Щзгармас ток машиналари
Ўзгармас ток машинасининг тузилиши
Download 4.44 Mb.
|
ЭЛЕКТР МАШИНАЛАР-1 кисм
- Bu sahifa navigatsiya:
- 31-расм. Оддий ўзгармас ток машинаси 1. Асосий қутб ўзаклари; 2. якорp; 3. коллектор пластиналари; 4. чўткалар.
2. Ўзгармас ток машинасининг тузилишиОддий ўзгармас ток машинасининг схематик кўриниши 31-расмда кўрсатилган. Ўзгармас ток машиналари асосан икки қисмдан иборат: қўзьалмас қисми статор ва айланадиган қисми якордан иборат. Статор ўз навбатида ярмодан, асосий қутб ўзагидан, қўзьатиш чўлғамидан, қўшимча қутблардан, қўшимча қутб чўлғамлардан ва бошқа конструктив элементлардан иборат. Ўзгармас ток машиналарининг асосий қутбларини магнит ўзаги асосан қалинлиги 0.51 мм бўлган электротехник пўлатдан йиьилади баoзи холларда конструктив пўлатлардан хам тайёрланиши мумкин. Электр машиналарнинг магнит ўзаклари иссиқ холда жуваланган Э41, Э42, Э43 маркали ёки совуқ холда жуваланган Э310, Э320, Э330 маркали электротехник магнит юмшоқ пўлатлардан тайёрланади. Кейинги пайтларда электр машинасозлик заводларида электр машиналарнинг магнит ўзакларини тайёрлашда совуқ холда жуваланган Э310, Э320, Э330 маркали пўлатлар кенг қўлланилмоқда. Электр машиналарнинг магнит ўзакларидаги индукция асосан 1,2–1,5 Тл, иссиқ холда жуваланган пўлатлар учун 1,5-1,7 Тл ни ва магнит ўзаги совуқ холда жуваланган пўлатдан тайёрланган магнит ўзакларда индукция 1,0-1,5 Тл ни ташкил этади. Магнит оқими стационар режимларда ўзгармасдан қолганлиги сабабли ўзгармас ток машиналарида асосий қутб магнит ўзакларининг тунукалари бир-биридан лаклар билан химоя қилинмайди. 31-расм. Оддий ўзгармас ток машинаси 1. Асосий қутб ўзаклари; 2. якорp; 3. коллектор пластиналари; 4. чўткалар. Катта қувватли ўзгармас ток машиналарининг ўтиш жараёнларини яхшилаш мақсадида асосий қутб ўзагининг хаво бўшлиьига яқин қисмида пазлар фрезаланиб, бу пазларга компенсация-ловчи чўлғам секциялари жойлаштирилади. Бу секциялар ўзаро кетма-кет уланиб, чўткалар орқали якор чўлғами билан хам кетма-кет уланади. Қўшимча қутб ўзаклари яхлит ўзакдан тайёрланади ва иккита асосий ўзаклар ўртасига жойлаштирилади. Қўшимча қутб чўлғамлари коммутация жараёнини яхшилашга хизмат қилади, шунинг учун компенсацияловчи чўлғамларга ўхшаш якор чўлғами билан кетма-кет уланади. Ўзгармас ток машиналарининг қўзьатиш чўлғамлари мисдан тайёрланиб, асосий қутб ўзакларига ўрнатилади, яхшироқ совутиш учун чўлғамни бир неча қисмларга бўлиниб, қисмлар орасида совутиш каналлари хосил қилинади. Ўзгармас ток машинасининг қўзьатиш чўлғами ёрдамида асосий магнит оқим хосил қилинади. Ўзгармас ток машинасининг якори қуйидаги элементлардан: валдан, магнит ўзакдан, коллектордан, чўлғамдан ва бошқа ёрдамчи элементлардан иборат. Ўзгармас ток машинасининг вали конструктив пўлатдан тайёрланади. Якорнинг магнит ўзаги қалинлиги 0.350.5мм бўлган электротехник пўлат тунукаларидан йиьилади, тунукалар бир-биридан махсус изоляцияловчи лаклар билан қопланади, лакнинг қалинлиги якорнинг кучланишига боьлик. Якорнинг магнит ўзагини яхшироқ совутиш мақсадида якорнинг ўқи бўйича магнит ўзак алохида пакетларга бўлинади Магнит ўзакнинг ўрта қисмини совутиш қийин бўлганлиги учун ўзакнинг ўртасида жойлашган пакетларни ўлчами кичик бўлади. Якорнинг пакетларга бўлинган магнит ўзагини совутиш учун радиал ва аксиал совутиш каналларидан фойдаланилади. Бу каналларнинг кенглиги 10 мм гача бўлади. Якорнинг чўлғамлари мисдан тайёрланади. Чўлғамларни тайёрлаш учун чўлғамнинг ёйилган схемаси чизилади, ьалтакларнинг боши ва охири коллектор тунукаларига уланади. Коллектор ўзгармас ток машиналарида механик тўьрилагич вазифасини бажаради. Ўзгармас ток машиналарида коллектор мисдан тайёрланган алохида коллектор тунукаларидан йиьилади, сўнгра валга ўрнатилади. Коллектор тунукалари орқали ўзгармас ток ге-нераторларидан электр қувват истеoмолчиларга электр чўткалар орқали узатилади, двигател режимида эса чўткалар орқали якор чўлғамига электр қуввати келтирилади. Якорнинг валига ўзгармас ток машиналарининг совутиш системасини яхшилаш мақсадида хаво пуркагичи (вентилятор) ўрнатилади. Катта қувватли ўзгармас ток машиналарида подшипниклар алохида шитларга ўрнатилади. Катта қувватли ўзгармас ток машиналарида магнит ўзак сегментлар кўринишидаги электротехник тунукаларидан йиьилиши мумкин. Ўзгармас ток машиналарнинг ярмоси унинг корпуси хам бўлиб хисобланади. Машинанинг ярмоси асосан конструктив пўлатдан тайёрланади, баoзи холларда ярмони тайёрлаш учун чўян хам ишлатилади. Ўзгармас ток машиналарида, шунингдек, чўткалар ўрнатиладиган чўтка ушлагичлардан фойдаланилади. Чўткаларни коллектор юзасига тегиб туришини таoминлаш учун пўлат пружиналар қўлланади. Коллекторнинг юзаси чўтканинг сирпаниши ва чўтка билан коллектор орасидаги баoзи холларда хосил бўладиган учқунлар таoсирида тез емирилади, емирилган коллекторни махсус теккислаш станокларида текисланади. Download 4.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling