Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий тадқИҚот институти турдиева нилуфар мўминовнага
Download 44.47 Kb.
|
1 2
Bog'liq627e333206e2a
ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИ ВА ҲИМОЯСИ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ ТУРДИЕВА НИЛУФАР МЎМИНОВНАГА ТАВСИФНОМА Турдиева Нилуфар Мўминовна 1977 йил 4 чи майда Самарқанд вилояти, Иштихон тумани, Баҳрин қишлоғида туғилган. Самарқанд қишлоқ хўжалик институти, агрономия факултетини 1999 йилда, 2001 йилда Тошкент давлат аграр университети «Дала экинлари селекцияси ва уруғчилиги» мутахассислиги бўйича магистратурани тамомлаган. Ўзбекистон пахтачилик илмий тадқиқот институтида 2007 йил 6 мартда 01.06.09-Ўсимликшунослик ихтисослиги бўйича «Самарқанд вилоятининг ўтлоқи бўз тупроқларида экиш муддати ва меъёрининг қаттиқ буғдой ҳосилдорлигига таъсири» мавзусида номзодлик, 2016 йилда 01.06.08-Ўсимликшунослик ихтисослиги бўйича “Зарафшон водийсида қаттиқ буғдой етиштириш технологияси” мавзусида докторлик диссертациясини ёқлаган, 2014 йил 30 декабрда ОАК томонидан катта илмий ходим унвонини, 2018 йил 13 сентябрда Россия табиий фанлари академиясининг профессор унвонини, 2020 йилда профессор унвонини олган. Н.Турдиева ўз илмий ишлари юзасидан 110 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар чоп этган, бир неча факултет талабалари фойдаланиши мумкин бўлган “Микробиология”, “Ўсимликлар физиологияси ва биохимияси” фанларидан 2 та ўқув услубий қўлланма, 1 та монография ва “Индигофера ўсимлигини етиштириш, табиий буёқлар биотехнологияси ва тупроқ экологиясини яхшилаш”. Фермерлар учун ўқув-амалий қўлланма (ўзбек, рус,инглиз тилда), “Ғўза майдонларида гербицид қўллашга доир тавсиянома”, “Ғаллазорларда гербицид қўллашга доир тавсиянома”, “Дон ва дон дуккакли экинлар биологияси ва етиштириш технологияси” номли дарслик, “Ўсимликшунослик ва пахтачилик” ўқув қўлланма, “Ғалла майдонларида учрайдиган бегона ўтларга қарши курашиш чоралари” монография, “Соя ҳосили ва дон сифатини оширишда гербицид ҳамда микроэлементларни қўллаш бўйича тавсиянома”, “Маккажўхори далаларида бегона ўтларга қарши кураш бўйича тавсиянома” ҳаммуаллифликда чоп этган. Турдиева Нилуфар Мўминовна 2009-2010 йилларда (ПМГ ГЭФ UZB/SGP/OP4/V2/CORE/2009) “Культивирование растения Индигоферы, биотехнология натурального красителя и улучшение деградированных земель” мавзусидаги халқаро лойиҳада маслаҳатчи, 2010-2011 йилларда Республика Фан технология Марказининг ИТД-8. “Техник, мойли, дон, сабзавот-полиз, картошка, мевали, ўрмон ва бошқа экинлардан маҳсулот олишнинг юқори самарадор ва ресурстежамкор агро ва биотехнологияларни яратиш, уларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилишнинг экологик соф самарали усулларини такомиллаштириш” дастури доирасида ҚХАЁ-8-06-рақамли “Республикамиз кузги буғдойзорларини (Қаттиқ буғдой) бегона ўтлардан ҳимоя қилишнинг экологик соф, истиқболли, самарадор ва ресурс тежамкор агротехнологиясини яратиш” лойиҳаси раҳбари, 2010-2012 йилларда “Ўзбекистон шароитида ғўза, бошоқли дон ва такрорий экинлар далаларида учрайдиган кўп йиллик ғалласимон бегона ўтларга қарши агротехник, киёмвий кураш чораларини ишлаб чикиш ва жорий этиш” мавзусидаги лойиҳада бажарувчи, 2012-2015 йилларда ҚХА-9-059-рақамли “Қишлоқ хўжалик экинларини янги жойлаштириш тизимида кўп йиллик бегона ўтларга қарши кураш чораларини такомиллаштириш”, 2015-2018 йилларда ҚХА-9-110-2015-рақамли “Интенсив боғ ва токзорларда бегона ўтларга қарши гербицидларни қўллаш тизимини яратиш” мавзуларидаги лойиҳа раҳбари сифатида фаолият кўрсатган. Ўзбекистон Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмй-тадқиқот институтида “Бегона ўтларга қарши кураш чораларини такомиллаштириш” лабораториясида катта илмий, А-ҚХ-2019-39-рақамли “Ғўзада беда қандаласи ва бошқа тур ўсимликхўр қандалаларга қарши курашда самарали агротехнологияларни ишлаб чиқиш” мавзусидаги лойиҳада етакчи илмий ходим бўлиб ишлаган. -Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Республика тил таълим маркази қошида 3 ойлик яъни 228 соатлик жадал немис тили курсини битириб, 5 баҳо билан синовдан ўтган. (12.03.2001.Сертификат № 1052). -Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги томонидан ўтказилган “ Аспирант, докторант ва тадқиқотчиларнинг республика илмий амалий анжумани ва илмий ишлар танлови” нинг якуний босқичида “Қишлоқ ва сув хўжалиги. Ер ва сув ресурслари” йўналишлари бўйича олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари натижалари юқори баҳоланганлигини эътиборга олиб, анжуман ташкилий қўмитаси фахрий ёрлиқ билан тақдирлаган. 17.03.2007. №104. -Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ёш олимлар, аспирантлар ва тадқиқотчилар учун таъсис этилган степендияси 2007 йил танловнинг қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича ғолиби бўлгани учун берилган. 27 январ, 13-сонли буйруқ (Гувоҳнома №11). -Педагогик малакани ошириш мақсадида Тошкент Давлат техника университети қошидаги Олий инженерлик педагогика институтида 2008 йил 10 ноябрдан 12 декабргача «Педагогик технология ва педагогик маҳорат» малака ошириш 144 соатлик курсини тўлиқ ўтди (Сертификат № 030451). -UNESCO, GEF, SGP, UNDP. Ургенч давлат университети Ал Хоразмий филиали ассоциациаси, Ўзбекистон республикаси фермерлар уюшмасига қарашли “Индиго Жонибек” хусусий корхонаси томонидан ўтказилган “Культивирования, биотехнология индигоферы и экологическое улучшение дегродированных земель” ўқув семенарини тамомлаган. (Сертификат № 34). -Ўсимликшунослик соҳасидаги улкан муваффақиятлари, илмий фаолияти, маънавий маърифий ишларда фаоллигини ҳисобга олиб тошкент вилояти “Олима” аёллар уюшмаси нинг 6 март 2013 йил №26 асосан фахрий ёрлиқ билан тақдирланган. -Ўзбекистон Республикасининг “Обод турмуш” йили давлат дастурида белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш, мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳатларни ҳаётга тадбиқ этиш ва хотин-қизлар илмий салоҳиятини юксалтиришга қаратилган Ўзбекистон “Илм юлдузлари” интеллектуал кўрик-танловида муваффақиятли иштироки учун тақдирланган. (Сертификат 2013.03.12.). “Инновационные технологии в растениеводстве и сохранении продукции” 26.04-20.05.2015 йил Исроил давлатида малака ошириб келган. (StatofIsraelMASHAV, CINADCO). -Педагогик малакани ошириш мақсадида Тошкент Давлат техника университети қошидаги Олий инженерлик педагогика институтида 2016 йил 1 январдан 1 мартгача «Педагогик технология ва педагогик маҳорат» малака ошириш 144 соатлик курсини тўлиқ ўтди (Сертификат № 002870). Ҳиндистон давлатида инглиз тили курсини тамомлаган. Basic at English And Foreign languages university Commencing: From13.06.2017to01.09.2017. Хитой давлатида 2018.10.10-2018.10.30 гача “Agricultural Planting for the countries along The Belt and Road”ўқув семинарида қатнашиб сертификат олган. №18А1534005. 2018 йил Россия табиий фанлари академияси томонидан профессор унвони берилган, академияга аъзоликка қабул қилинган, “Хизмати учун” орден, “Олий маълумотлилар ўртасида новаторлик иши учун” олтин медал, “Хизмат кўрсатган фан арбоби” фахрий ёрлиғи ва нишони, “Европа сифати” олтин медаллари билан тақдирланган ва халқаро миқёсида “Таниқли олимлар” энциклопедиясига киритилган (8 ноябрь 2018 йил баённомаси асосида). 2019 йил 14 октябрдан 17 октябргача Қирғизистон Республикасида бўлиб, “Развитие потенциала женщин Центральной Азии для адаптации к изменениям климата и повышения безопасности продовольствия и питания” 2019 ўқув курсида иштирок этиб сертификат олинган. 2019 йил 21 августдан 23 августгача Ўзбекистон Республикаси Олий ва махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Бош илмий-методик марказда ташкил этилган жами 18 соатлик Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларида ўқув машғулотларини олиб борадиган профессор ўқитувчилар учун тренинг курсларида иштирок этган (Сертификат №00226). 2020 йил 1 февралдан 29 февралгача Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги Педагогик кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказида Агрономия (деҳқончилик маҳсулотлари турлари бўйича) қайта тайёрлаш курсида малакасини оширди (Малака аттестати МА №025946). International Journal of Academic Multidisciplinary Research (IJAMR) ISSN: 2643-9670 Vol. 5 Issue 2, February - 2021, Pages: 249-251, International Journal of Academic Multidisciplinary Research (IJAMR) ISSN: 2643-9670 Vol. 5 Issue 2, February - 2021, Pages: 204-206, International Journal of Engineering and Information Systems (IJEAIS) ISSN: 2643-640X Vol. 5 Issue 3, March - 2021, Pages: 179-182, International Journal of Academic Management Science Research (IJAMSR) ISSN: 2643-900X Vol. 5 Issue 3, March - 2021, Pages: 66-69 иштирок этиб сертификат олинган. Н.М.Турдиева ўзининг илмий-педагогик фаолияти давомида 2 нафар фалсафа доктори (PhD) илмий ишини муваффақиятли ҳимоя қилган. Бугунги кунда 2 нафар мустақил тадқиқотчи, 2 нафар таянч докторантларнинг илмий ишларига раҳбарлик қилиб келмоқда. Шу қаторда, унинг илмий раҳбарлигида Аграномия ва Фермер хўжалигини бошқариш йўналишлари бўйича мавзуларда 3 нафар магистрларнинг диссертация ишларига ва 30 дан ортиқ бакалаврларнинг битирув малакавий ишларига илмий раҳбарлик қилган Ҳозирги кунда “Хавфли ва карантиндаги бегона ўтларни ўрганиш ва қарши курашиш” лабораторияси мудири, Тошкент давлат аграр университети, агробиология факултети, “Ўсимликшунослик” кафедраси профессори, “Қишлоқ хўжалиги экинлари орасида учрайдиган бегона ўтларга қарши курашиш” мавзусидаги амалий лойиҳада катта илмий ходим сифатида илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқда. Пахта селекцияси уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги DSc. 27.06.2017.Qx42.01-рақамли қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини берувчи илмий семинарининг аъзоси сифатида иштирок этиб келмоқда. Турдиева Нилуфар Мўминовна доимий равишда ўз малакасини, илмий-назарий савиясини ошириш устида қатъият ва сабр-тоқат билан ишлайди. Оилавий, икки нафар фарзанди бор. Турдиева Нилуфар Мўминовна кейин ҳам Республикамизда олиб борилаётган ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда, юртимиз тараққиёти йўлида ўз билим ва салохиятини қўшишига ишонч билдирамиз Download 44.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling