Синхрон генератор ва синхрон компенсаторларнинг қЎЗҒатиш системасининг тавсифи ва тенгламалари


Маъруза -19 Электромеханик ўткинчи жараённинг асосий тушинчалари ва холатлари


Download 386.89 Kb.
bet2/7
Sana06.11.2023
Hajmi386.89 Kb.
#1750938
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
лек

Маъруза -19
Электромеханик ўткинчи жараённинг асосий тушинчалари ва холатлари.
Ҳозирги вақтда техник тарақиёт кўп жихатдан энергетикада эришилган ютуқлар билан баҳоланади. Чунки энергетиканинг ривожланиши бошқа сохаларга қараганда ўзган холда бўлиб, у Давлатнинг индустриал қувватини белгилайди.
Энергетиканинг ривожланишини белгилашда электр энергиясини ўзоқ масофага узатишда ва системанинг ҳолатининг ўзгаришида ўткинчи жараёнларни ўрганиш асосий вазифа ҳисобланади. Системанинг статик, динамик турунлиги ва системада узатилаётган актив қувватнинг чегаравий қиймати системанинг мукамал ишлашини белгилайдиган мезон ҳисобланади. Системанинг статик ва динамик турунлигининг захирасини ошириш ва бу муоммани ечиш хозирги куннинг долзарб масалалардан бири хисобланади. Электр системанинг ишончли ишлашиини таъминлаш учунЭлектр системанинг ишончли ишлашини таъминлаш учун унда хар хил автоматик ростлагичлар, реле химоя элементлари ва шикастланишдан мухофазалаш ва унинг олдини олувчи элементларнинг системада кечаётган утиш жараёнига таъсирини урганиш «Ўткинчи жараёнлар» фаннинг вазифасидир.
Маърузада қулланиладиган асосий тушинчалар.
Ўткинчи жараён – системанинг бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтишини таъминлайдиган жараёнлар мажмуаси.
Тўлқин ўткинчи жараён- системада содир бўладиган ички (коммутация) ва атмосфера ўтакучланиши пайтида кечадиган жараён. Бунда кучланиш ва ток тўлқинлари тарқалишида генераторлар роторларининг ҳолати ўзгармас деб қабул қилинади. Генераторлар ва маторлар айланиш тезлигининг ўзгаришидаги механик жараённинг таъсири эътиборга олинмайди.
Электр магнит ўткинчи жараён – электр магнит ўткинчи жараёнини ўрганишда ҳам занжирларнинг ҳолатининг таъсири эътиборга олинмайди. Электр магнит ўткинчи жараённинг кечиш тезлиги 50 – 600 Гцгача бўлиши мумкин.Бу жараённинг кечиши асосан қисқа туташувларда ва бўйлама ва кунгдаланг носимметрик ҳолатларда кузатилади.
Электр механик ўткинчи жараён – бу ўткинчи жараёнда электр машиналари ва статик элементларда кечаётган электромагнит, ҳамда генераторлар, турбиналар ва маторлар (юкламалар) тезлигининг ўзгаришидаги механик жараёнларнинг ўзаро таъсири биргаликда эътиборга олиб ўрганилади. Чунки электр механик ўткинчи жараёнининг кечиш вақти физик катталикларнинг (кучланиш ва токнинг) фазода тарқалиш тезлигидан анча катта бўлганлигидан, улар ўзгараётган занжирнинг параметрларини доимий ва ўзгармас деб олинади.

Download 386.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling