Щзгармас ток машиналари


Транформаторнинг ёрдамчи элементлари


Download 4.44 Mb.
bet5/145
Sana30.10.2023
Hajmi4.44 Mb.
#1734260
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   145
Bog'liq
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАР-1 кисм

Транформаторнинг ёрдамчи элементлари


Трансформаторнинг баки, газ релеси, газ чиқарувчи труба ва кенгайтирувчи бак, форфорли изоляторлар унинг ёрдамчи элементларини ташкил этади.


Трансформаторларнинг бакини ўлчамлари трансформаторни лойихалашда хисобланади ва конструктив пўлатдан тайёрланади. Трансформаторнинг қувватига мувофиқ равишда текис деворли, трубали ва радиаторли баклар қўлланилиши мумкин.
хозирги замон мойли куч трансформаторларини совутиш учун актив қисмлари, яoни магнит ўзак ва унга махкамланган чўлғамлар, мойли бакка жойлаштирилади. Бунда чўлғамлар ва магнит ўзак ўз хароратини харакатланаёган (актив қисмни юваётган) мойга узатади. Мойнинг харакати бакнинг турли жойларидаги мой хароратларининг фарқи натижасида хосил бўлади. Чунончи, қизиган мой юқорига харакатланиб, унинг ўрнини махсус совутгичлардан келаётган совуқ мой эгаллайди. Совутгичларга эса қизиган мой келади, шу тариқа, мойнинг табиий циркуляцияси (берк контур бўйлаб харакати) ёрдамида трансформаторнинг чўлғамлари ва магнит ўзаклари табиий совутилади. Бакнинг тузилиши ва шакли трансформаторнинг қизишини хисоблаш билан узвий боьлиқдир. Бакнинг материалини мустахкамлиги мойнинг 0,5 атмосфера босимига бардош бера олиши шарт. У ьилдиракли аравачага жойлаштирилади ва трансформаторнинг тўла оьирлигига мўлжалланган бўлади.
Трансформаторнинг қуввати ошган сари унинг совутиш шароитлари мураккаблашади. Шу туфайли бакнинг тузилиши хам ўзгариб боради. Масалан:
а) қуввати 30 кВА гача бўлган трансформаторларнинг баки энг содда тузилган яoни текис деворли бўлади;
б) қуввати 3000 кВА гача бўлган трансформаторларда трубали баклар қўлланилади. Бунда бакнинг деворларига диаметри 50 мм, деворининг қалинлиги 2 мм гача бўлган пўлат трубалар 1  3 қатор вертикал холатда пайвандланади;
в) қуввати 10000 кВА гача бўлган трансформаторларнинг бакларига табиий совутувчи радиатор-совутгичлар ўрнатилади;
г) қуввати 10000 кВА ва ундан катта трансформаторлар хаво пуркагичлар ёрдамида совутиладиган радиаторлар ўрнатилади.
ГЭС ларда ўрнатиладиган трансформаторларнинг мойини совутиш учун махсус совутгичлардаги сувдан фойдаланилади. Бу холда мойнинг сунoий (мажбурий) циркуляцияси насослар ёрдамида амалга оширилади. Бу турдаги совутгичлар қўлланган трансформаторларнинг ўлчамлари бошқаларникидан анча кичик бўлади.
Трансформаторларнинг юкланишини ортиб кетишидан ва ички қисқа туташув холатларидан химоялаш учун газ релесидан фойдаланилади. Газ релеси иккита қалқовичдан иборат бўлиб, уларнинг ичига контактларини улаш учун суюқ металл қуйилади. Суюқ металл сифатида асосан симобдан фойдаланилади.
Газ чиқарувчи трубалар трансформатор бакининг ўта юкланиш ва қисқа туташув режимларида мойдан ажралиб чиққан газ хисобига хосил бўлган босим таoсирида деформацияланиши ва ёрилиб кетишидан химоя қилади. Газ чиқарувчи трубалар асосан трубадан ва шиша мембранадан иборат. Трансформаторнинг кенгайтирувчи баки, мой захираси сифатида қўлланилади. Бакдан текшириш учун олинган, пайвандланган чокларини бузилиши натижасида оқиб кетган, устки қопқоқ прокладкасидан сизиб чиққан мойларни ўрнини кенгайтирувчи бакдаги мой захираси ёрдамида тўлдирилади. Кенгайтирувчи бакнинг ён томонида ўраб турган мухитнинг харорати ўзгарганда, трансформаторнинг бакидаги мойнинг сатхи қанча бўлишини кўрсатувчи кўрсатгич ўрнатилган. Трансформаторнинг чўлғамларини манбага ва истеoмолчиларга улаш учун форфордан ёки шишадан тайёрланган изоляторлардан фойдаланилади. Изоляторларнинг ўлчамлари трансформаторнинг кучланишига ва қувватига асосан хисобланади.



Download 4.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling