1. Asinxron mashinalar haqida tushuncha-Асинхрон машина ўзгарувчан ток машинаси бўлиб, унинг ишлаш принципи айланувчан магнит
Download 197.6 Kb.
|
Elektrotexnika fanidan yakuniy nazorat
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.Asinxron mashinaning tuzilishi - Статор
1.Asinxron mashinalar haqida tushuncha-Асинхрон машина ўзгарувчан ток машинаси бўлиб, унинг ишлаш принципи айланувчан магнит майдони ҳодисасига асосланган. Асинхрон машиналари ҳам генератор, ҳам мотор сифатида ишлатилиши мумкин. Асинхрон моторлар, бир, икки ва уч фазали қилиб ясалади. Уч фазали асинхрон моторлар металл кесиш, ёғочни қайта ишлаш дастгоҳларини, кўтарма кранлар, лифтлар, эскалаторлар, вентиляторлар, насослар ва бошқа механизмларни ҳаракатга келтиришда ишлатилади.Бир фазали асинхрон моторларининг қуввати, одатда 0,5 кВт дан ошмайди. Ундан автоматик бошқариш системаларида, турли асбобларнинг электр юритмаларида, уй рўзгор машиналарида фойдаланилади. Кичик қувватли асинхрон машиналар валларининг айланиш тезликларини ўлчашдан генератор (тахогенератор) сифатида ҳам ишлатилади. Асинхрон машиналар частота ўзгартиргич, кучланиш ўзгартиргич ва фаза ўзгартиргич сифатида ҳам кенг кўлланилади. Барча электр машиналари каби асинхрон моторлар ҳам икки асосий қисм; қўзғалмас қисм статор ва қўзғалувчан (айланувчи) қисм ротордан иборат. 2.Asinxron mashinaning tuzilishi - Статор станина, пўлат ўзак ва статорнинг пазларига жойлаштирилган уч фазали чулғамлардан иборат. Станина чўяндан ёки алюминийдан цилиндирсимон шаклда ясалган бўлиб, унинг ичига статорнинг пўлат ўзаги маҳкамланади. Асинхрон мотор ишлаётганида уни яхшироқ совитиш мақсадида станина қобирғали қилиб ясалади. Cтаторнинг цилиндирсимон пўлат ўзаги қалинлиги 0,35 ёки 0,5 мм ли ўзаро изоляцияланган электротехник пўлат пластиналар тўпламидан иборат. Статор пўлат ўзагининг ички сиртида статор узунлиги бўйича кетган пазларга статор чулғамлари жойлаштирилган. Статор чулғами изолясияланган мис симлардан ясалган бўлиб, статор пазларга 120о бурчак остида жойлаштирилади .Ротор моторининг айланиш ўқига махкамланган бўлиб, унинг пўлат ўзаги ҳам статорники каби қалинлиги 0,35 ёки 0,5 мм ли электротехник пўлат пластиналар тўпламидан иборат. Пўлат ўзак моторнинг ўқига маҳкамланади. Пўлат ўзак пластинкаларидаги пазларига ротор чулғамлари жойлаштирилади. Асинхрон моторлар ротор чулғамларининг тузилишига қараб иккига бўлинади, моторнинг номига эса шу чулғам номи қўшиб айтилади. Агар пўлат ўзак ариқчаларига алюминийдан ясалган стерженлар жойлаштирилиб, уларнинг учлари алюминий ҳалқалар билан бириктирилса, бундай ротор чулғамлари қисқа туташтирилган ротор дейилади. Download 197.6 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling