Синхрон генератор ва синхрон компенсаторларнинг қЎЗҒатиш системасининг тавсифи ва тенгламалари
БОШҚАРИЛАДИГАН ЭЛЕКТР СИСТЕМАНИНГ СТАТИК ТУРҒУНЛИГИНИ ТАХЛИЛ ҚИЛИШ
Download 386.89 Kb.
|
лек
БОШҚАРИЛАДИГАН ЭЛЕКТР СИСТЕМАНИНГ СТАТИК ТУРҒУНЛИГИНИ ТАХЛИЛ ҚИЛИШ.
Энергосистеманинг статик турунлигини ошириш усулларини ва воситаларини ишлаб чиқишга системанинг бутун ривожланиш босқичларида катта ахамият берилиб келмоқда. Чунки қўзатишни автоматик ростлашнинг кенг қўлланилиши системада кузатиладиган кучланиш ва частота кучкисини бартараф этиши натижасида энергосистеманинг турунлигини ва ишончлилигини оширади. Системанинг статик турунлигини оширишнинг янги масаллари энергосистема таркибига йирик қувватли ИЭС киритилиши янги масала пайдо булди, чунки катта қувватли блоклар турғунлик шарти бўйича анча ноқулай хисобланади. Блокли ИЭСсидан кетаётган электр узатишнинг турунлигини оширишнинг асосий тадбирларидан бири ИЭСнинг генераторларини муккамаллашган кучли таъсирли ҚАРлар билан жихозлаш хисобланади. Энерогосистеманинг генераторларига қўзатишни автоматик ростлагич (ҚАР) ўрнатилган бўлса – унга ростланадиган (бошқариладиган) система дейилади. Ростланадиган системада ҚАРнинг бажарадиган ишлари: 1) генератор ЭЮКсининг қийматини бошқариш хисобига узатилаётган актив қувватнинг узатилиш чегарасини ва системанинг турғунлик чегарасининг яқинида ўз-ўзидан чайқалиш режимига олиб келадиган факторларни бартараф этиш; 2) системада электр узатиш линиясининг бошланишида кучланишни ушлаб туриш ва нормаль режимда пайдо бўладиган ва унинг ишлаш режимига салбий таъсир кўрсатувчи кичик тебранишларни тезкор сўндириши хисобига системанинг режимининг сифатини яхшилаш; 3) системанинг параметрларини яхшилаш, хусусан системанинг хусусий тебранишлар частотасини ўзгартириш натижасида резонанс тебранишни бартараф этиш. Чунки бу масалани ечиш системанинг статик ва динамик хусусиятини ўрганишда талаб этилади; 4) қўзатиш токини унинг максимал қийматигача жадаллаштириб тез ўстириш хисобига системанинг динамик турғунлик чегарасини ошириш; 5) системанинг натижавий турунлигини яхшилаш, синхронизмдан чиқиб кетган генераторларнинг сирпаниш коэффициентининг камайишини стумиллапштириш ва генераторнинг синхронизмга енгиллаштириш ва синхронизмда қолган генераторларнинг кучланиш ва бурчагиинг тебранишини амплитудасини камайтириш; 6) системанинг маълум бир қисмида асинхрон режим бартараф этилгандан ёки режимнинг қандайдир кескин ўзгаришларидан сунг катта амплитудали тебранишларни тезкор ва тўла сундириши. Қўзатишни автоматик ростлагич юқорида қўйилган вазифаларни қониқарли ечиши учун бутун электр система элементларининг параметрларини маълум аниқлиқда танлаб олишимиз керак. Хар бир масаланнинг ечилиши ростлаш системасининг параметрларини танлашга ўзининг талабини, яъни ростланадиган системанинг схемаси ва унинг параметрлари ва системанинг режими ўзгарганда қўяди. Ростланадиган системани текшириш умуман олганда иккита масалани ечиш аспектида қаралади: Download 386.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling