«т а с д и қ л а й м а н» Академик лицей директори: М. Т.Ғозиева


Download 19.49 Kb.
Sana13.09.2023
Hajmi19.49 Kb.
#1677331
TuriСценарий
Bog'liq
Bilimlar kuni sinariysi 2023


«Т А С Д И Қ Л А Й М А Н»
Академик лицей директори:
______________ М.Т.Ғозиева
«______»_________ 2023йил

Жиззах политехника институти академик лицейида 2023-2024 ўқув йили бошланиши муносабати билан Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги байрами ва “Билимлар куни” тантанали тадбирининг
СЦЕНАРИЙСИ
Жиззах политехника институти академик лицейининг 2023-2024 ўқув йили бошланиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 32 йиллиги байрами муносабати билан “Янги хаёт учун, Янги Узбекистон учун” шиори остида ўтказиладиган “Билимлар куни” тантанали тадбирига ота – оналар, жамоат ташкилотлари ва Жиззах политехника институтидан масъуллар ва меҳмонлар ташриф буюради. Тантанали тадбир академик лицейнинг ички ховлисида ўтказилади ва тадбир ўтказиладиган жой байрамона безатилиб, овоз кучайтириш ва микрафон қурилмалари ўрнатилади. Тадбирда шунингдек, академик лицейнинг педагогик жамоаси, ўқувчи-ёшлар, ходимлар ҳамда академик лицейни собиқ битирувчилари иштирок этишади. Улар иштирокида уч авлод учрашуви ўтказилади. Бунда академик лицейнинг Биринчи қалдирғочлари, 2022-2023 ўқув йили битирувчилари ҳамда жорий йилда академик лицейга қабул қилинган ўқувчи-ёшлар иштироки таъминланади.
Мазкур учрашувдан кўзланган мақсад: Академик лицейга янги қабул қилинган ўқувчиларда мазкур таълим муассасасини битириб, бугунги кунда жамиятимизнинг турли бўғинларида самарали меҳнат қилаётган собиқ битирувчилар тимсолида ўзлари учун Янги мақсад ва марраларни белгилашларида ўзига хос замин вазифаси назарда тутилади. Шу билан бирга академик лицей ўқувчиси бўлиш шарафига муяссар бўлиш билан бирга уларда ўзларига бўлган ишонч янада ортишига ҳамда олдиларида жамият учун етук кадр бўлиб етишиш вазифаси пайдо бўлишига туртки вазифасини ўтайди.
Тадбир иштирокчилари ташриф буюргач, тадбир тантанали равишда Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янграши билан очилади.
Давлат мадхиясидан сунг навбат тадбирни олиб бориш учун тайинланган бошловчи – ___________________________________________________га тадбирни олиб бориш учун академик лицей ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар буйича директор уринбосари Л.Баракаев томонидан суз навбати берилади.

Бошловчи:
Истиклол бунчалар гўзал бу номинг.
Нон каби эъзозли, жондек ширин бўл,
Ер шари йўллади оташин салом,
Ассалом ўзбегим кутлуг истиклол .
Ассалому алайкум хурматли устозлар, бугунги тадбирга ташриф буюрган азиз мехмонлар хамда тенгдошлар. Сизларни мамлакатимизнинг энг улуг ва энг азиз байрами мустакиллимизнинг 32 йиллиги хамда “Билимлар куни” билан самимий муборакбод этиб, Юртимиз мустакиллигининг абадий булишини, халкимиз турмушининг фаровонлигини ва осмонимиз доимо мусаффо булишини, бошланаётган Янги укув йили эса барча тенгдошларимиз хамда лицейимиз 1-боскич укувчиларига хайрли ва муваффакиятли булишини тилайман.
Энди эса рухсатингиз билан мамнуният билан бугунги байрам тадбиримизнинг кириш сузи ва табрик учун сузни академик лицейимиз ижрочи директори Гозиева Матлуба Тургуновнага берамиз. Мархамат устоз (5-10 дакика суз давом этади).
Бошловчи: Сиз берган сабоклардан
Ўзимизни англадик
Тўгри фикр чикариб
Тўгри йўлдан бордик .
Катта рахмат устоз. Уйлаймизки, бу йилги битирувчиларимиз хам устозлар ишончини тула оклайди ва лицейимизга илк кадам куйган 1-боскич укувчилари эса ютукларимизни янада купайтиришади.
Энди эса навбатдаги сузни катта хурмат ва мамнуният билан Жиззах политехника институти ўқув ишлари бўйича проректори академик лицей директори Эгамназаров Гайрат Гайбуллаевичга берамиз. Мархамат устоз(3-5 дакика суз давом этади).
Бошловчи: Рахмат устоз барча тилаклар ва эзгу сузлар учун. Навбатдаги табрик сузини анъанага кура 1-боскичга янги кабул килинган укувчиларнинг ота-оналаридан ________________________________________ га суз навбатини берамиз. Мархамат (2-3 дакика суз давом этади).
Бошловчи: Табрик ва илик сузлар хамда ишончингиз учун катта рахмат.
Энди эса тадбиримизнинг бадиий кисмига навбатни берамиз.
Аста кадам ташлайди
Доиранинг сўзида.
Гунчадек очилади
Ўша ернинг ўзида.
2-сонли мусика мактаб ракс .
Раксдан сўнг ўқув йили бошланиши муносабати билан ташриф буюрган мехмонлар ____________________________________________________________га табрик учун сўз навбати берилади. Табрик сузлари тугагач, академик лицейнинг собиқ битирувчилардан ташриф буюрган меҳмонларга сўз навбати берилади. Улар томонидан академик лицейга жорий йилда қабул қилинган ўқувчи-ёшларни ўқишларига улкан зафарлар тилаб, уларга олдиларида катта вазифа ва мақсадлар турганлиги, уларни амалга ошириш йўлида куч-қувват ҳамда масъулият тилаган мазмундаги табрик сўзлари айтилади.
Бошловчи: Сиз мисоли бир куёш
Сизга интик ўсмир ёш
Агар сиз бўлмасангиз
Бўламиз бизлар бебош.
Табрик сўзлари якунлангач, 2023-2024 ўқув йилининг ўқув жараёни ва меъёри ҳамда гурухларнинг хона ва қаватлар кесимидаги ҳаракат ва тартиби ҳамда мустақиллик дарсларини олиб борилиши билан таништириш учун сўз академик лицей ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Фозилов Фахриддин Аббосовичга берилади.
Бошловчи:
Шунинг билан бугунги тадбиримиз – мустакиллигимизнинг 32 йиллиги хамда Билимлар кунига багишланган байрам тантанаси уз нихоясига етди. Барча укувчиларга ва устозларимизга бошланаётган Янги укув йилида янги омад ва зафарлар тилаб коламиз. Эътиборларинг учун катта рахмат!
Битирувчи боскич укувчилари узларининг хоналарига гурух рахбарлари бошчилигида дарс машгулотларига кузатилади. 1-боскичга кабул килинган укувчиларга гурух рахбарлари бириктирилиб, узлари учун белгиланган хоналарга таксимланади.

Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий
ишлар бўйича директор ўринбосари: Л. А. Баракаев
Download 19.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling