Сигналларнинг асосий турлари. Дискрет сигналларнинг математик моделлари. Синов дискрет сигналлари


Download 424.25 Kb.
bet7/8
Sana07.02.2023
Hajmi424.25 Kb.
#1176090
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-Ma\'ruza

Сатҳ бўйича квантлаш (квантлаш) рақамли сигнал нинг аниқ ўлчовлари ларини чекланган разрядли иккилик сонлар – квантланган ўлчов лар орқали ифодалаш мақсадида амалга оширилади. Бунинг учун дискрет сигнал нинг динамик диапазони сони чекланган дискрет сатҳларига – квантлаш сатҳларига бўлинади ва ҳар бир ўлчовга маълум қоида асосида унга энг яқин бўлган сатҳлардан бири бириктирилади. Квантлаш сатҳлари умумий сатҳлар сони га боғлиқ равишда разрядлари сони га тенг бўлган иккилик код билан кодланади:

,

бундан , – олинган натижа юқори томондаги бутун сонни олиш амалини бажаришини англатади.
Квантланган ўлчов ни ( ) кодлаш натижасида олинган иккилик сигнал рақамли сигнал деб аталади.
Аналог сигнални рақамлига ўзгартириш натижасидаги квантлаш хатолиги аввалдан маълум ва тасодифий қисмини баҳолаш қуйидагича ифодаланди:

.

Иккинчи босқичда СРИБ процессори рақамли сигнал ни рақамли сигнал га берилган алгоритм асосида ўзгартиради. СРИБ процессори (СРИБП) ўрнига сигналларга рақамли ишлов бериш махсус дастур асосида амалга оширилиши мумкин.
Умуман олганда СРИБ қурилмалари (СРИБП ёки дастурий амалга оширилиши) реал вақт ёки нореал вақтларда ишлаши мумкин. Сигналларга реал вақтда ишлов бериш кириш сигнали нинг ўлчовлари ( ) нинг унинг кириши тезлигига қараб шу онда амалга оширилиши керак ва қуйидаги талабларни қондириши лозим.
- нинг ўлчовларини ҳисоблаш цикли вақти нинг икки қўшни ўлчовлари орасидаги вақтдан катта бўлмаслиги, яъни дискретлаш вақти дан кичик бўлиши керак:



- процессор такт частотаси сигнал дискретлаш частотаси дан анча катта бўлиши керак,

.

Охирги талаб битта ўлчамини ҳисоблашга керакли СРИБ алгоритмларидаги бажариши керак бўладиган амаллар сони жуда кўплигидан келиб чиқади.
Мисол учун, дискретлаш частотаси 8 кГц бўлган стандарт телефон сигнали учун такт частотаси 6 МГц дан кичик бўлмаслиги керак. Бирламчи аналог сигнал ни рақамли алоқа каналари, шу жумладан Internet орқали узатиш уларга реал вақтда ишлов беришни талаб қилади. СРИБлар реал вақтда ишлов беришини талаб қиладиган вазифаларга қуйидагилар киради: сигналларни қидириб топиш, фильтрлаш, сиқиш, танлаш ва ҳ.к.
Сигналларни тадқиқот қилиш билан боғлиқ бўлган СРИБ нореал вақтда бажарилиши мумкин. Нореал вақтда СРИБ вазифаларига қуйидагилар киради: аудио ва видео сигналларга студияда ишлов бериш, турли физик табиий катталикларни электр сигналига ўзгартириб берувчи (датчик) қурилмалардан олинган маълумотларга ишлов бериш ва бошқалар.
Учинчи босқичда рақамли сигнал асосида декодер натижавий чиқиш сигнали ни шакллантиради. Декодер таркибига рақам-аналог ўзгартиргич (РАЎ) ва силлиқловчи паст частоталар фильтри (ПЧФ-2) киради. Рақам-аналог ўзгартиргич рақамли сигнал ни зинасимон аналог сигнал га айлантиради. Силлиқловчи фильтр РАЎ чиқишидаги даги зинасимон ўзгаришларни текислайди.


Download 424.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling