1. Asinxron mashinalar haqida tushuncha-Асинхрон машина ўзгарувчан ток машинаси бўлиб, унинг ишлаш принципи айланувчан магнит


Asinxron mashinaning ishlash prinsipi


Download 197.6 Kb.
bet2/9
Sana24.12.2022
Hajmi197.6 Kb.
#1059282
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Elektrotexnika fanidan yakuniy nazorat

3.Asinxron mashinaning ishlash prinsipi - Статорда n1 тезлик билан айланаётган айланувчан магнит майдонининг оқими Ф1 ротор чулғамларини кесиб ўтиб, электромагнит индукция қонунига асосан, ротор чулғамларида ЭЮК индукциялайди. ЭЮК, ўз навбатида, ротор токини hosil qiladi. Aйланувчан магнит майдонининг ўқ чизиғида жойлашган ротор чулғамидаги токнинг йўналиши кўрсатилган. Ротор токи, ўз навбатида, ротор чулғами атрофида Ф2 магнит оқимини ҳосил қилади. Унинг йўналиши эса "парма" қоидаси бўйича аниқланади. Ротор чулғамининг магнит оқими Ф2 статорнинг магнит оқими Ф1 га қўшилиб моторнинг умумий магнит майдони оқимини ҳосил қилади. Натижада деформацияланган магнит майдонида жойлашган ротор чулғамларига F жуфт куч таьсир эта бошлайди. Бу кучнинг йўналиши чап қўл қоидасига кўра аниқланади.
4.Asinxron mashinalarning turlari - Умумий мақсадларда ишлатиладиган асинхрон моторлар саноатда ягона серияда ишлаб чиқарилади. Бинобарин, қуввати ва айланишлар сони (тезлиги) бир хил бўлган битта сериядаги моторлар қаерда ишлаб чиқарилишидан катьи назар, умумий конструкция ва бир хил ўлчамларга эга бўлади. Уч фазали асинхрон моторларни дастлабки ягона серияси бўлмиш А, АО сериялар 50 йилларда қўлланган. Бу сериядаги моторларнинг қуввати 0,6 дан 100 кВт гача, габарит ўлчамлари етти хил бўлган. Асинхрон моторларнинг биринчи сериясини иккинчи ягона серияга (АО2, А2) алмаштириш саноатида 1961-1965 йилларда ўзлаштирилди. Иккинчи серия моторларининг қувват диапазони биринчи сериядагидек бўлиб, статор ўзаги ташқи диаметрининг ўлчамлари билан фарқ қиладиган, тўққизта габарит ўлчамга эга. АО2 ва А2 сериядаги уч фазали асинхрон моторлар А ва АО сериялардан энергетик ва эксплуатацион кўрсаткичларининг анча юқорилиги билан фарқ қилади. 1 - V габаритли моторлар механик ҳимояланган ва ёпиқ ҳолда совитиладиган (АО2), V1 - X1 габаритли моторлар эса ҳимояланган (А2) ва ёпиқ ҳолда совитиладиган (АО2) моторларидан таркиб топган. А2 - ҳимояланган, умумий қўлланиладиган, ишга тушириш моменти оширилган: АП2, АС2 - сирпаниши оширилган; АЛ2 - алюминий корпусли; АК2 - фаза роторли; АО2 ёпиқ ҳолда совитиладиган, умумий қўлланиладиган, ишга тушириш моменти оширилган, АОС2 -сирпаниши оширилган; АОЛ2 -корпуси алюминийдан; АОТ2 -тўқимачилик саноати учун. Асинхрон моторнинг белгиланишида унинг қайси серияга тегишлиги, габарити, статорининг узунлик номери (тартиб рақами) ва қутблар сони кўрсатилади. Масалан, АО2-51-6 қуйидагиларни билдиради; ёпиқ ҳолда совитиладиган, ягона АО2 сериядаги уч фазали асинхрон мотор, габарити V, статорининг узунлик номери биринчи, қутблар сони олтита . Махсус шароитларда ишлаш учун мўлжалланган моторларни белгилашнинг охирига ҳарф қўшилади. Масалан: Х-химиявий, Т-тропик, В-намга ва совуққа чидамли, Ш-кам шовқинли.

Download 197.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling