидаги ўрнини ёритиш хамда академик лицей, мактаб, касб-хунар кол-лежларида харакатли ўйинлар фанининг мақсад ва вазифаларини ёритишга қаратилган.
нсоният маданиятининг хазиналаридан бири бу ҳаракатли ўйинлардир. Уларнинг турлари, ҳар хиллиги бепаён ўлкандир. Ҳаракатли ўйинлар одамларнинг барча моддий ва маoнавий ижодиётини акс эттириб келган ва яна ҳам бойитиб келмоқда.
Табиийдирки, ҳаракатли ўйинлар келиб чиқиши, мазмуни ва аҳамиятини ўрганиб келмоқда. Жумладан, тарих, этнопедагогика, антропология, педагогика ҳамда жисмоний маданият назарияси ва услубиёти, шулар қаторида бошқа фанлар ҳам қизиқиб келмоқда.
Ҳаракатли ўйинлар тўғрисида озми кўпми, деярли даражада китоб ва мақолалар мавжуд. Собиқ совет даврида ёзилган ва чоп этилган назарий, услубий таснифида ҳаракатли ўйинлар роли, аҳамияти, уларни кенг миқёсида тарғиб қилиниши, фолpклорли ўйинлар билан таққосланиши ҳамда барча халқлар ижодиёти ва амалиётида қўлланиши ва ҳкҳайтиб ўтилган.
Шунингдек, ЎЗбекистон Республикасида ҳам ҳаракатли халқ ўйинлари тўғрисида бир қанча илмий-амалий ишларни олиб борилиб бир нечта қўлланма тавсияномалар ва китоблар чоп этилган. Шу юқорида айтиб ўтилган ҳамда жорий мамлакатларнинг мутахассислари ижодиётида Чоп этилган адабиётларни таҳлил қилишда шу нарсалар маoлум бўлдики, ҳаракатли ўйинлар онгли фаолият бўлиб, уларнинг йўналиши мақсади тез ўзгарувчан шароитларда аниқ ҳаракат вазифасини бажаришга бағишланган. Ҳаракатли ўйинларда ўйинчини ижодий ташаббуси турли ҳаракатларни намоён бўлиши жамоанинг бирдамлиги билан келишилган ҳолда ифодаланади. Болаларни ўйин фаолиятида иккита жуфт муҳим обoектив бири бирови билан боғланган мезонлар мавжуд; бир томондан болалар амалий фаолиятига киришиб жисмоний ривожланишида, мустақил ҳаракат қилишга одатландилар. Иккинчи томондан шу фаолият маoнавий ва нафосат озуқа олишиб қаноат ҳосил қилишидир, теварак атрофдаги муҳитни ўрганишни чуқурлаштирадилар. Буларни барчаси натижада шахсни тўлиқ тарбиялашига кенг ёрдам беради. Шундай қилиб ҳаракатли ўйин тарбиянинг мужассамлашган бир воситаси: у ҳар томонлама жисмоний тайёргарликка йўналтирилган (жамоа фаолиятининг ўзгарувчан шароитида асосий ҳаракатларни ўзлаштирибгина қолмасдан, балки мураккаб ҳадди-ҳаракатларни бежариш) бўлиб ўйин иштирокчиларни организмни функцияларини феoл-атворини ҳам такомиллаштиради.
Ҳаракатли ўйинларнинг энг асосий белгиси бу уларнинг онгли ҳадди-ҳаракат таснифи. Ўйинчиларни олдида ҳар қачон қўйилади. Ўйинни асосий вазифаси қандай бўлмасин ютиб чиқиш, натижага эришиш, қандай йўллар бўлмасин фақат белгиланган қоидаларга риоя қилиш натижасида ва ўйинчиларни ўзлари, ўз имкониятларидан келиб чиқиб масалаларни ечиш берилади.

Download 291 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling