Сигирларнинг сут маҳсулдорлиги ва уни ҳисобга олиш Усуллари Дарснинг мақсади
Download 31.38 Kb.
|
9-Мавзу.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Топшириқ №4.
- Қора-ола зотли сигирларнинг соғими ҳақида маълумот
- Чорва молларини гўшт маҳсулдорлиги бўйича баҳолаш Дарснинг мақсади.
- Тозаланмаган
- Тўлиқ тозаланган
- Ҳайвонлар тури Сўйим чиқими, %
- 1-топшириқ.
- 34-жадвал-15 ойлигида турли зотли ғунажинларнинг гўшт сифатларини ривожлантириш
Топшириқ №2. 29-жадвал маълумотлари асосида сигирнинг 305 кунлик соғими,сутининг ўртача ёғлилиги, сутдаги ёғ чиқими хисоблаб топилсин ва лактация қияликлари чизилсин.
Топшириқ №3. Сирена лақабли сигирни сут миқдорини ҳар ким ўз варианти билан солиштирсин (26-жадвалга қаралсин амалий машғулот) ва сут бериш даври эгри чизиғини чизинг. Топшириқ №4. 27-жадвал маълумотларига кўра, ҳар бир сигирнинг кунлик соғими топилсин ва унинг асосда лактация эгри чизиғи чизилиб қиёсий баҳолансин. 27-жадвал Қора-ола зотли сигирларнинг соғими ҳақида маълумот
Чорва молларини гўшт маҳсулдорлиги бўйича баҳолаш Дарснинг мақсади. Ҳайвонларнинг гўшт сифатларини баҳолашнинг асосий кўрсаткичларини ўзлаштириш ва бу кўрсаткичлар бўйича ҳар хил турдаги ҳайвонларни баҳолаш усулларини ўзлаштириш. Материаллар. Ҳар хил турдаги гўшт йўналишидаги зотларининг иш дафтарлари, фотосуратлари; ҳар хил турдаги ҳайвонларнинг тана гўштини навларга ажратиш тасвирланган плакатлар, ҳар хил турдаги ҳайвонлар гўштининг кимёвий таркиби жадвали. Методик кўрсатмалар. Гўшт сифатларини баҳолашда сўйим вазни, сўйим чиқими ва гўшт сифатига алоҳида аҳамият берилади. Сўйим вазни ҳайвоннинг тури бўйича фарқ қилади. Қорамол ва қўйларда сўйим вазни деганда бошсиз, оёқсиз, терисиз, думсиз, ички аъзоларсиз қонсизлантирилган нимта гўшт ва ёғ миқдори тушинилади. Чўчқаларда оёқсиз, ички органларсиз қонсизлантирилган нимта сўйим оғирлиги ҳисобланади. Бекон чўчқаларида бошсиз, оёқсиз қонсизлантирилган нимта сўйим вазни дейилади. Паррандачиликда сўйим вазни қуйидаги турларга бўлинади. 1) Тозаланмаган - бунда қонсизлантирилган, патлари олинган, боши, оёғи, ички аъзолари олинмаган бўлади. 2) Ярим тозаланган - бунда қонсизлантирилган, патлари олинган бўлади. 3) Тўлиқ тозаланган - бунда қонсизлантирилган, пар, патлари, ички аъзолари ва бош оёғи олинган бўлади. Ҳар хил турдаги ҳайвонларнинг ўртача сўйим чиқими
Сўйим вазни-бу 24 соатлик очликдан кейин ёки ошқозон-ичак ахлатидан тозалангандан кеин 3% чегирма билан ҳайвоннинг сўйишгача бўлган массасининг фоизида ифодаланган сўйиш массаси. Сўйим вазнининг сўйишдан олдинги тирик вазни нисбатига сўйим чиқими дейилади. Сўйим вазни деганда гўшт нимталаринннг оғирлигига ички ёғ оғирлиги қўшилганлиги тушинилади. Сўйим чиқими қуйидаги формула орқали топилади. Сўйим чиқими = Сўйим вазни х 100 Сўйишдан олдинги тирик вазни 1-топшириқ. Турли хил ҳайвонларнинг боқиш ва сўйиш сифатларини солиштиринг (31-жадвал). 31-жадвал Ҳайвонларнинг боқиш ва сўйиш сифатлари
Топшириқ-2 Буқаларни ўстириш ва боқиш натижаларига асосланиб, йил давомида тирик вазнни, ўртача кунлик, нисбий ўсишни ва 1 кг ўсиши учун сарфланган озуқа бирликларининг сонини ҳисобланг ва чатиштириш ишлари мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса қилинг (33-жадвал).
Топшириқ-4 34-жадвалдаги маълумотлар асосида турли зотли ғунажинларда гўшт сифатларининг ривожланиши ҳақида хулоса чиқаринг. 34-жадвал-15 ойлигида турли зотли ғунажинларнинг гўшт сифатларини ривожлантириш
Download 31.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling