Сигналларни кучайтириш


Download 53.24 Kb.
bet2/3
Sana23.06.2023
Hajmi53.24 Kb.
#1651707
1   2   3
Bog'liq
Муст иш 3

5.3. Чизиқли кучайтиргич
М айдон транзисторидан актив элемент сифатида фойдаланиладиган чизиқли юкламаси резистив бўлган КҚ 2-расмда келтирилган.

2-расм.
Кириш бошқарув сигнали ажратувчи конденсатор СА, орқали транзистор затворига берилади. Бу сигнал таъсирида С-U занжиридан ўтаётган ток қиймати ўзгаради ва Rc=Rю қаршилигида кучланиш ҳосил бўлади. Кириш сигналининг оз миқдорда ўзгариши сток токининг катта миқдорда ўзгаришига, натижада Rю даги кучланиш ҳам унга пропорционал ўзгаришига олиб келади. Бу майдон транзистори ёрдамида кучланиш бўйича кучайтириш амалга оширилганини билдиради. Rc=Rю юкламадаги кучланиш чиқигш кучланиши Uч деб ҳисобланади.


КҚ электр таъминоти доимий кучланиши Ес бўлган манба ҳисобига бажарилади. У транзистор стокига Rc қаршилиги орқали берилади. Шундай қилиб Rc икки вазифани: транзисторни электр манбаи билан таъминлайди ва юклама вазифасини бажаради.
СА1 конденсатори домий кучланишни транзистор затворига берилишига ва СА2 конденсатори транзистор стокидаги доимий кучланишни КҚ дан кейинги қурилмаларга тушмаслигини таъминайди. СА1 ва СА2 конденсаторларида йўқотишлар кам бўлиши учун уларнинг сиғимлари катта танланади.
КҚ схемасида алоҳида силжиш кучланиши манбаи йўқ, чунки транзистор ВАТ нинг керакли қисмида иш нуқтасини ўрнатувчи кучланиш унинг истокига уланган Ru қаршилигидан ўтаётган ток ҳисобида ҳосил бўлади. Бу резистор орқали сток токи ўтади ва 2-расмда кўрсатилгандек кучланиш (+)и истокка (-) и эса умуий симга уланади. Манфий потециал Rз қаршилик орқали затвога берилади. Шундай қилиб транзисторнинг затвор-исток қисмига манфий силжиш кучланиши берилади. Бу кучланиш автоматик силжиш кучоаниши – автосилжиш кучланиши деб аталади, чунки у сток токининг доимий ташкил этувчиси ҳисобига ҳосил бўлади. Сток токининг ўзгарувчан ташкил этувчиси Rс га парралел уланган катта сиғимли конденсатор Сu орқали умумий симга ўтиб кетади.
Ru қаршиликда сток токининг фойдали ўзгарувчан ташкил этувчиси ўтиши натижасида, доимий кучланиш билан бирга қисман ўзгарувчан кучланиш ҳам ҳосил бўлади. Силжиш кучланишининг бу ўзгарувчан ташкил этувчиси транзистор затворига кириш сигнали Uк фазасига тескари фазада бўлади ва уни қисман кучсизлантиради, натижада манфий тескари боғланиш пайдо бўлади. Бу тескари боғланиш таъсири Cн конденсатори сиғимига боғлиқ бўлиб, тескари боғланишли конденсаторнинг ўзгарувчан токка қаршилиги ни Ru резистор қаршилигига нисбатан жуда камлигини таъминлаш орқали эришилади.
Кучайтирилган кучланиш Uч транзистор стоки ва умумий уланиш сими орасида ҳосил бўлади, яъни бир учи стокка иккинчи учи ўзгарувчан ток учун умумий симга уланган. Rc=Rю қаршилигида олинади. Сток токининг ўзгарувчан ташкил этувчисини умумий уланиш симига ўтишини катта сиғимли Cгн конденсатори таъминлайди. Бунда сток токи фойдали-ўзгарувчан ташкил этувчиси электр манбаи Ec ички қаршилигидан ўтмайди.
КҚ ишлаш принципини вақт диаграммали ёрдамида кўриб чиқамиз (3-расм). Транзистор затвори ва истоки орасидаги кучланиш икки ташкил этувчидан: доимий кучланиши ва кириш кучланиши Uк дан иборат (3а-расм), яъни:
Uзи=-E+Ukmaxsinω0t. (5.4)
Кириш сигнали чизиқли режимда кучайтирилганда сток токи затворидаги кучланишга пропорционал бўлади (3б-расм):
i=I0+Imsinω0t. (5.5)
Ом қонунига асосан Rc=Rю юкламадаги кучланиш сток токи iс га пропорционал (3в-расм)
UR=Ur=UOR+UmRsinω0t. (5.6)
Юклама Rю даги кучланиш UR манба кучланишишдан айрилади, кучланишларнинг бу фарқи транзистор стокидаги кучланишга тенг бўлади (3г-расм).
UT=U|0-sinω0t. (5.7)
Б унда U|0с-UOR транзистор стокидаги кучланиш стокдаги UT кучланиш амплитудаси, U юкламадаги кучланиш амплитудаси UmR га тенг. (5.7) ифодадаги манфий белги, чиқиш кучланиши Uч нинг фазаси кириш кучланиши Uк фазасига тескарилигини билдиради, яъни умумий истокли майдон транзисторли кучайтиргич кириш сигнали фазасини 1800 га айлантиради.

3-расм.
Энди чизиқли режимда ишлайдиган КҚ сининг ишлаш принципини унинг ВАХ и орқали кўриб чиқамиз (5.5-расм). Майдон транзисторининг сток токи iс ни уни затворидаги кучланишга боғлиқлик характеристикаси уни ўтиш характеристикаси ҳисобланади, яъни iс=Ф(Из). Бу характеристикани синиқ чизиқ билан аппроксимация қиламиз. Иш нуқтасини силжиш кучланиши Ес ёрдамида ВАХ чизиқли қисмининг ўртасига ўрнатамиз. Кириш кучланиши амплитудаси Uкm чизиқли кучайтириш режимида ВАХ нинг ночизиқли қисмига ўтиб кетмаслиги керак, бу шарт бажарилганда транзистор чизиқли режимда (А-режимда), кесиш бурчагисиз ишлайди ва ўтаётган сток токи iс(t) шакли кириш кучланиши шаклига мос бўлади (5.5-расм).


Юклама Rc=Rю даги ўзгарувчан кучланиш амплитудаси
UmR=Im∙Rc=Umах (5.8)
бўлади. Унинг амплитдаси кириш кучланиши Uк дан катта бўлади. Кучайтиргичнинг кучайтириш коэффициенти қуйидагича аниқланади
. (5.9)
(5.9) ифодада S0 транзистор ВАХ си фойдаланилаётган қисмининг тиклиги бўлиб кириш сигнали сатҳига боғлиқ эмас, яъни у ўзгармас S0=const.
Сток токининг биринчи гармоникаси ток фойдали ташкил этувчиси бўлиб, кириш кучланишига мос шаклда пропорционал ўзгаради, яъни
Im=S0∙Ukmax (5.10)
чизиқли кучайтириш кузатилади.
Сток умумий токи фойдали биринчи гармоникаси Im дан ташқари, кераксиз доимий ташкил этувчиси I0 – доимий ташкил этувчидан иборат.
Чизиқли режимда ишловчи кучайтиргич фойдали иш коэффициентини аниқлаймиз. Ток фойдали ташкил этувчиси Im нинг Rю да ажралиб чиқадиган қуввати
. (5.11)
Кучайтиргич электр манбаидан олаётган қувват
P0=I0∙Ec. (5.12)
4-расмдан кўриниб турибдики, чизиқли режимда ток биринчи гармоникаси Im токнинг доимий ташкил этувчисидан катта бўлмайди, яъни Im≤ I0 . Шунга ўхшаш фойдали чиқиш кучланиши U – амплитудаси электр манбаи кучланишидан катта бўла олмайди, яъни U≤ Ec .
Im ва U нинг энг катта чегаравий қийматини олсак, Im=I0 ва U=Ec бўлади ва ФИК
(5.13)
га тенг бўлади. Бу энг катта ФИК. Амалда фойдали иш коэффициенти бундан ҳам кам бўлади. ФИК нинг бунчалик кам бўлишига сабаб, транзистордан ҳамма вақт кириш сигнали йўқ вақтда ҳам токнинг доимий ташкил этувчиси I0 ўтиб туради. Шунинг учун кучайтиргичнинг чизиқли режими (А-режими) катта қувватли кучайтириш қурилмаларида кам қўлланилади. Умумий талаб қилинган Р0 қувватдан, фойдали Рч~ қувватини фарқи Рй0- Рч~ йўқотилган қувват актив элемент транзистор (ёки электрон лампа) томонидан иссиқлик шаклида тарқатиб юборилади.

4-расм
Чизиқли режимда ишловчи кучайтиргич қурилмасининг асосий афзаллиги унинг кириш сигналини минимал бузилишлар билан кучайтиришидир.



Download 53.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling