Щзбекистон Республикаси таoлим муассасаларига ыабул ыилиш бщйича Давлат комиссиясига


Download 44.5 Kb.
bet2/3
Sana02.10.2023
Hajmi44.5 Kb.
#1690553
1   2   3
Bog'liq
қайта тиклаш алдынгы

II. Ўқувчилар ўқишини кўчириш


12. Ўқишни кўчириш(қайта тиклаш) истагидаги ўқувчи уни қизиқтирувчи таълим муассасаси директорига ёки тегишли ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси (Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази)га мурожаат этиши мумкин. Масала ижобий ҳал этилган тақдирда, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази (тегишли бошқарма) таълим муассасасига белгиланган шаклда хат йўллайди.


13. Ўқиш кўчирилаётган таълим муассасаси директорининг буйруғи билан ўқувчи дарсларга қўйилади. Таълим муассасаси у илгари ўқиган таълим муассасасига ўқувчининг шахсий ҳужжатларини юбориш ҳақида сўровнома юборади. Сўровнома олган таълим муассасаси директори «Ўқишни (таълим муассасаси номи)га кўчириш муносабати билан ўқувчилар сафидан чиқарилган» деган мазмунда уни ўқувчилар сафидан чиқариш ҳақида буйруқ чиқаради ва уч кунлик муддатда ўқувчининг шахсий ҳужжатларини (рўйхати билан) ва академик маълумотномани уни ўқишга қабул қилган таълим муассасасига жўнатади. Таълим муассасасида ўқувчининг академик маълумотномасининг нусхаси, рейтинг дафтарчаси, ўқув карточкаси, шунингдек, жўнатилаётган шахсий ҳужжатларнинг нусхаси қолдирилади.
14. Ўқувчилар сафига қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ, ўқувчининг илгари таълим олган таълим муассасасидан шахсий ҳужжатлари олинганидан сўнг 10 кун муддатда чиқарилади.


III. Ўқувчилар сафидан чиқариш


15. Ўқувчилар сафидан чиқариш қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши мумкин:


бошқа таълим муассасасига ўқишга кўчирилиши муносабати билан;
саломатлиги туфайли тиббий консультация комиссияси маълумотномаси асосида (академик таътил).
16. Алоҳида ҳолатларда таълим муассасасининг ички тартиб қоидаларини қўпол равишда бузганлиги учун (бесабаб сурункасига дарсга келмаслик, суд қарорига асосан жавобгарликга тортилиш ва бошқалар) маъмуриятнинг ташаббуси билан ўқувчиларни ўқувчилар сафидан чиқариш таълим муассасасининг илмий-педагогик кенгаши, ота-оналар кенгаши қарорлари ва махаллий ҳокимликлар қошидаги вояга етмаганлар билан ишлаш комиссиялари ҳулосаларига асосан амалга оширилади.
17. Ўқувчи ўқувчилар сафидан чиқарилганда унга шахсий ҳужжатлари, ўқиганлиги тўғрисида белгиланган шаклдаги академик маълумотнома топширилади ва уларнинг нусхалари ўқувчининг шахсий ҳужжатлари жилдида олиб қолинади.

Download 44.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling