Щзгармас ток машиналари


Download 4.44 Mb.
bet82/145
Sana30.10.2023
Hajmi4.44 Mb.
#1734260
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   145
Bog'liq
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАР-1 кисм

3. Униполяр генераторлар


Униполяр генераторлар ёрдамида паст кучланишли (150) В ва катта ток (500 кА гача) хосил қилиш мумкин. Кўпинча қўлланилиб келинаётган униполяр генераторларда магнит майдондан ташқарида ўрнатилган ротор, халқа кўринишидаги қўзьатиш чўлғамлар хосил қилган магнит майдонда айланади. Машинанинг марказий, актив қисмида ишчи магнит оқим доимо бир хил қутбга эга бўлади, машинанинг номи хам шундан келиб чиққан. Роторни чўлғамининг вазифасини унинг яхлит магнит ўзаги бажаради.


Магнит майдонда айланадиган роторнинг марказий актив қисмида индукцияланган электр юритувчи куч доим бир хил йўналган бўлади. Униполяр генераторлардан токни ротордаги чўткалар ёрдамида қабул қилиб олинади.
Униполяр генераторлардан катта токларни узатиш анча қийин, шунинг учун бу машиналарнинг чўтка аппаратида анча катта механик ва электр қувват исрофлари хосил бўлади. хозирги пайтда қуввати 1000 кВт гача бўлган униполяр ўзгармас ток генераторлари ишлаб чиқарилган.


4. Тахогенераторлар








63-расм. Ўзгармас ток тахогенераторининг электр схемаси (а) ва ташқи тавсифи (б).
Технологик қурилманинг тезлигини ўлчаш ва уни бошқариш мақсадида қўлланиладиган электр машинани тахогенератор деб аталади. Ўзгармас ток генераторларини тахогенератор сифатида хам қўллаш мумкин. Бунда тезлик генератордан олинаётган кучланишнинг катталиги билан аниқланади. Тахогенератор сифатида мустақил қўзьатишли ўзгармас ток генератори кўпроқ қўлланади (63-расм).

Тахогенераторнинг сифати унинг якорининг клеммаларидан олинган кучланиш билан айланиш тезлиги орасидаги боьланишни ифодаловчи ташқи характеристикаси, яoни U=f(n) боьланиш ёрдамида аниқланади. Тахогенераторнинг бу характеристикаси юк ўзгармаган холда олинади. Бу характеристиканинг тўьри чизиқли қисмида тахогенератор аниқ ишлайди, 63-рамдаги 1-чизиқ магнит тизими тўйинмаган тахогенераторларга таалуқли бўлиб, 2-чизиқ эса магнит тизимни тўйинган тахогенераторларга таалуқли. Тахогенераторлар қўзьатиш тизимига боьлиқ равишда, доимий магнитли ва электромагнитли қўзьатишли бўлиши мумкин. Доимий магнитли тахогенераторнинг якор чўлғамининг учларидаги электр юритувчи куч тезликка тўьри пропорционал бўлади:


EтеФn


Тахогенератор ёрдамида технологик қурилманинг тезлигини ўлчаш учун қурилманинг валини тахогенераторнинг вали билан муфта ёрдамида бирлаштирилади. хозирги вақтда СЛ, ТД, ТГ серияли ва доимий магнитли ТГП серияли тахогенераторлар ишлаб чиқарилмоқда.



Download 4.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling