Сиёсий партия бу…


Download 42.75 Kb.
bet3/3
Sana20.01.2023
Hajmi42.75 Kb.
#1104355
1   2   3
Bog'liq
Курбонова Истат

Хулоса ва таклифлар
Фикримизнинг муқаддимасида қўйилган Ўзбекистонда кўппартиявийлик тизими мавжудми? деган саволга жавоб тариқасида: Ўзбекистонда ҳали том маънодаги, демократик принципларга асосланган кўппартиявийлик тизими мавжуд эмас, у шаклланиш босқичида дея жавоб беришимиз мумкин.
Шу ўринда, мамлакатда кўппартиявийлик ва партиявий тизимни ривожлантириш борасида бир қанча факторларга эътибор бериш лозим:
§ Ўзбекистонда фаолият олиб бораёнган сиёсий партияларни вакиллик демократияси институтига айлантириш учун энг аввало уларнинг иш самарадорлигини ошириш, электорат билан ишлашда янги, XXI асрга хос бўлган, инновацион механизмларни қўллаш ҳамда партиялараро соғлом (конструктив) рақобат муҳитини яратиш лозим;
§ мамлакат ижтимоий-сиёсий тизими шаффофлиги ва легитимлигини таъминлаш энг аввало мухолифат партияларнинг шаклланишига ҳам боғлиқдир. Тўла маънодаги конструктив мухолифатгина мамлакатда кўппартивийлик тимизи, сиёсий рақобат ва парламент демократиясини таъминлашга қодир;
§ бугунги кунда, сиёсий партияларни давлат ва жамият қурилиши соҳасидаги долзарб ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий масалалар борасида доимий изланишлар олиб борадиган, муаммолар ечимлари юзасидан аниқ ва манзилли дастурлар ишлаб чиқадиган ва уларни ҳаётимизга тадбиқ этишда иштирок қиладиган “аналитик марказлар”га (Think tanks) айлантириш даврнинг ўзи тақазо этмоқда;
§ шунинг билан бирга, ҳозирги кунда Ўзбекистон сиёсий раҳбарияти томонидан илгари сурилаётган ислоҳотларнинг қай даражада муваффақиятли кечиши энг аввало 2019 йилда мамлакатда кутилаётган парламент сайловларига ҳам кўп жаҳатдан боқлиқдир. Шуни алоҳида таъкидлашимиз лозимки, бугун Ўзбекистонга том маънодаги демократик сайловлар, демократик партиялар ва демократик парламент жуда зарур.

[1] Ўзбекистон Республикасининг “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонуни. 1996 йил 26 декабрь, 337-I-сон.
[2] Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Т., Ўзбекистон. 60 модда, 2017.
[3] Diamond L. “ Is the Third Wave Over?” Journal of Democracy, 1996, № 3.
[4] Бейме К. фон. Партии // Политология вчера и сегодня. Вып. 4. –М., 1992. – С. 64.
[5] Мазкур қиёсий жадвал кўплаб Европа ва Осиё мамлакатлари сайлов жараёнлари таҳлили, сиёсий партиялар фаолияти ва кўппартиявийлик тизимини илмий тадқиқ этиш асосида тузилган. Фақатгина муаллифнинг илмий қарашларини акс эттиради.
[6] Язык и наука конца XX века. Сб. статей. М.: РГГУ, 1995. – С. 35-73.
[7] Мазкур жадвал Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси маълумотлари асосида шакллантирилган. http://parliament.gov.uz.
[8] Мазкур жадвал Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси маълумотлари асосида тузилган. http://www.elections.uz.
[9] Мирзиёев Ш.М. Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак. 12.07.2017. http://uza.uz/oz/politics/parlamentimiz-a-i-iy-demokratiya-maktabiga-aylanishi-islo-ot-12-07-2017
Download 42.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling