59-расм. Расм кетма-кет қўзьатишли ўзгармас ток двигателини табиий тезлик тавсифи
Кетма-кет қўзьатишли ўзгармас ток двигателларини тезлигини ростлаш учун хаво бўшлиьидаги магнит оқимни ўзгартириш усулини қўллаш мумкин.
Кетма-кет қўзьатиш чўлғамли двигателларнинг тезлигини магнит оқимни ўзгартириб ростлаш учун қўзьатиш чўлғамининг ўрамлар сони камайтирилади, буни амалда бажариш учун двигателнинг қўзьатиш чўлғами бир нечта шохобчали кўринишда тайёрланади (60,а-расм) ёки қўзьатиш чўлғамига параллел реостат уланади. Якор чўлғамини шунтлаш усули қўлланганда (60,б-расм) ток ва қўзьатиш магнит оқими ортади тезлик эса камаяди. Бу усулни магнит тизими тўйинмаган двигателларнинг тезлигини ростлаш учун қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади.
60-расм. Кетма-кет қўзьатиш чўлғамли двигателни тезлигини ростлаш схемаси.
а) қўзьатиш чўлғамини шунтлаш, б) якорни шунтлаш, в) якор чўлғамида қаршилик улаш
Якор чўлғамига қаршилик улаб (60-в расм) тезлик ростланганда тезлик номинал тезликдан кичик тезликларга ўзгартирилади. Бу усулни қўллаш двигателнинг ф.и.к. ни пасайишига олиб келади. Тезликни ростлашнинг 60,б ва 60,в схемалари қўлланганда машинадаги қувват исрофлари ортиб кетади ф.и.к. эса камаяди. Кетма-кет қўзьатишли ўзгармас ток двигателларини генератор режимида ишлатиш учун уларнинг қўзьатиш чўлғамларини якор чўлғамига уланадиган боши ва охирларини уланиши ўзгартирилиши керак.
5. Аралаш қўзьатиш чўлғамли ўзгармас ток двигателлари
Аралаш қўзьатиш чўлғамли ўзгармас ток двигателларида хам генераторларникига ўхшаш параллел ва кетма-кет қўзьатиш чўлғамлари ўрнатилган. Бу чўлғамлар ўзаро мос ва қарама-қарши уланиши мумкин. Аралаш қўзьатиш чўлғамли ўзгармас ток двигателининг кетма–кет қўзьатиш чўлғамини магнит оқими параллел қўзьатиш чўлғамининг магнит оқимига қарама–қарши йўналган схема бўйича уланганда, валдаги юклама ортганда, хаво бўшлиьидаги магнит оқим Ф- камаяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |