Щзгармас ток машиналари


Синхронловчи қувват ва момент


Download 4.44 Mb.
bet128/145
Sana30.10.2023
Hajmi4.44 Mb.
#1734260
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   145
Bog'liq
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАР-1 кисм

Синхронловчи қувват ва момент

Электр тармоқи билан паралел ишлаб турган синхрон генераторнинг ишлаш шароити қисман бузилганда синхрон ишлаш учун синхронловчи қувват ва моментга эга бўлиши керак.


Электромагнит момент ёки бирламчи моторнинг айлантирувчи моменти бир оз ўзгарса ҳам генераторнинг тармоқ билан паралел ишлашини тикловчи қувват синхронловчи қувват дейилади. Синхрон машинада  бурчагининг хар қандай ўзгариши электромагнит қувватнинг шунга мос равишда ўзгаришига олиб келиши керак.
Агар  бурчак катталашса, электромагнит қуват ҳам катталашуви, камайиши лозим. Демак, синхрон машина турғун ишлайди. Бошқача айтганда,  бурчак ўзгарганда бу нисбат электромагнит қувватнинг ўсиш даражасини характерлайди. Аён қутбли машина учун электромагнит қувватнинг ўсиш даражаси  бурчак бўйича биринчи тартибли ҳосила билан аниқланади:
(24.14)

бунда: pc - солиштирма синхронловчи қувват ёки синхронловчи қувват коэффиценти дейилади. 175 – расмда синхронловчи қувват эгри чизиғи пунктир билан чизилган. Шунингдек синхронловчи момент:


М (24.15)
Амалда  бурчак, жуда оз масалан,  бурчак Δθ га ўзгарганда қувват деярли ўзгармайди.
Бунда:
(24.16)
Машина синхрон ишлаши учун  бурчак маълум қийматга ортганда, яъни θ+Δθ бўлганда ҳосил бўладиган ва роторнинг айланиш тезлигини камайиши Δ Pэм қувватга ва шунингдек, у маълум миқдорда камайганда, яъни θ—Δθ бўлганда, роторнинг айланиш тезлигининг ортиши Δ P’эм қувватга боғлиқ бўлади. Мана шу Δ Pэм ва Δ P’эм қувватлар синхронловчи қувват дейилади.
Синхронловчи момент:
(24.17)
демак роторнинг айланиш тезлиги ўзгарса, генераторнинг синхрон ишлатадиган синхронловчи қувват ва момент ҳосил бўлар экан. Синхрон моторлар ҳам синхронловчи қувват ва моментга эга бўлади.



Download 4.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling