Симметрик криптографик алгоритмлар. Блокли шифрлаш алгоритмлари. Режа


Download 0.81 Mb.
bet2/7
Sana23.08.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1669597
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Симметрик криптографик алгоритмлар

Фейстел тармоғига асосланган блокли симметрик шифрлаш алгоритмлари. Илк яратилган ва ҳозирда ҳам кенг фойдаланилаѐтган блокли симметрик шифрлаш алгоритмлари ушбу усул асосида яратилган бўлиб, моҳият жихатдан маълумот блоки тенг узунликдаги икки қисмда ажратилиб (чап ва ўнг қисмларга), улар устида маълум амаллар кетма-кетлиги бажарилади. Раунд амаллари турли калитлар билан бир қисм бўлак устида амалга оширилади.
Ф ейстел тармоғи асосида қурилган симметрик блокли шифрлаш алгоритмларида шифрлаш ва дешифрлаш учун бир хил алгоритмдан фойдаланилади. Фарқли томони, раунд калитларининг қўлланилиши тескарисига ўзгаради, яъни дешифрлашда 1-раундда K m ,2-раундда K m1 ва ҳакозо охирги раундда K1 ишлатилади. F(Ri1,Ki ) функция бир томонлама бўлса ҳам, дешифрлаш натижасида бу функция қайтади.

6.2-расм. m-раундли Фейстел тармоғи
Lai-Massey тармоғига асосланган блокли шифрлаш тизимлари. Ушбу архитектура, Фейстель тармоғига асосланган тизимга хавфсизлик параметрларини қўшиб, раунд функцияси тескари функцияси мавжуд бўлмаган функциялардан фойдаланилади.

6.3-расм. Lai-Massey шифрлаш тизими

Блокли шифрлаш режимлари


Блокли шифрлаш алгоритмларида шифрлаш режимлари деган тушинча мавжуд бўлиб, блокли шифрлаш алгоритмларининг барчаси бу режимларда амалга оширилиши мумкин. Шифрлаш режимлари блокли шифрлаш алгоритмларига хавфсизлик ва амалга оширишда қулайлик туғдириш мақсадида ишлаб чиқилади.
Ҳозирда қуйидаги шифрлаш моделларидан кенг қўлланилади:

  • Electronic codebook (ECB) режими;

  • Cipher-block chaining (CBC) режими;

  • Propagating cipher-block chaining (PCBC) режими;

  • Cipher feedback (CFB) режими;

  • Output feedback (OFB) режими;

  • Counter (CTR) режими;

  • Galois/Counter Mode (GCM) режими.


Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling