Сийдик хайдовчи-диуретик, салуретик моддалар. Бачадон мушакларига таъсир этувчи моддалар
Аллопуринол, этамид, уродан, цистенал, фитолизин
Download 0.53 Mb.
|
Сийдик ва бачадон га таъсир килувчи воситалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Этамид
- . БАЧАДОН МУШАКЛАРИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ МОДДАЛАР
- Бачадоннинг ритмик қисқарувчанлигини оширувчи (окситоциник) моддалар
Аллопуринол, этамид, уродан, цистенал, фитолизин
Моддалар организмда пурин алмашинуви издан чиққанда, яъни қонда пешоб кислоганинг ҳажми ошганда, микрокристаллар шаклида бўғимларга, бошқа тўқималарга чўкканда, сийдик кислотадан тошлар — уратлар ҳосил бўлиб, сийдик йўлларини беркитганда қўлланади. Аллопуринол подагра касаллигини, буйрак тошларининг ҳосил бўлинишини олдини олиш ва даволаш, нур касаллигида, ўсмалар химиотерапиясида, гиперурекемиянинг олдини олиш учун қўлланади. Аллопуринол билан даволаш тўхтатилса, учинчи-тўртинчи кундан кейин урикемия, урикозурия ўз ҳолига келиб қолади, шунинг учун модда давомли қўлланади. Этамид. Подагра, пурин алмашинуви издан чиқиши билан ўтаётган полиартритларда, буйрак-тош касалликларида қўлланади. Уродан подагра, буйрак тоши, сурункали полиартритларни даволашда қўлланади. Подагра касаллигининг олдини олиш ва даволаш учун Solvay фирмаси чиқарадиган колхикум — дисперт қўлланади, модда колхицин ўсимлигининг алкалоидларидан иборат. Цистенал -спазмолитик ва ўрта миёна сийдик хайдаш хусусиятга эга, сийдик йўли мушакларини бўшаштириб, кичик конкрементларнинг ўтишини осонлаштиради. Фитолизин -ўсимликлар экстрактларидан тайёрланган модда, сийдик ҳайдовчи, яллиғланишга қарши, спазмолитик таъсирга эга, буйрак-тош касаллигида сийдик конкрементларини бўшаштириб, организмдан чиқиб к етишини осонлаштиради. . БАЧАДОН МУШАКЛАРИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ МОДДАЛАР Бачадон мушакларига таъсир этувчи моддалар икки турга бўлинади: 1. Бачадон мушакларини қисқартирувчи (стимулловчи) моддалар. 2. Бачадон мушаклари қисқаришини камайтирувчи моддалар. Биринчи тур моддалар икки гуруҳга: - бачадоннинг ритмик қисқарувчанлигини оширувчи - бачадоннинг тоник қисқарувчанлигини оширувчи Бачадоннинг ритмик қисқарувчанлигини оширувчи (окситоциник) моддалар: окситоцин, питуитрин, простагландинлар. . Окситоцин-- бачадон мушаклари ҳужайраларининг натрий ионларига нисбатан ўтказувчанлигини оширади, шу туфайли бачадон мушакларининг қисқариш тезлиги ва қисқаришлар амплитудаси ошади. Окситоцин кўкрак сутининг ажралишини хам оширади, модда асосан тўлғоқ суст бўлганда уни кучайтириш учун, шу билан бирга бола туғилгандан кейин бачадон атониясида қўлланади. Питуитрин гипофиз орқа бўлимнинг экстракти бўлиб, унинг таркибида окситоцин ва диурезга қарши гормон — вазопрессин мавжуд, вазопрессин таъсирида қон босими ошади, шунинг учун асосан окситоциндан иборат гифотоцин ёки питуитрин М олинган, модда окситоцин лозим бўлган ҳолатларда қўлланилади. Организм тўқималаридан 20 дан ортиқ простагландинлар олинган, улар лотинча ҳарфлар А, Е, F, В билан номланади, гуруҳлар тагига қўшимча рақамли белгилар ПГЕ, ПГЕ2 ПГҒ2а рақамлар простагландинлар ёнидаги иккиламчи бирикмалардан далолат беради. Тиббиётда табиий манбалардан ва синтез йўли билан олинадиган простагландинлар қўлланади. ПГЕ2, ПГҒ2а простагландинлар асосан ҳомиладор бачадон мушаклари қисқарувчанлигини оширади, айримлари ҳомиласиз бачадон мушакларини ҳам қисқартиради. Туғруқни тезлатиш ҳамда аборт учун динопрост — ПГҒ2а ҳамда динопростон — ПГЕ2 қўлланади. Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling