Сирдарё тумани “Тараққиёт” маҳалла фуқаролар йиғини Кенгашининг
Қ А Р О Р И
2022 йил “ 7 ” февраль № ____-сонли “Тараққиёт” маҳалласи
Маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устивор йўналишлари тўғрисида”ги 2021 йил 3 декабрдаги
ПФ-29-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 3 декабрдаги ПҚ-31-сонли Қарорининг 14-банди
1-қисмига асосан маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари лавозими қисқартирилганлиги сабабли, Сирдарё туман “Тараққиёт” маҳалла фуқаролар йиғини Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 3 декабрдаги ПҚ-31-сонли Қарорининг 14-банди
1-қисмига асосан маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари лавозими қисқарганлиги сабабли, Усмонова Айрўзи Саитмуратовна билан тузилган меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 100-моддаси иккинчи қисмининг 1-бандига кўра 2022 йил 7 февралдан бекор қилинсин.
2. Усмонова Айрўзи Саитмуратовнага Меҳнат кодекси 109-моддасига асосан ўртача ойлик иш ҳақи миқдорида ишдан бўшатиш нафақаси тўлаб берилиши, Меҳнат кодексининг 67-моддасида назарда тутилган моддий мададнинг қўшимча кафолатлари тақдим қилиниши, фойдаланилмаган таътил кунлари учун 34 иш куни ҳисобидан компенсация тўлаб берилиши Сирдарё туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимидан сўралсин.
Асос:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги ПФ-29-сонли Фармони ҳамда ПҚ-31-сонли Қарори.
2. 2021 йил 7 декабрдаги огоҳлантириш хати.
Сирдарё тумани “Тараққиёт” маҳалла
фуқаролар йиғини раиси А.Алматов
Қарор нусхасини олдим: А.С.Усманова
Do'stlaringiz bilan baham: |