Силикат материаллари ва буюмлар Силикат ғишт


Download 252.79 Kb.
bet2/4
Sana08.05.2023
Hajmi252.79 Kb.
#1446287
1   2   3   4
Bog'liq
2-Маъруза. Минерал богловчилар

Силикат ғишт катта босим остида зичлаб ва кейин автоклавда қотириш йўли билан кварц қуми ва оҳак аралашмасидан тайёрланадиган сунъий тош материалдир. Дастлабки хом ашёнинг тахминий миқдори қуйидагича олинади: ҳавода қуритилган оҳак – 6...8 % (СаО ҳисобида), кварц қуми – 92...94 % ва
сув – 7...8 % (қуруқ аралашманинг массаси бўйича). Силикат ғишт ишлаб чиқаришда силосли ва барабанли схемалар қўлланилади.
Энг кўп тарқалган силосли схема бўйича оҳакқум билан биргаликда аралаштирилиб 4...8 соат давомида силос идишларда сўндирилади. Сўндириш чамбаракли схема бўйича оҳакқум билан биргаликда айланадиган чамбаракда амалга оширилади. Чамбаракга 0,5 МПа (ортиқча) босим остида буғ юбори- либ, аралашма 30...40 минут давомида сўндирилади.
Ана шу усулда сўндирилган массани қўшимча равишда намлаш, аралаш- тириш ва гувалачаларни майдалаш учун куракли аралаштиргичга ёки янчиш машинасига юборилади. Сўнгра прессда 15...20 МПа босим остида масса зич- ланиб хом ғиштлар қолипланади. У кейинги жараёнда аравачаларга тахланади ва юқори ҳарорат ва босим остида буғлаш учун автоклав идишга жойланади. Буғлаш жараёни 10...14 соат давом этади. Юқорида айтиб ўтилганидек, сув буғининг босими ва ҳарорати таъсирида СаО ва SiO2 ўзаро кимёвий реакцияга киришиши натижасида юқори мустаҳкамликка эга бўлган силикат ғиштлар ҳосил бўлади.
ЎзРСТ 379-95 га кўра силикат ғиштларнинг икки тури ишлаб чиқарилади: 250х120х65 мм ўлчамли оддий ва 250х120х88 мм ўлчамли модул- ли. Модулли ғишт бир томони туташ технологик ковакли қилиб тайёрланади. Ғишт оч кулранг ёки аралашма таркибига ишқорга чидамли минерал кукунлар киритиш ҳисобига рангли ҳам бўлишимумкин.
Силкат ғишт зичлиги сопол ғиштникига нисбатан бирмунча юқори – 1800...1900 кг/м3, иссиқ ўтказувчанлиги 0,70...0,75 Вт/(м 0С) га тенг. Сиқилишга ва эги-лишга мустаҳкамлик чегарасига қараб силикат ғиштлар қуйидаги маркаларда тайёрланади: 100, 125, 150, 200 ва 250. Совуққа чидамлилиги бўйича маркала-ри F15, F25, F35 ва F50, сув шимиши массаси бўйича 14...16 % га тенг бўлади (ГОСТ 7025-91).
Силикат ғиштдан сопол ғиштни қўллаш мумкин бўлган соҳаларда фойда- ланилади, аммо юқори нам шароитларда ишлатиладиган пойдеворлар ва де- ворлар учун тавсия қилинмайди, чунки ер ости ва оқова сувлар таъсирида унинг емирилиш эҳтимоли юқори. Юқори ҳарорат таъсир қиладиган ўчоқлар, тутун қувурлари ва шунга ўхшаш конструкцияларга силикат ғиштни ишлатиш тавсия қилинади (11.2 – расм).


  1. расм. Деворбоп, пардозбоп силикат ғиштлар (а) ва силикат ғиштлардан терилган манзарали деворлар(б)

Силикат ғишт ишлаб чиқаришга сарфланадиган ёқилғи, электр энергия ва меҳнат сарфи сопол ғишт ишлаб чиқаришга қараганда 2...3 маротаба кам, шу сабабли силикат ғишт таннархи сопол ғиштникига қараганда 25...30 % га арзон.

Download 252.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling