Щзбекистон республикаси олий ва щрта махсус таoлим
Download 291 Kb.
|
Ўқув материаллари1 (маъруза матн)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-МАВЗУ: Миллий ҳаракатли ўйинларни ташкил қилиш ва ўтказиш
- Мазмуни 2. Ўйин раҳбарига қўйиладиган талабалар, ўқитувчини ўйинга тайёрланиши 3. Ўйинни ўтказиш шарт-шароитлари 4. Ёрдамчилар тайинлаш
- Мактабгача ёшдаги болаларга мос ҳаракатли ўйинларни мазмуни.
Қўшимча адабиётлар
1. Рахимқулов К.Д. Ҳаракатли ўйинлар (маҳрузалар матни) 2001й 2. Хўжаев Ф, Муродов М, Мирсолихов.С. «Халк миллий ўйинлари 1-қисм. Тошкент - 2001 й. 3. Қосимов. А.Ш «Ҳаракатли ўйинлар» 1983 й 4. Нормуродов А.Н. Ўзбек миллий ўйинлари Тошкент 1999 й 5. Раҳимқулов К.Д., Усмонхужаев Т.С. «Жисмоний тарбиядан болалар ва ўсмирлар учун 1000 машқ ҳамда ҳаракатли ўйинлар. 2001й. 6. Усмонхўжаев Т.С., Хўжаев Ф. «1001» ўйин. Тошкент 1990 й 7. www.sport-athlet.com 8. www.eurosport.ru/athletics 9. def.kondopoga.ru 10. www.neopod.ru/catalog/sport/sport_games/ 3-МАВЗУ: Миллий ҳаракатли ўйинларни ташкил қилиш ва ўтказиш (2-соат) РЕЖА: Мактабгача ёшдаги болаларга мос ҳаракатли ўйинларни Мазмуни 2. Ўйин раҳбарига қўйиладиган талабалар, ўқитувчини ўйинга тайёрланиши 3. Ўйинни ўтказиш шарт-шароитлари 4. Ёрдамчилар тайинлаш Мактабгача ёшдаги болаларга мос ҳаракатли ўйинларни мазмуни. 3 Мавзуни маысади: Ъаракатли щйинларни ташкиллаш ва щтказишда щыувчи ёшларни анатомик, физиологик хусусият-ларини ъисобга олиб ташкиллаш асосларини ёритиб бориш яшар болаларнинг билим доираси тор бўлади, диққати доимо чалғиб туради. Шунинг учун болаларга оддий ва улар осон тушунадиган ўйинларни ўргатиш керак. Бундай ўйинларда қуш ва ҳайвонлар ёки уларнинг расмлари, ўйинчоқлар, эртаклардан фойдаланилса яхши бўлади. Бу ўйинлар албатта мазмунли ва ибратли бўлиши шарт. Шу ёшдаги болалаларни ўйинларга мазмун бўлмайди, уларга оддий топшириқлар, масалан, байроқни олиб келиш, қўнғироқчани жиринглашини, коптокка етиб олиш каби топшириқлар берилади. Ҳаракатлар эса (юриш, югуриш ва бошқалар) болаларга таниш ҳамда қийналмасдан бажарадиган бўлиши лозим. Мазмуни болаларга таниш бўлган ва ҳаракатларга сингдириб юборилган кичкинтойлар жуда қизиқиб ўйнайдилар. Бу эса кичкинтойларнинг ҳаракат қобилиятини ривожлантириш, уларни очиқ жойда тўғри юришга ўргатиш катта аҳамиятга эга бўлади, фаоллий ва мустақилликни тарбиялашга ёрдам беради. 4 яшар болалар билим доирасининг кенгайиши ва ҳаракатида тажрибалар ортиши ҳаракатли ўйинларнинг мазмуни ҳам хилма-хил бўлиб боради. Қуш ва ҳайвонлар ҳаракатига, транспорт турларига турли нарсаларга тақлид қилиб, бажарилган ҳаракатли ўйинларнинг асосий мазмунини ташкил этади. Ўйинларда болаларга буюмларни таниш, шаклини (куб, доира, квадрат шаклини) эслаб қолиш билан боғлиқ бўлган топшириқлар, рангларини ажратиш, товушларни фарқ қилиш каби топшириқлар Бера бошлаш керак. Кўпчилик ҳаракатли ўйинлар мазмуни кенгайтириш ва шартли вазифалар қўйиш лозим. Бу ёшда ҳаракатларни ривожлантириш учун қўйиладиган ўйин: шартлари билан болаларнинг идрок этишида фикр бўлади. Аста-секин болаларнинг вазифа бажаришга муносабати ўзгаради. Масалан: 3 ёшга қадам қўйган болалар ўйинда кўпинча маoсулиятни сезсаган бўлсалар (масалан; бўри битта қуённи тутади, уни тутиб олганидан кейин у билан югуриб, ўйнаб кетади, бошқа қуёнларга эса эoтибор бермайди), энди болалар ўзларига юклатилган вазифани тушунадиган бўладилар (энди бўри қуённи тутиб олгандан кейин уни тўхтатади, ўйинга олиб келади, шундан кейин бошқа қуёнларни тута бошлайди). Ўйинда кўпинча тарбиячи бошловчи бўлади. Ўйинда ҳаракатларнинг мазмуни тушунарли ва қизиқарли бўлиши жуда муҳим. Бу уларнинг фаолиятини оширади, ҳаракатларга хис-ҳаяжон ва жўшқинлик бағишлайди. Тўрт ёшга қадам қўйган болалар билан ўтказиладиган ўйинларда ҳаракатларни анча мураккаблаштириш (кубиклар устига чиқиш, устида чўққайиб ўтириш, ундан тушиш, стул тагига эмаклаб кириш ва хакозо) ҳамда ҳар хил ҳаракатларни бир-бирига қўшиб қилиш керак бўлади (коптокни тутиш учун ирғишлаб сакраш ва хокозолар). Бундай мураккб ҳаракатли ўйинлар иштирок этган болалар бир-бирларидан ўзишга ҳаракат қиладилар. Бу хилдаги ҳаракатли ўйинлар хамиша ҳам биргаликда ўйнайдиган ўйинлар ҳисобланмайди. Бу ўйин машқларда айниқса кўпроқ намоён бўлади. Кўпчилик бўлиб, ашула айтиб ўйналадиган ўйинлар ва қофияли сўзлар жўрлигига ўйналадиган ўйинлар кенг қўлланади. Бундай ўйинларда болаларни ҳамжиҳатликка ҳаркатларни биргалашиб бажаришга эриша бориш мумкин. 5 яшар болаларнинг ҳаракатли ўйинлар мазмуни ранг-баранг, атроф-теваракда, ҳаётда учрайдиган воқеалар тўғрисида уларнинг тасаввури ва билими ошиб бориши билан боғлиқ бўлади. Болаларнинг ўйин вақтида фаол ҳаракат қилиши кўп жиҳатдан уларнинг малакаси ва кўникмасига теварак-атрофни яхши билишига, ҳаракатларни Сабоқ, чаққонлик идрок ва ҳамкорликда бажаришга боғлиқ бўлади. Аксарият ўйинларда бошловчи бўлади, лекин баoзан бу вазифани ўйинчиларнинг 2-3 таси бажариши мумкин. Ўрта группа учун мўлжалланган ҳаракатли ўйинларнинг баoзилари мазмунига ва бажариладиган вазифа тасвирига эга бўлмайди. Бундай ўйинларга мусобақа тусини киритиш ҳам мумкин. Кўпинча қофияли сўзлар ўйин мазмунини очиб беради ва уни тўлдиради, ҳаракат учун ишора хизматини ўтайди. Сўзлар кўпчилик бўлиб айтилса яна ҳам яхши бўлади. 6 яшар болалар билим доираси тобора кенгайиб боради, бинобарин, ҳарактли ўйинларнинг мазмуни ҳам мураккаблашади. Ўйин қоидалари ҳам мураккаблашиб бориши туфайли уларни бажаришда аниқлик, диққат-эoтибор, сабр-тоқат, сигналдан тез таoсирланишига ўрганиш, ортиқча ҳаракатларни чеклаш (аниқ бир йўналишда югуриш, тутилганларнинг четга чиқиши ва хакозо) талаб этилади. Ўйин қоидаси интизомнинг таркиб топишига ёрдам беради. Маoлумки, ҳаракатли ўйинларда иштирок этиш учун болаларни гуруҳларга бўлиш керак бўлади, бунда кўпинча кўчли ўғил болалар билан, қизлар фақат қизлар билан гуруҳлашишга интиладилар. Бу ўйиннинг бориши ва натижасига таoсир этади. Шунинг учун тарбиячи кучлироқ болаларни нимжонроқ болалар билан, ўғил болаларни, қизлар билан гурух-гурух қилади. Бунда ўғил ва қиз болаларнинг одоб-аҳлоқни бўлиши, яхши тарбия топиши катта аҳамиятга эга бўлади. Бундан ташқари, ўғил болалар қизлардан қолишмаслик учун анча ташаббускор бўлади, қизларни ҳурмат қилишга ўрганади. 7-10 яшар болалар учун ҳаракатли ўйинлар жисмоний тарбия дарсининг асоси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам мактаб программасида бошқа материалларга нисбатан ўйинларга кўпроқ ўрин ажратилади. Бунинг сабаби шундаки программага киритилган турли хил жисмоний машқларни болалар хилма-хил ўйинлар воситасида осонгина идрок қиладилар ва ўзлаштирадилар. Ўйинларда югуриш, сакраш ва улоқтириш ёки ирғитиш машқларига алоҳида эoтибор бериш лозим. Бу ёшдаги болалар билан оддий ва ўртача мураккаб ўйинлар ўтказиш билан бирга, агар болалар етарли даражада тайёрланган бўлса, анча мураккаброқ, яoни командаларга бўлиниб, ўйналадиган ўйинларни ҳам ўтказиш мумкин. Болалар бу ўйинларда «Бир киши ҳамма учун, ҳамма бир киши учун» деган принцип асосида бирга ўйнашга ўрганадилар. Шунда уларда ўзлари билан бирга ўйнаётган ўртоқлари учун жавобгарлик хисси уйғонади. Команда ўйинлари етарли даражада чаққон ҳозиржавоб, фаросатли ва бақувват бўлишини талаб этади. Жисмоний тарбия дарслари кўпинча турли ўйинларда таркиб топади ва бундан ташқари, дарсга баскетбол, валейбол, қўл тўпи ва футбол киритилади. 9-10 яшар болаларнинг ўйинлари бирмунча мураккаблаштирилади. 11-14 ёшдаги ўқувчилар учун дарсга киритиладиган ҳаракатли ўйинлар жисмоний тарбиянинг бошқа воситалари ўрнини боса бошлайди. Ўқитувчи ҳаракатли ўйинларни ўтказган V-VII синф ўқувчилари организиминнг улар ёшига мос равишда ривожланиши кераклигини унутмаслик керак. Шунинг учун дарсда ўйинлар ташкил қилиш, ўтказиш ва машғулотлар вақтида ўйин материалларини болаларга аста-секин тўлиқ бериш зарур. Ўйин пайтида болаларнинг жуда кескин ҳаракатқилмаслигига қараб туриш, ҳар бир боланинг ўзига яраша муносабатда бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Ўқувчиларга ўргатиладиган ҳаракатли ўйинлар ташкилий тузилиши, ҳаракатларнинг мазмуни жиҳатдан бирмунча мураккаб бўлади. Спорт элементларини ўз ичига олган ўйинларга шунингдек спорт ўйинларига кўпроқ ўрин берилади. V-VII синфларда ҳаракатли ўйинлар дарснинг иккинчи ва учинчи қисмларида ўтказган маoқул. Дарснинг асосий қисмида биронта мураккаб спорт ўйнини ўрганишга замин тайёрлаш учун баoзи бир ўйинларни киритиш мумкин. Бундан мақсад ўқувчиларни спорт ўйинларига тайёрлашдир. Маoлумки VIII-XI синф ўқувчилари ижтимоий ва ишлаб чиқаришга оид ишлар билан шуғулланадиганлар. Бу ҳол уларда ҳаракатли ўйинлар учун ажратилган вақтини тежаб сарифлашни талаб этади. Улар кўпроқ спорт билан шуғулланадилар. Download 291 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling