Ўсимликларга иссиқликнинг таъсири


Download 435.35 Kb.
Sana16.02.2023
Hajmi435.35 Kb.
#1203925
Bog'liq
4-мавзу. ЎСИМЛИКЛАРГА ИССИҚЛИКНИНГ ТАЪСИРИ


ЎСИМЛИКЛАРГА ИССИҚЛИКНИНГ ТАЪСИРИ
Режа:
1.Ҳарорат омили
2.Ўсимликлар температурасининг атроф - муҳит температурасига боғлиқлиги
3.Ўсимликларнинг айрим функцияларига иссиқликнинг таъсири.
4. Паст ва юқори температуранинг ўсимликларга таъсири
Ҳарорат омили
Кофе дарахти органларида совуққа сезувчанлик фарқлари. 3 кундан кейин ҳарорат +1 °C га кўтарилганда органлардаги ўзгаришлар. Қора ранг тўлиқ зарарланган
Ernst-Detlef Schulze, Erwin Bech, Klaus Muller Hohenstein. Plant ecology. Springer Berlin-Heidelberg, Germany, 2005. P.45.
2.Ўсимликлар температурасининг атроф - муҳит температурасига боғлиқлиги
Барча физиологик ва химиявий процесслар маълум бир температура чегарасида боради. Шунга кўра, иссиқлик фактори ўсимликларнинг географик жиҳатдан тарқалишида ҳам катта роль ўйнайди. Маълумки, иссиқлик кинетик энергия шаклларидан бири бўлиб, бошқа турдаги энергияга айланиши ва нисбатан иссиқ бўлган жисмдан совуқроқ жисмга ўтиши мумкин.
Иссиқликнинг бундай ўзгариши ёки узатилишининг учта усули:
радиация,
иссиқлик алмашинуви
конвекция усули мавжуд

УСИМЛИКЛАР ТЕМПЕРАТУРАСИНИНГ АТРОФ-МУҲИТ ТЕМПЕРАТУРАСНГА БОҒЛИҚЛИГИ

  • Ўсимликнинг гемператураси билан агроф-муҳиг тем-ператураси қандай ва қайси даражада мос келади еки боғлиқ бўлади, деган саволга жавоб беришда ўсимлик томонидан ажратиладиган иссиқлкк миқдорини иазар-да тутмаслик керак, чунки у жуда кам миқдорни таш-кил этади. Илдизнинг температураси тупроқнинг темпе-ратурасига жуда яқин бўлади, чунки илдиз тупроқ билан бевосита боғлиқ ҳолда жойлашган бўлади.

Уруғларнинг униб чиқиши учун температура икки хил таъсир кўрсатади:
1) паст фойдали тёмпература уруғларни тиним ҳолатдан чиқаради;
2) температура бевосита уруғларнинг униб чиқиш жадаллигини бел-гилайди. Паст температурада тиним ҳолатидан чиқади-ган уруғлар, одатда, қиши узоқ чўзиладиган совуқ иқ-лимли областлар популяцияларига киради.
Уруғларнинг униб чиқишидаги температура чегараси турларнинг географик жиҳатдан келиб чиқишини таъ-рифлашда керак бўлади. Одатда, турнинг тарқалиш ареали қанча кенг бўлса, мазкур тур уруғларининг униб чиқиши учун зарур температура интервали ҳам шунча узун бўлади. В. Лархер (1978) маълумотига кўра, ўсим-ликларпинг уруғи 15—30° да, мўътадил зона ўсимлик-ларининг уруғи 8—25° да ва баланд тоғ ўсимликлари-нинг уруғи 5—30° да энг яхши униб чиқар экан.

Қиш даврида ўсимликларнинг бошқа органлари би-лан бир қаторда запас озиқ сақловчи органлари (кур-таги, тугунаги, пиёзи, илдизлояси ва ҳоказолар) хам нафас олади. Шунинг учун қишда узоқ вақт давомида температура юқори бўлнши айниқса хавфли хисоблаяа-ди, чунки бунда ўсимликлар кўплаб масса йўқотади. Бунда ўсимликлар ривожланишда давом этишя учуя ол-динги вегетация даври қандай ўтганлиги,- яъни ўсим-ликлар қишга қаидай ҳолатда, қандаи запас озпқ билаи кирганлиги катта роль ўйнайди.

  • Қиш даврида ўсимликларнинг бошқа органлари би-лан бир қаторда запас озиқ сақловчи органлари (кур-таги, тугунаги, пиёзи, илдизлояси ва ҳоказолар) хам нафас олади. Шунинг учун қишда узоқ вақт давомида температура юқори бўлнши айниқса хавфли хисоблаяа-ди, чунки бунда ўсимликлар кўплаб масса йўқотади. Бунда ўсимликлар ривожланишда давом этишя учуя ол-динги вегетация даври қандай ўтганлиги,- яъни ўсим-ликлар қишга қаидай ҳолатда, қандаи запас озпқ билаи кирганлиги катта роль ўйнайди.

4. Паст ва юқори температуранинг ўсимликларга таъсири
Температура термини (жисмнинг исиганлик даражаси) жисмнинг молекуляр активлиги даражасини ифодалаш учун ишлатилади. Шунга кўра, иссиқликни «температура»дан фарқ қила билиш керак. Бошқача айтганда, «температура» сифат кўрсаткичи (молекуляр активлик даражаси), «иссиқлик» эса миқдор кўрсаткичи ҳисобланади. Буни бирон-бир нарсанинг икки хил массасини бир хил температурагача иситиш учун кичигига каттасига нисбатан кам энергия сарфланишдан ҳам билиш мумкин.
Ҳамма вақт, кечаси ёки кундузи, қишда ёки ёзда ўсимликнинг бутун ҳаёти давомида, хусусан, унинг ер устки органлари иссиқлик радиацияси ,таъсирида бўлади. Одатдаги температурада ўсимлик барглари кўп миқдордаги узун тўлқинли радиацияни ўзлаштиради ва тарқатади.
Ўсимликларнинг ўта паст ва ўта юқори температурага ҳеч қандай зарарсиз чидамлилигини қуйидаги икки группага бўлиш мумкин:
1) ўсимликлар цитоплазмасининг иссиққа ёки совуққа нисбатан бардошлигига боғлиқ ҳолдаги чидамлилиги;
2) ўта аст ва ўта юқори температура таъсирида зарарланмаслик учун ўсимликларда маълум мосламалар, механзмлар ҳосил бўлиши.

Аммо ўсимликларнинг бундай мослашув туфайли чидамлилиги унча кўп учрамайди ва қисқа муддатли таъсир кўрсатади. Лекин ўсимликларда куртакларнинг қор, тўшама, тупроқ ва бошқалар билан муҳофаза қилиниши энг самарали чидамлиликдир. Ўсимликнннг бу хусусиятидан Раункиер ҳаётий формалар системасини тузишда фойдаланган.

  • Аммо ўсимликларнинг бундай мослашув туфайли чидамлилиги унча кўп учрамайди ва қисқа муддатли таъсир кўрсатади. Лекин ўсимликларда куртакларнинг қор, тўшама, тупроқ ва бошқалар билан муҳофаза қилиниши энг самарали чидамлиликдир. Ўсимликнннг бу хусусиятидан Раункиер ҳаётий формалар системасини тузишда фойдаланган.

Совуққа чидамлилик деганда, ўсимликларнинг узоқ муддат давомида паст, лекин мусбат (+1 дан+10°гача) температурага чидаш хусусияти, қаттиқ совуққа чидамлилик деганда, манфий (-) температурага чидаш хусуоияти тушунилади.

Етиборингиз учун рахмат…


Download 435.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling