Щзгармас ток машиналари
Параллел қўзьатишли ўзгармас ток двигателининг механик характеристикалари
Download 4.44 Mb.
|
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАР-1 кисм
2. Параллел қўзьатишли ўзгармас ток двигателининг механик характеристикалариЎзгармас ток двигателининг тезлик ва механик характеристикаларини (15-2) ва (15-3) ифодалар ёрдамида қуриш мумкин. Ўзгармас ток двигателининг якор чўлғамига қўшимча қаршилик уланмасдан чизилган тавсифларига табиий тавсифлар деб аталади. 55-расм. Двигателнинг механик ва тезлик характеристикалари Ўзгармас ток машинасининг чўткалари геометрик нейтрал чизиьига ўрнатилган бўлса, якор токи Ia нинг ортиши билан боьлиқ бўлган якорнинг кўндаланг реакциясини таoсирида хаво бўшлиьидаги магнит оқими Ф камаяди. Бу хол (15-3) дан тезликни ортишига сабаб бўлади, лекин якор чўлғамидаги кучланишни актив пасайиши IaRa ни ортиши якорнинг тезлигини камайтиради. Шундай қилиб, ўзгармас ток двигателининг электромеханик характеристикаси уч хил кўринишда бў-лиши мумкин экан. Ўзгармас ток двигателининг электромеханик характеристикасини бу кўриниш-ларини 55-расмда кўришимиз мумкин: 1-чизиқ якор чўльамидаги кучланишни актив паса-йиши IaRa нинг якор тезлигига таoсири магнит оқимининг таoсирига нисбатан кучлироқ бўлганда; 2-чизиқ якор чўлғамидаги кучланишнинг актив пасайиши ва хаво бўшлиьидаги магнит оқимининг камайиши якорнинг тезлигига бир хил таoсир кўрсатганларида; 3-чизиқ хаво бўшлиьидаги магнит оқим Ф нинг камайиши тезликка кучлироқ таoсир кўрсатганда. Расмдаги 3-чизиқга ўхшаш характеристикага эга бўлган ўзгармас ток двигателлари, турьунлик чегараси нуқтаи назаридан қўйилган талабларга тўлиқ жавоб бермайди шунинг учун бундай кўринишдаги характеристикага эга бўлган двигателлар ишлаб чиқарилмайди. Асосан 55-расмдаги 1-чизиқга ўхшаш харак-теристикага эга бўлган параллел қўзьатиш чўлғамли ўзгармас ток двигателлари ишлаб чиқарилади. Параллел қўзьатишли ўзгармас ток двигатели салт ишлаш режимидан номинал юклама режимига ўтганда якорнинг тезлиги 2-8% га ўзгаради, шунинг учун параллел қўзьатишли ўзгармас ток двигателларини «қаттиқ» механик характеристикали двигателлар деб аталади. Download 4.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling