Сигналларни кучайтириш


Download 53.24 Kb.
bet1/3
Sana23.06.2023
Hajmi53.24 Kb.
#1651707
  1   2   3
Bog'liq
Муст иш 3


Сигналларни кучайтириш
Кучайтириш қурилмаси кириш сигнали қувватини унинг шаклини сақлаган ҳолатда кўпайтиради. Кучайтиргич қурилмаларига қуйидаги икки асосий талаблар қўйилади. Биринчидан чиқиш сигнали шаклининг киришдагига нисбатан фарқланиши (бузилиши) даражаси Кг талаб даражасида бўлиши. Иккинчидан кучайтириш қурилмасининг фойдали иш коэффициенти η иложи борича катта бўлиши керак.
Кучайтириш қурилмаси (КҚ) алоҳида электр манбаи энергияси ҳисобига кучайтирилаётган сигнал қувватини оширади. КҚ 1-расмда келтирилган эквивалент схема билан ифодаланади.

1-расм.

КҚ киришига берилаётган кучайтириладиган сигнал ички қаршилиги Ri бўлган генератор е дан иборат деб, унинг кириш қаршилиги ва ўтаётган ток амплитудасини Ik десак, унда Uвх амплитудали кучланиш ҳосил бўлади. Шундай қилиб КҚ киришидаги сигнал қуввати
Rk=0,5I2k∙Rk=0,5Ik∙Uk. (5.2)
Rk – кириш қаршилигининг резистив ташкил этувчиси. КҚ чиқиш юкламаси Zю қаршиликка эга, орқали юклама ток Iч оқиб ўтгани учун унда Uч кучланиши ҳосил бўлади. Агар Zю юкламани резистив қаршилик деб ҳисобласак (Zю=Rю) унда ажралаётган фойдали қувват
Pч=0,5I2r∙Rю=0,5Iч∙Uч (5.3)
га тенг бўлади. КҚ Pч >Pк ни таъминлаш керак.
КҚ киришидаги сигнал қуввати жуда кичик бўлиб, унинг вазифаси чиқишида максимал чиқиш қуввати Pч ни олиш, электр манбаидан олинаётган P0 ни бошқаришдан иборат. Одатда электр қуввати манбаи сифатида доимий ток манбаидан фойдаланилади. Натижада КҚ кучсиз бошқарувчи сигнал ёрдамида доимий ток манбаи энергиясини ўзгарувчан ток энергиясига алмаштирувчи қурилма деб қараш мумкин. Бу жиҳатдан КҚ сини киришдаги бошқариш кучланиши электр манбаидан чиқиш юкламаси Rю га бораётган энергияни бошқариб борувчи тўрт қутблик деб ҳисобласа бўлади. Бунинг учун тўрт қутблик инерциясиз бошқарув элементидан иборат бўлиши керак, чунки у электр манбаидан олинаётган P0 қувват оний қийматини киришдаги бошқарув сигнали оний қийматига мос равишда бошқариб бориши керак.
Бошқарувчи элементи сифатида кучайтириш жараёни чизиқли бўлишига қарамасдан асосан ночизиқли актив элементлардан фойдаланилади. Одатда кириш сигнали сатҳи паст бўлгани, НЭ ВАТ ининг фойдаланилаётган қисмини чизиқли деб ҳисоблаш мумкин, НЭ ВАТ ини чизиқлаштириш мумкин.


Download 53.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling