Щзгармас ток машиналари


Параллел қўзьатишли ўзгармас ток двигателининг тезлигини ростлаш


Download 4.44 Mb.
bet76/145
Sana30.10.2023
Hajmi4.44 Mb.
#1734260
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   145
Bog'liq
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАР-1 кисм

3. Параллел қўзьатишли ўзгармас ток двигателининг тезлигини ростлаш




Параллел қўзьатишли двигателнинг тезлигини (15-4) ва (15-5) формулалардан қуйидаги усуллар ёрдамида ростлаш мумкин: 1) хаво бўшлиьидаги магнит оқимини ўзгартириб; 2) якор чўлғамига қўшимча қаршилик улаб ва 3) якор чўлғамидаги кучланишни ўзгартириб.


56-расм. Параллел қўзьатишли двигателни магнит окимини хар хил қийматларга мос келувчи механик ва тезлик тавсифлари


Ўзгармас ток двигателининг тезлигини магнит оқимини ўзгартириб ростлаш учун қўзьатиш чўлғамига уланган rқ реостатни қаршилиги ўзгартирилади (56-расм). Бизга маoлумки, ўзгармас ток машиналарининг магнит занжиридаги магнит оқимни номинал кийматидан ортиши машинанинг энергетик кўр-саткичларига салбий таoсир кўрсатади, шунинг учун тез-ликни ростлаш учун магнит оқимни фақат камайтириш мумкин.
Параллел қўзьатишли ўзгармас ток двигателларининг магнит оқимини ўзгартириб, чизилган тезлик ва механик характеристикаларини энг пастдагиси номинал магнит оқимига тўьри келади.
Юқоридаги (15-4) ва (15-5) ифодалардан ва 56-расмдан кўриниб турибдики, магнит оқимни камайтириш тезликнинг номинал қийматларидан юқори томонга ростлаш имконини беради.
Двигателнинг қарор топган режимидаги тезлигини механик характеристикаларнинг (56-расм) чизиқларини ишчи машинанинг Мст=f(n) характеристикаси (пунктир чизиқ) билан кесишган нуқтаси ёрдамида аниқланади. Двигателнинг салт ишлаш нуқталари ордината ўқидан ўнг томонда ётади (пунктир чизиқ). Тезликни ортиши хисобига двигателдаги механик исрофлар ортади, шунинг учун Мо ва Iао лар хам ортади ва n = f(Mо) характеристикаси (пунктир чизиқ) ўнг томонга кўпроқ эгилади.
Агар двигателнинг якорини тезлиги ташқи момент ёрдамида катталаштирилса якор токи Iа ва момент М (15-5) ва (15-6) тенгликларга асосан камаяди. Якор токи Iа=0 ва момент М=0 бўлганда двигателдаги қувватнинг механик ва магнит исрофлари ташқи момент хисобига қопланади. Якорнинг тезлиги яна кўпайтирилганда якор токи Iа ва момент М ўз ишораларни ўзгартиради ва двигател генератор режимида ишлайди (56-расмдаги характеристикаларнинг ордината ўқидан чап томонлари).

Download 4.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling